Т р. Мавзулар Соат


Озиқ-овқат ўсимликлар ҳақида умумий маълумот



Download 229,92 Kb.
bet21/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Озиқ-овқат ўсимликлар ҳақида умумий маълумот. Инсон ва ҳайвонларнинг яшаши ҳамда ҳаёт кечириши жараёнида ўсимликлар асосий ролни ўйнайди. Чунки улар озиқ-овқат, ем-хашак, дори-дармон, кийим-кечак, ҳаво ҳамда жуда кўпчилик моддаларнинг табиий манбалари ҳисобланади. Маълумки, ўсимликлар ўзларининг у ёки бу органларида ҳаёт учун зарур бўлган турли органик моддаларни, уларнинг бирикмаларини ҳамда минерал тузларни сақлайди. Инсоният узоқ йиллар давомида маданийлаштирган ўсимликларидан ташқари ёввойи ўсимликлардан ҳам турли мақсадларда фойдаланиб келмокда. Инсон шу сабабли, ўсимликларнинг ҳар хил органларидан турли мақсадлар учун фойдаланиб келмоқда. Улар маданий ўсимлик турлари ва навлари билан чегараланиб қолмасдан, балки теварак-атрофида ўсаётган ёввойи ўсимлик турларининг ички сирларини билиб, ўрганиб, улардан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келмоқдалар. Бу ўсимликларнинг фойдали хусусиятларидан бири озиқ-овқат бўлишидир.
Озиқ-овқат бўладиган ўсимликларни хомлигича ҳамда ҳар хил таомлар тайёрлаб истеъмол қилинади. Озиқ-овқат ўсимликларига ёнғоқ, тоғолча, анор, ровоч, қўзилола, пиёз, исмалоқ, буғдой, шоли, сули, мош, нўхат, ловия, семизўт каби ўсимликларни мисол қилишимиз мумкин.
Озиқ-овқат ўсимликларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  1. Уруғли; 2. Данакли; 3. Донли-дуккакли озиқ-овқат ўсимликлари.

Ҳозирги кунда республикамиз флорасида учрайдиган 4000 дан ортиқ тур ўсимликлардан фақат 300 тури озиқ-овқат ва зиравор ўсимликлар сифатида ишлатилмоқда. Улардан ёввойи ҳолда учрайдиган ёнғоқ, олма, олча, писта ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон итисодиётини ривожлантиришда маълум даражада фойда келтиради. Биз флорамизда ёввойи ҳолда кенг тарқалган, озиқ-овқатлик хусусиятига эга бўлган, ҳар хил йўллар билан истеъмол қилинадиган, халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун аҳамиятли ҳисобланган айрим ўсимлик турлари тўғрисидаги маълумотларни баён этамиз.
Озиқ-овқат ўсимликларнинг ўтсимон турлари.
Ровоч Ўзбекистан флорасида ровочнинг 7 тури учрайди. Улар чўл, адир ва тоғ минтақаларидаги турли тупроқ шароитида кўплаб учрайди. Шулардан уч тури, яъни туяяпроқ, чухра ва Максимович чухраси доривор ўсимликлардан ҳисобланади. Уларнинг ажойиб шифобахш ва бошқа хусусиятлари жуда қадимдан кишиларга маълумдир. Хусусан улардан озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда тери ошлашда фойдаланиб келинган. Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» 2 китобида ровочларнинг дори-дармонлиги тўғрисида қуйидагиларни баён этади: «Унинг сиқиб олинган сувини кўзга тортилса, кўзни ўткир қилади», «қизамиқ, чечак, тоун ва вабога фойда қилади», «Ровоч илдизи овқат ҳазмининг бузилишидан бўлган ичкетишда, ичак оғриқлари, буйрак ва қовуқдаги оғриқлар, бачадон оғриқлари ва қон кетишни тўхтатишда фойдалидир». Шунингдек ровочларнинг нордонлигини лимон нордонлигига тенглаштиради.
Маҳаллий аҳоли ровочларнинг барг бандини, баргнинг асосий томирларини, ёш поясини ва тўпгулбандини истеъмол қилиш билан бир қаторда уларда бошқа фазилатлар борлигини ҳам яхши билганлар. Унинг илдизи ва мевасидан тайёрланган шарбатлардан халқ табобатида ичдан қон кетишни тўхтатувчи, иситмани туширувчи, ошқозон яраларини ҳамда ич кетиш касаллигини даволовчи восита сифатида фойдаланилади. Ровочларнинг тозалаб қуритилган илдизини сутда қайнатиб тайёрланган шарбати ошқозон-ичак ҳамда юрак касалликларини даволашда қўлланилади. Унинг илдиз кули билан яралар ва жароҳатланган жойлар даволанади. Тиббиётда ҳам ровочларнинг илдиз ва мевасидан спирт ёрдамида тайёрланган шарбат ич кетиш касалини даволаш учун тавсия этилади. Ровочнинг яна хислатларидан бири шундаки, у кўн саноати учун ҳам хомашё ҳисобланади. Ровочнинг таркибида 14—18% танид, 6,6% шакар моддаси, 22% крахмал, 0,8% глюкозид ва бўёқ моддалари, олма, вино ва лимон кислоталари, минерал тузлар ҳамда вита­мин С ва провитамин А бор.
Исмалоқ шўрадошлар оиласидан бўлган жуда қимматбаҳо витаминли бир йиллик ўсимликдир. Унинг бўйи 10—40 см келади. Барги турли шаклларда (юмалоқ-тухумсимон, наштарсимон) бўлиб, тўпбарг шаклида жойлашгандир. У бегона ўт тариқасида барча вилоятлардаги лалмикор ерларда, адирларда кўплаб ўсади. Исмалоқ ўсиш шароитига қараб баҳордан то ёз бошлангунча гуллайди ва уруғ ҳосил қилади. У баҳорда бошқа ўсимликларга нисбатан эртароқ униб чиқади. Исмалоқ сабзавот ўсимликлар группасига кириб, жуда ҳам витаминларга ҳамда минерал тузларга бойдир. Маҳаллий аҳоли исмалоқнинг барг ва барра новдаларидан турли хил лаззатли таомлар (сомса, чучвара, бучак, кўкат шўрва) тайёрлаб истеъмол қиладилар. Ундан консервалар тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади. Бу ўсимлик кўпроқ истеъмол қилинса, организмдаги ортиқча сувларни тезроқ чиқариб юборади. Унинг барглари ҳамда барра новдаларининг 100 г да 75—80 мг C, 2—2,5 мг Б, 4—6 мг Э, 3—5 мг К, 1,5 мг Д, А витаминлари, 2—9 мг каротин моддаси, минерал тузлардан: 50 — 60 мг кальций, 680 — 750 мг калий, 51 мг фосфор, 28 — 30 мг темир моддаси ҳамда яшил буёқ моддалари бўлади.
Шоли бошоқдошлар оиласидан, бўйи 50 см дан 3 м гача етадиган бир йиллик иссиқсевар ўсимлик. Пояси тик, илдизи попук илдиз, узун (1 м гача). Барги яшил, қизғиш ёки бинафша рангда. Тўпгули шингил. Апрель ойида 1—2 см чуқурликда сувли ерга қаторлаб экилади. Август ойида дони пишади. Меваси қобиқли дон. Донидан (гуруч), ёрмасидан турли таомлар (палов, ширгуруч, мастава, шавла) тайёрланади. Шоли донини қайта ишлаб, ундан спирт, крахмал, пиво, похолидан сифатли қоғоз, арқон ва бошқалар тайёрланади. Шолининг бир қанча навлари бор.
Тариқ бошоқдошлар оиласидан, бўйи 50—150 см гача етадиган бир йиллик ўсимлик. Барглари наштарсимон, тукли, яшил ёки қизғиш. Илдизи попуксимон бўлиб, 1—1,5 м чуқурликка киради. Май ойида гуллайди. Гули икки жинсли. Тўпгули рўвак. Меваси июнь-июль ойларида пишади. Дони қипиқ билан қопланган. У думалоқ, овал, шаклида. Дон оқ, сариқ, қизил, жигар рангларда бўлади. Донида 10—15% оқсил, 59% углевод ва бошқа моддалар бор. Ўзбекистонда тариқ кўпинча баҳорикор ерларга экилади. У энг қадимий ўсимлик Донидан озиқ-овқат, паррандаларга дон сифатида фойдаланилади. Кейинги пайтда кам экиладиган бўлиб қолди.
Оқ жўхори - бошоқдошлар оиласидан, бўйи 2—4 м га етадиган бир йиллик ўсимлиқ Уни Қўқон жўхори деб ҳам атайдилар. Барги наштарсимон, илдизи попук илдиз. Май ойида гуллайди. Тўпгули зич рўваксимон, тик ёки эгилган. Меваси — дон, июль-август ойларида пишади. Дони думалоқ бўлиб, қобиқ билан қопланган. Донидан озиқ-овқат (гўжа) сифатида, кўк поясидан силос бостиришда фойдаланилади. Оқ жўхори Ўзбекистонда қадимдан ўстирилиб келинади. У иссиқсевар ўсимлик. Шўр ва кам сув ерларда ҳам яхши ҳосил беради.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish