Т р. Мавзулар Соат


Зиравор ўсимликлар вакиллари ва уларнинг ва аҳамияти



Download 229,92 Kb.
bet25/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Зиравор ўсимликлар вакиллари ва уларнинг ва аҳамияти.
Кашнич. Эфирли мойли экинлар гуруҳига кашнич (кинза), арпабодиён, қора зира, ялпиз, оқ зира ва бошқалар киради. Кашничнинг мевасида 1,4-2,1% эфир ва 11-27 % техник мойи бўлади. Мойи таркибида 60-70 % линалол спирти, кунжарасида 18-20 % мой колади, у матбаачиликда ва тўқимачилик саноатида ишлатилади. Кашнич гули асалчил бўлиб, кўкати ва уруғи зиравор сифатида озиқ-овқатда ишлатилади.
Ошпиёз Allium cepa L. пиёзгулдошлар оиласига киради. Кўп йиллик, бўйи 60—100 см га етадиган ўт ўсимлик. Ер остида йирик пиёзбошиси бўлади. Пояси йўғон, ичи ковак, ўрта қисмидан пастроғи шишган бўлиб, асос қисмида 4—9 тагача қини билан жойлашган барглари бор. Барги узун — цилиндрсимон, тўғри, ўткир учли, ичи ковак, поядан калтарьоқ. Гуллари битта гулёнбарг билан ўралган шарсимон оддий соябонга тўпланган. Гулқўрғони оддий, оқ рангли 6 та тожбаргдан ташкил топган, оталиги 6 та, оналик тугуни уч хонали, юқорига жойлашган. Меваси — шарсимон, кўп уруғли кўсак. Уруғи қора рангли, уч қиррали, буришган бўлади.
Оддий зирк - Berberis vulgaris L. Зирк доимо яшил бутадир. Оддий зиркнинг бўйи 1,5-2 м гача етадиган тиканли бўта бўлиб, кўп йиллик тик турувчи поялари бор ва улар кулранг пўслоқ билан қопланган. Бир йиллик поялар эса кулранг сарғиш ёки жигарранг тиканлари баъзида З га ажралган. Барглари 8-9 тадан розеткага йиғилган бўлиб, ён баргчалари билан калта поя ичига жойлашган. Гуллари оддий шингилга йиғилган улар поя учида бўлиб ҳар бир шингилда 10-20 тадан сариқ гуллари якка гул ўрни билан жойлашган. Мевалари қизил, узунчоқ 12 мм узунликда ва эни 2 мм. Ўсимлик Ғарбий Европа, Кавказ-да ва Шимолий Осиёда кенг тарқалган.
Кийикўт лабгулдошлар оиласига кирувчи, бўйи 40см келадиган кўп йиллик ўсимликдир (27- расим). Барги қисқа бандли, яхлит чеккали, асоси понасимон, тукли ёки кам тукли бўлади. Гуллари новдаларнинг уч қисмида шарсимон-думалоқ шаклли тўпгуллар ҳосил қилади. Гултожибарги 7-8 мм, оч бинафша рангли бўлади. У июниюль ойларида гуллайди, уру­ги июль-август ойларида етилади. Кийикўт тоғ минтақаларининг шимолий, жанубий, жануби-ғарбий ён бағирларидаги шағалли ва тошли, қўнғир тупроқли ерларда ва денгиз сатҳидан 2400 м гача бўлган баландликларда ўсади. Кийикўт маҳаллий халқларнинг севимли зираворларидан бўлиб, ундан ҳар хил таомлар ва салатлар тайёрлашда ишлатилиб келинмоқда. Кийикўтдан мева сабзавот маҳсулотларини тузлашда фойдаланиш мумкин. Кийикўт турли гушт ва балиқ маҳсулотларини консервалашда ва вино, ликёр ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин. Бу ўсимлик қорамурч ва лавр баргларидан кўра шифобахшлиги, хуштаъмлиги билан устун туради. Кийикўт халқ табобатида юрак санчиш касалигига қарши қайнатилиб ичилади. Унинг барг, поя ва тўпгулларида 0,06-2,3% гача эфир мойи бўлади. Эфир мойи оч яшил ёки сариқ, жигар ранг бўлиб, унинг таркибини ментол, ментон, пулегон, пинен ташкил этади.
Тоғрайҳон лабгулдошлар оиласига мансуб, кўп йиллик ўт бўлиб, бўйи 40 см келади. Унинг пояси тик бўлиб битта ёки бир нечта бўлади. Поянинг юқори қисми шохланган. Барги тухумсимон ёки чўзиқ, уч томони ўткир ёки тўмтоқ бўлиб, асоси кенг понасимон, қиррали бўлади. Гуллари поянинг ёки новдаларнинг уч қисмида деярли бандсиз бўлиб, рўваксимон шаклда тўпгул ҳосил қилади. Бизда ўсимликнинг бир тури ва бир қанча формалари учрайди. Улар жумҳуриятимизнинг барча тоғли раёнларидаги майда шағалли, чириндига бой бўлган қўнғир ва қора тупроқларда ўсади. Шунингдек дарё ёқаларида, булоқлар атрофида, дарахтлар тагида ва очиқ майдонларда, адир ҳамда жанубий, тоғ ён бағирларида ўсиб, денгиз сатҳидан 2400 м баландликларда кенг тарқалган. Тоғрайҳон июль-августда гуллайди, уруғи август-сентябрь ойларида тўлиқ пишади. Бу ўсимлик жуда ёқимли ҳидга эга. Шунинг учун ундан зиравор ўсимлик сифатида, ҳар хил консервалар тайёрлашда бодринг, карам, помидор, узум, олма ва тарвузларни сиркалаш ҳамда тузлашда фойдаланиш мумкин. Тоғрайҳоннинг жуда қадим замондан бери шифобахш ўсимлик эканлиги кўпчиликка маълум. Унинг ер устки қисми гуллаш даврида овқат ҳазм қилиш аъзоларининг иш фаолиятини яхшилаш учун ишлатилади. Тиббиётда ундан тайёрланган шарбатлар уйқусизликка қарши ҳамда сийдик ҳайдовчи восита сифатида ва танадаги доғларни даволашда фойдаланилади. Ундан олинган эфир мойи дори-дармон сифатида, тиш оғриғини даволашда ҳам ишлатилади. Ўсимликдан вермут виносига, квас, ва арақларга ҳид беришда ҳамда спиртсиз ичимликлар тайёрлашда фойдаланилади. Тоғрайҳоннинг ер устки қисмидан эфир мойи олиб, ҳар хил атирлар, тиш пасталари, ҳидли совунлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Тоғрайҳон таркибида 2,2% эфир мойи, 6-8% танид моддаси, органик кислоталар, минерал тузлар ҳамда витамин С ва провитамин А жуда кўп миқдорда бўлади.
Қора зираcarum carvi l. соябонгулдошлар оиласига киради. Икки йиллик, бўйи 30—80 см га етадиган ўт ўсимлик. Биринчи йили илдизидан илдизолди барглар, иккинчи йили эса илдизолди барглар ҳамда поя ўсиб чиқади. Пояси тик ўсувчи, цилиндрсимон, кўп қиррали, юқори қисми шохланган. Барги 2 ва 3 марта чизиқсимон барг бўлакларига ажралган. Илдизолди барги узун бандли, поядагилари эса қисқа банди билан кетма-кет жойлашган. Иккинчи йили мева ҳосил қилади.
Косачабарглари аниқ билинмайдиган, тожбарги оқ ёки пушти рангда, оталиги 5 та, оналик тугуни 2 хонали, пастга жойлашган. Гултўплами соябон, мевасида 2 та уруғ бўлади, мингта мевасининг вазни 2,3-2,5 г, меванинг таркибида 4-7% мой бўлади. Меваси — чўзиқ қўшалоқ писта.Унинг таркибига углевод киради, у ликёр ишлаб чиқаришда ва парфюмерияда қўлланилади. Бундан ташқари уруғида 14-16% техник мой бўлади. Уруғи зиравор сифатида консерва ишлаб чиқаришда ва нон ёпишда қўлланади. Яхши асал берувчи ўсимлик.
Унинг меваси тиббиётдан ташқари зиравор сифатида консерва ишлаб чиқаришда ва нон ёпишда қўлланилади. Ундан ташқари яхши асал берувчи ўсимлик ҳисобланади.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish