Т р. Мавзулар Соат


Зиравор ва эфир-мойли ўсимликларни интродукция қилиш



Download 229,92 Kb.
bet23/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

2. Зиравор ва эфир-мойли ўсимликларни интродукция қилиш
Зиравор ва эфир-мойли ўсимликларни ўрганиш, етиштириш ва улардан амалиётда фойдаланиш деҳқончилик маданиятининг ажралмас қисми. Аслида бу гуруҳга мансуб ўсимликларни интродукция қилиш ва уларни етиштиришда алоҳида технология талаб қилинмайди, лекин улар ўзининг узоқ тараққиёт тарихига эга.
Озиқ-овқатга ишлатиладиган ўсимликларни тўплаш жараёнида инсонлар уларнинг хушбўй ҳидига эътибор қаратганлар. Вақт ўтиши билан уларни ўзлари яшаётган манзиллар атрофида етиштириш йўлга қўйилган. Лекин бу гуруҳ ўсимликларни қайси даврлардан бошлаб етиртира бошланганлигини кўрсатадиган аниқ маълумотлар йўқ. Дастлабки цивилизациялар даврида зиравор ва эфир-мойли ўсимликлар экиб ўстирилганини тасдиқловчи аниқ маълумотлар мавжуд (Машанов, Покровский, 1991). Европада IX аср бошида 50 турга мансуб эфир мойли ва зиравор ўсимликлари етиштирилган (тмин, ялпиз, горчица, тоғ райҳони, сальвия, анис, кориандр ва бошқ.). ўйғониш даврида бундай ўсимликларни етиштириш ўзининг чўққисига етган. Кўплаб илмий монографиялар ва бошқа ушбу гуруҳ ўсимликларига бағишланган асарлар чоп қилинган (Похлебкин, 1986).
Россияда зиравор ва эфир-мойли ўсимликларни етиштириш, улардан фойдаланиш бўйича ёзма маълумотлар XI - XII (Комарова, 1984) асрларга тегишли. Бу гуруҳга мансуб маҳаллий ва четдан олиб келинган ўсимликларнинг устида тадқиқот ишлари олиб бориш, уларнинг таркибини, хусусиятларини ўрганиш ва адабиётларда ёритиш ишлари икки асрлик тарихга эга. Л.В. Полуденный (1994) маълумотларига қараганда 1913 йилгача эфирмойли ва зиравор ўсимликлар Россияда 9 минг гектар майдонда етиштирилган бўлиб, ундан 6 минг тонна хомашё олинган ва 70-120 т эфир ёғи ишлаб чиқилган.
XX асрнинг 70-йилларида бизнинг мамлакатимизда 12 турдаги эфирмойли ўсимликлар етиштирилиб, улардан 37 номдаги эфир мойлари олинган. 80-йилларда мамлакат 250-300 т га тенг ўттиздан ортиқ эфир мойларини импорт қилган (Бодруг, 1990). 90-йилларда дунёда табиий эфир мойларини ишлаб чиқариш 40 минг тоннани ташкил қилган. Асосий ишлаб чиқарувчилардан Бразилия – 9 минг т. дан ортиқ, Хитой – 8 минг т., АҚШ – 7 минг т., Франция 6,5 минг т., Ҳиндистон – 1 минг.т. Собиқ СССР мамлакатларида эфир мойлари ишлаб чиқариш 1124 т. Ташкил қилиб, бу ишлаб чиқариш ва медицина эҳтиёжини қондирмаган ва у импорт ҳисобидан қопланган (Ҳожиматов, 1999). XX асрнинг 90-йилларида СССР даги иқтисодий ва сиёсий кризис эфирмойлари саноатини ҳам чеклаб ўтмади. Иттифоқдош Республикалари ажралиб кетганидан кейин Россиянинг турли агроишлаб чиқариш зоналарида зиравор ва эфирмойли ўсимликларни етиштириш учун марказлар ташкил этилди. Ҳозирги пайтда кўпчилик ботаника боғлари, дендрарийлар, агробиостанциялар, ихтисослаштирилган фермер хўжаликларида ушбу гуруҳга мансуб ўсимликларни интродукция қилиш ва уларни ҳар томонлама ўрганиш ишлари бошланди.
Бу гуруҳ ўсимликларга қизиқиш тобора ортиб боришининг асосли сабаблари бор. Зиравор ва эфирмойли ўсимликлар, эфир мойлари саноатда, расмий медицинада ва халқ табобатида, қишлоқ хўжалигида ва кундалик ҳаётда кенг қўлланмоқда. Уларнинг қўлланиш соҳаларининг асосий йўналишлари қуйидагилар:
I. Саноат: 1. Парфюмерия-косметика, 2. Озиқ-овқат, 3. Тамакичилик, 4. Целлюлозно-қоғоз, 5. Лакбўёқ, 6. Тўқимачилик, 7. Совун ишлаб чиқариш, 8.Фармацевтика.
II. Қишлоқ хўжалиги: 1. Асал берувчи, 2. Манзарали, 3. Ем-хашак, 4. Репеллентлар (зараркунандаларга қарши воситалар), 5. Зиравор ва эфирмойли ўсимликлар, эфир мойлари.
III. Медицина: 1 .Фитотерапия, 2.Ароматерапия.
IV. Рўзғор ишларида1. Озиқ-овқатга қўшимчалар, 2. Консервантлар, 3. Косметика маҳсцлотлари.
Биринчи навбатда зиравор ўсимликларини озиқ-овқатга хушбўй ҳид бериши, уларнинг таъмини ошириши ўрганилади (Chipman, 1980; Tolley and al., 1985; Balf, 1992; Бокова, 1994; Пивоваров и др., 1995; Посокина и др., 1995; Хомякова, 1997 и др.). Хушбўй ҳид, ўзига хос таъм, бектерияларни ўлдириш хусусияти консерваларни сақлаш, вино, шарбатлар, колбаса ва бошқа маҳсулотлар ишалб чиқаришда (Горбачев и др., 1988; Paster and al., 1990; Калинкина, 1991; Посокина и др., 1995; Lio, Nakano, 1996; Ольшевская, 1996; Глумова и др., 1997; Яновчик и др., 1997; Боресков и др., 1998; Рогов и др., 1998; Тарабаричева и др., 1998; Тужикова, 1998; Neumann, 1999; Тимошенко и др., 2000) фойдаланилади.
Бундан кейинги ўринда зиравор ва эфирмойли ўсимликларни қўллаш бўйича медицина туради. Жуда қадимда уларни беҳудага доривор ўсимликлар гуруҳига қўшилмаган. Ҳозиргача тадқиқотчилар бу ўсимликларни дориворлик хусусиятларини ўрганишда давом этмоқда. Россиялик олим профессор О.Д. Барнаулов ва унинг врач-олимлар жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга лойиқ. Унинг таъкидлашича зиравор ва эфирмойли ўсимликларни ўзининг қўлланилиш кўлами ва самараси бўйича доривор ўсимликлар орасида етакчи ўрин тутади. Ўзининг ўн беш йил давомида кўплаб ўсимликлар устида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра бу гуруҳ ўсимликларни қатор дориворлик хусусиятлари мавжудлигини кўрсатиб ўтади. Бу авваломбор адаптацияга кўмаклашувчи, альтернативга (альтернатив – зарарланиш) қарши ва антидиструктив хусусиятларидир. Шунингдек, ўсимликлар йиғмаси (анис, укроп, фенхель, тмин, кориандр) туберкулёз жараёнининг кечишига, иммунитетга ва гепототоксик касалликларни олдини олиш ва даволашга яхши самара бериши таъкидланади (Зарецкий, 1997). Кўпчилик зиравор ўсимликлар кучли оғриқ қолдирувчи, шамоллашни олдини олувчи, дезинфикцияловчи хусусиятларга эга (Шмерко, Мазан, 1992; Лихарев, 1995). Бу муаллифларнинг маълумотига кўра зиравор ўсимликлар йиғмасидан жигар ва ўтқопини, юрак-қон томири ва овқат ҳазм қилувчи органларни даволашда, айниқса уларни олдини олишда яхши самара беради.
Кейинги йилларда тез суръатлар билан медицинанинг ароматерапия йўналиши тараққий этмоқда. Даволашнинг бу усули ўсимликларнинг табиий ҳидларидан фойдаланиб инсоннинг руҳий ҳолатини яхшилашга асосланган (Артемова, 2000). Тоғ райҳони, далачой, ялпиз, календула, тимьян, шувоқ ва бошқалар инсондаги ҳаддан ортиқ фаоллик натижасида юзага келадиган эмоционал тарангликни юмшатади ва толиқтирувчи оғир меҳнатдан кейин чарчоқни олади. (Иванченко, 1984). Уларни кам миқдорда овқатга қўшиб истемол қилиш эса невроз, уйқусизликни даволайди, чарчоқни камайтиради (Пашинский, 1989). Зиравор ва эфирмой ўсимликларнинг ракни олдини олишдаги аҳамиятини алоҳида қайд қилиш лозим. Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Миллий овқатланиш институти маъдумотларига кўра бу гуруҳ ўсимликлар ракни олдини олиш, касаллик қўзғатувчи замбуруғлар, бакторияларни ўлдиради, холестеринни камайтиради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, турли хил турга мансуб ўсимликларнинг самараси мавжуд, шу жумладан Сельдерейные - петрушка, сельдерей, тмин, укроп, кориандр и др. (Padma, 1994).
Бугунги кунда кўплаб регионларда аҳоли яшайдиган манзилларнинг радиоактив кўрсаткичлари меъёрдан юқори. Бу экологик муаммонинг олдини олиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларга қарши самарали кураш усулларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларига радиоактив таъсирни камайтирадиган маҳсулотларни қўшишдан иборат. Ҳозиргача бундай хусусияларга эга бўлган маҳсулотлардан тўйинмаган ёғ кислотаси, микроэлементлар, биофлавонлар, аскорбин кислотаси, рутин ва токофероллардир. Ушбу бирикмаларнинг манбаи доривор, жумладан зиравор ва эфирмойли ўсимликлардир. Анис, базилик, чеснок, шалфей, розмарин каби ўсимликларнинг антиоксидантлик хусусияти юқорилиги аниқланган. Эркин радикаллар реакциясини пасайтириб, антиоксидантлар ҳужайра мембранаси ва ДНКни емирилишдан асрайди, бу билан радиация таъсирини камайтиради ва айрим нурланишларни олдини олади. Шунингдек, барча эфирмойли ўсимликлар аллелопатик фаолликка эга.
Зиравор ва эфирмойли ўсимликлар орасида манзаралилари ғам анчагина. Улар ёрдамида клумба, рабатка, алпинарий ва бошқаларни безаш мумкин. Бу ўсимликларнинг кўпчилик турларини ихтисослаштирилган хўжаликларда саноат миқёсида эмас, балки кичик фермалар, томорқалар ва ҳатто хона шароитида ҳам экиб ўстириш мумкин.
Юқорида келтирилган маълумотлар, шунингдек зиравор ва эфирмойли ўсимликлар инсоннинг бошқа фаолиятида ҳам кенг қўлланилиши, айниқса саноатнинг турли тармоқларида ишлатилиши, уларни турли иқлим ва тупроқ шароитларига эга ҳудудларга бу гуруҳ ўсимликларни интродукция қилиш. Бугунги кунда долзарб вазифага айланди. Шу сабабдан зиравор ва эфирмойли ўсимликларни дастлабки интродукция қилиш, кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш устида дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта қамровли ишлар амалга оширилмоқда.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish