МАВЗУ-14. ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР, ЕМ-ХАШАК ВА
ТЕХНИК ЎСИМЛИКЛАР ИНТРОДУКЦИЯСИ
Доривор ўсимликлар интродукцияси.
Доривор ўсимликларни интродукция қилиш ва истиқболини белгилаш методлари.
Доривор ўсимликларнинг интродукцияси натижаларини баҳолаш учун уларнинг ҳаётий шакллари ва табиий шароитдан келиб чиқиб дан келиб чиқиб балларда баҳолаш методи қўлланилади. Кўп йиллик доривор ўсимликлар учун уруғи ва вегетатив усулда кўпайиш вабилияти сосий мезон бўлиб хизмат қилади.
Бир йиллик ўсимликларда эса вегетациянинг охирида унувчан уруғ ҳосил қилиш қобилияти муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Максимал балл (10 балл) ни табиий равишда уруғидан кўпайган ва маҳаллий флорадаги ўсимликлар билан рақобатлаша оладиган турлар олади. Бу ўсимликлар истиқболли турлар ҳисобланади.
Иссиқ ва совуққа бардошли, уруғи ёрдамида ва вегетатив кўпайиш қобилиятига эга ўсимликларнинг истиқболлик даражаси 8-9 балл билан баҳоланади. Истиқболи 5-7 баллда баҳоланган ўсимликларни кўпайтириш чегараланган, лекин уларни ҳам ўстиришда чидамлилиги юқорироқ бўлган намуналарни ўстириш тавсия этилади. Бир йиллик ўсимликлар атроф муҳит таъсирига бардоши кам бўлганида ҳам (3-4 балл тўплаган) уруғидан кўпайиш имконияти мавжуд бўлса уларни истиқболли ўсимликлар гуруҳига киритилади ва ўстириш тавсия этилади.
Доривор ўсимликларни етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари. Ўсимликда фаол моддаларнинг бўлишиги таъсир қилувчи омиллар.
Доривор ўсимликларни етиштириш - ўсимликшунослик соҳаси ва қишлоқ хўжалиги амалиётида анча кейин бошланган. Улар дастлаб ўрта асрлардаги монастирлар ҳузуридаги боғларда аптекаларни доривор ўтлар хом ашё билан таъминлаш мақсадида етиштирилган. Қишлоқ хўжалиги амалиётида доривор ўсимликлар XIX срнинг иккинчи ярмида, яъни уларга эътиёж кескин ошган даврда бошланган. Шундан кейин тобора уларни етиштириш қамрови ва кўлами кенгайиб бормоқда.
XX асрда доривор ўсимликлар боғларда етиштирилган бўлса, ҳозирги пайтда уларни қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган далаларда, кенг майдонларда экиб ўстирилмоқда. Уларни экиб ўстириш қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида, бошоқлилар ва илдиз мевалилар билан бир қаторда амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда 100 турга яқин доривор ўсимликлар етиштирилмоқда, шундан 30 тури катта майдонларда экиб ўстирилмоқда. Булар жумласига фенхель обыкновенный (Matricaria chamomilla), тмин обыкновенный (Carum carvi), кориандр посевной (Conundrum sativum), валерьяна лекарственная (Valeriana officinalis), мак снотворный (Papaver somniferum), мята перечная (Mentha piperita), наперстянка шерстистая
(Digitalis lanata), спорынья (Claviceps purpurea), алтей лекарственный (Althaea officinalis), белладонна (Atropa bella-donna) лар киради. Бу рўйхатга сабзавот экини сифатида ўстириладиган доривор ўсимликлар киритилмаган.
Юқорида таъкидланганидек доривор ўсимликларни етиштириш ва парваришлаш амалиёти анъанавий қишлоқ хўжалиги экинларига қараганда анча янги. Шу сабабли уларнинг кўпчилиги маданий ҳолда ўстирилаётганда ўзларининг ёввойи ҳолда ўсгандаги белги ва хусусиятлари сақланиб қолади. Айрим турлар кенг вариабеллик хусусиятини намоён этади – морфологиясида турли хиллик кузатилади, уруғлар турли вақтда ўсиб чиқади ва турли муддатларда пишиб етилади. Бу эса оптимал агротехник усулларни талаб қилади, маданийлаштирилган ўсимликларни устида юқори ҳосилдор, барча биологик хусусиятлари билан бир-бирига ўзаро яқин навларни яратишни талаб қилади. Шундай қилинса хомашёнинг сифати ошади, ундаги фаол моддаларнинг миқдори юқори бўлади.
Доривор ўсимликларни етиштиришда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиб ўстиришда қўлланиладиган агротехник усуллар қўлланилади, лекин уларни районлаштириш,озиқлантириш, ҳимоя ва йиғиб олишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Алмашлаб экишда қўллаш учун ҳам умумий принципларга амал қилиш мумкин. Бунда ҳам айрим ўзига хосликларни эътибордан қочириш керак эмас. Масалан, айрим доривор ўсимликлар бошоқлилар сингари етиштирилади - тмин обыкновенный (Carum carvi), фенхель обыкновенный (Foeniculum vulgare), кориандр посевной (Conundrum sativum); бошқалари илдиз мевалар сингари - валерьяна лекарственная (Valeriana officinalis), наперстянка шерстистая (Digitalis lanata), белладонна (Atropa bella-donna); доривор ўтларни ем-хашак ўсимликлари сингари етиштириш мумкин - мята перечная (Mentha piperita), мелисса лекарственная (Melissa officinalis) ва бошқ.
Доривор ўсимликларни ҳосилдорлиги ва ундаги фаол моддалар миқдорига асосан 2 та - иқлим ва тупроқ омиллари таъсир кўрсатади.
Ўсимликдаги фаол моддаларнинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар.
Иқлим. Иқлим омили ўзида ҳарорат, ёғингарчилик миқдори, ёруғлик, атмосфера ҳавосининг ҳаракати, жойнинг денгиз садҳидан баландлиги ва экспозицияларни бирлаштиради. Иқлим омили ўсимликка комплекс таъсир кўрсатиб, уларни биронтасини ажратиб кўрсатиш мушкул. Қишлоқ хўжалик экинлари маълум типга мансуб иқлимда етиштиришгани сингари доривор ўсимликларни етиштиришда ҳам шу принципга амал қилиниши керак. Масалан, буғдой, қалампир ва шу сингарилар иссиқсеварлиги туфайли картошка яхши ўсадиган иқлим хушламайди. Бу шароитда наперстянки шерстистой (Digitalis lanata), а также теплолюбивых эфиромасличных растений, таких, как шалфея лекарственного (Salvia officinalis), тимьяна обыкновенного (Thymus vulgaris) или мелиссы лекарственной (Melissa officinalis) ларин экиш мақсадга мувофиқ эмас. Уларни лавлаги ва маккажўхори экиладиган иқлим зоналарида экилса яхши натижа олинади.
Иқлимнинг ўсимликдаги фаол моддалар миқдорига таъсири шубҳасиз. Ҳароратнинг юқори бўлиши эфирмойлари ҳосил бўлишига салбий таъсир қилади (чунки бу гуруҳ ўсимликларннг аксарияти субтропик иқлимга мансуб). Бу шунингдек, фенхеля обыкновенного (Foeniculum vulgare), шандры обыкновенной (Marribium vulgare), лаванды колосовой (Lavandula spica) ва бошқаларга ҳам тааллуқли. Бу ҳолатни қатъий таъкидлаш ҳам ноўрин, чунки у ҳамиша бирдек амал қилавермайди. Масалан, ромашка аптечная (Matricaria chamomilla) иссиқ субтропик иқлимда ўстирилганда эфир мойи миқдори юқори бўлади, лекин унда шамоллашга қарши ишлатиладиган хамазулин моддаси бўлмайди. Европанинг мўътадил иқлим шароитида ўсадиган навларида эса унинг миқдори юқори бўлади. Алкалоидли ўсимликлар, масалан белена черная (Hyoscyamus niger), дурман обыкновенный (Datura stramonium), белладонна (Atropa bella-donna) лар юқори ҳарорат ва интенсив ёруғликда алколоид миқдори юқори, аксинча (паст ҳарорат ва булутли ҳавода) паст бўлади. Кузда совуқ эрта тушганда наперстянки шерстистой (Digitalis lanata) баргларида гликозид миқдори пасаяди. Соя жойда ўстирилганда ромашке аптечной (Matricaria chamomilla да эфир мойининг миқдори анча пастлиги кузатилади.
Тупроқ ва ўғит. Иқлим омиллари билан бир қаторда тупроқ, авваламбор унинг унумдорлиги, химиявий ва биологик хусусиятлари, физик хоссаси ва озуқа элементларининг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Илдиз, илдизмева, илдизтугунакҳосил қиладиган доривор ўсимликларни таркиби оғир, ёпишқоқ тупроқларда ўстириш тавсия қилинмайди. Масалан ревеня длановидного (Rheum palmatum), петрушки (Petroselinum crispum), алтея лекарственного (Althaea officinalis) и горечавки желтой (Gentiana lutea) ларни шундай тупроқда ўстирилганда фаол моддалар кам ҳосил бўлади. Намликни хуш кўрадиган ўсимликларни қуруқ жойда, қуруқликни яхши кўрадиганларни сернам жойда экиш мумкин эмас.
Тупроқни фаол моддалар миқдорига таъсирини белгиловчи муҳим омиллардан яна бири унинг реакцияси – кислотали ва ишқорли бўлишидир. Наперстянка шерстистая (Digitalis lanata) тупроқда кальций миқдори етарли бўлганда фақат яхши ҳосил бериб қолмай, унда гликозидлар миқдори ҳам юқори бўлади. Унга яқин тур наперстянка красная (Digitalis purpurea) аксинча, тупроқда кальций бўлишини хуш кўрмайди, кислоталик даражаси юқори бўлган тупроқда ўстирилганда гликозид миқдори баланд бўлади. Ромашка ((Matricaria chamomilla) ҳам кальций миқдори кўп бўлган тупроқда ўстирилганда юқори ҳосил беради ва унда эфирмойи миқдори юқори бўлади.
Тупроқда азот моддаларининг етарли бўлиши алколоидли ўсимликларда фаол моддаларнинг кўп тўпланишига олиб келади.
Олиб борилган тадқиқотларда тупроқдаги микроэлементларнинг ўрни ҳам муҳим эканлиги аниқланган. Уларнинг фаол моддалар ишлаб чиқаришида ўсимликдаги метаболизм жараёнларидаги каталитик таъсири кўп марта исботланган. Марганец, цинк ва магнийнинг етишмаслиги ўсимликнинг метаболитик фаоллигини сусайтиради, бу эса гликозидларни ҳосил бўлишини камайтиради.
Доривор ўсимликлар ҳосилдорлиги ва сифатини ўғитлаш орқали тартибга солиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги принципга амал қилиш лозим: доривор ўсимлик илдиз ва илдизмевалари учун етиштирилса уларга калийли ўғитлари, гули ва меваси учун етиштирилса – фосфорли ўғитлари, доривор ўсимлик сифатида уни барглари ишлатилса азотли ўғитлари берилиши лозим.
Азотли ўғитларнинг ўсимликларда алкаллоидлар миқдорини ошириши яхши маълум, лекин айрим ўсимликларда бунинг аксини кузатиш мумкин. Масалан, мака снотворного (Papaver somniferum) тупроқда калий миқдори кўп бўлганда улар алкалоидларни кам ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |