Т р. Мавзулар Соат


Зиравор ўсимликлар ҳақида умумий маълумот



Download 229,92 Kb.
bet24/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Зиравор ўсимликлар ҳақида умумий маълумот. Ўзбекистон ўсимликлар олами ранг-баранг зираворларга бой. Буларда инсон учун зарур бўлган биологик фаол моддалар, эфир мойлари, витаминлар, органик кислоталар, минерал ва бошқа бирикмалар бор.
Турли-туман озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда зираворларнинг аҳамияти жуда катта. Зиравор ўсимликларнинг уруғи ва мевалари, илдизлари, баргларидан фойдаланилади. Улар маҳсулотларнинг лаззатли бўлишини таъминлайди, одам организми томонидан ўзлаштирилишини енгилллаштиради.
Зиравор” сўзи кенг маънода хушбўй ва хуштаъм берувчи бир қанча ўсимликларни билдиради. Масалан, қора мурч, гармдори, зирк, лавр барги, кориандр, анбар, ажгон, бужгон, кардамон кабилар шулар жумласидандир.
Баъзан “зиравор” сўзи “доривор” сўзи билан алмаштирилади. Бунинг сабаби шундаки, зираворлар меёрида истеъмол қилинса, киши оргоанизми учун шифобахш таъсир кўрсатади. Улар инсон танасида кечадиган моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди.
Ўзбекистон флорасидаги зиравор ўсимликларнинг баъзи турлари овқатга солиниб ёки тўғридан-тўғри халқ томонидан бир неча юз йиллардан бери истеъмол қилиниб келмоқда. Абу Али ибн Сино ҳар хил касалликларга чалинмаслик учун кўпроқ сабзавот, турли кўкатлар ва ўсимлик маҳсулотлари истеъмол қилишни таъкидлаган ва юзлаб касалликларни ўсимликлардан тайёрланган дорилар билан даволаган эди. Маълумки, ҳар қандай овқатга хуштаъм бериш учун ўсимликнинг барг, поя, гул, уруғ, илдиз ва пиёзи ишлатилади. Бу биринчидан, таомни хуштаъм қилиб, одамнинг иштаха билан овқатланишига имкон берса, иккинчидан эса, уни ўсимликлар таркибидаги турли витаминлар, глюкозидлар, танид моддаси, эфир мойлари, органик кислоталар, минерал тузлар билан таъминлайди. Бу моддалар овқатнинг тез ва осон ҳазм бўлишида, одам организмига тез сингишида, турли касалликларга ва умуман одам организмида моддалар алмашинишини яхшилашда катта рол ўйнайди. Баъзи зираворлар (қалампир, хрен, саримсоқ) бактеритсидлик ҳамда антиокислителлик хусусиятига эга бўлади. Шу сабабли тайёрланган овқатларни улар ёрдамида узоқ сақлаш мумкин.
Зира, ялпиз, гармдори, арпабодиён, укроп (шивит), кийик ўт каби зираворлар Ўрта Осиё халқларига жуда қадимдан маълум. Қалампирмунчоқ, заъфар, қора мурч ва бошқа зираворлар Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Эрон каби Шарқ мамлакатларидан келтирилган.
Ҳар бир ўсимлик овқатга солиб ёки тўғридан-тўғри истеъмол қилинади. Зиравон ўсимликларни ишлатиладиган органларига қараб гуруҳларга ажратиш мумкин:

    1. Кўкатлигича (ҳўллигича) истеъмол қилинадиган зираворлар - ялпиз, кашнич, райҳон, кийикўт асосан барглари барралик даврида шундайлигича ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади.

    2. Уруғлари истеъмол қилинадиган зираворлар - зира, укроп, арпабодиён ва бошқалар.

    3. Мевалари истеъмол қилинадиган зираворлар - қалампир, зирк мевалари истеъмол қилинади.

Шунинг учун барги ишлатиладиган ўсимликларнинг барглари гуллагунга қадар йиғиштириб олинади. Баъзи ўсимликларнинг мевалари витамин, органик ва минерал моддаларга бой бўлган даврда кўплаб йиғиштириб олинади. Шунингдек уруғлари истеъмол қилинадиган ўсимликларнинг уруғлари тўла пишган даврда йиғиштириб олинади.
Аҳолининг зираворларга нисбатан талаби йилдан-йилга ошиб бораётган айни бир пайтда зира, зирк, алқор, кийикўт каби асосий зираворларнинг табиий майдонлари кескин камайиб бормоқда.
Зиравор ўсимликларнинг қиммати уларнинг таркибидаги эфир мойларининг хусусиятлари ва миқдорига боғлиқдир. Ўзбекистон флорасида тарқалган кўпчилик эфир мойли ўсимликлар соябонгулдошлар, лабгулдошлар, раъногулдошлар, карамдошлар, мураккабгулдошлар оиласига мансуб бўлиб, чўл минтақасидан тоғ минтақасигача бўлган ерларда тарқалган.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish