Т р. Мавзулар Соат


Ем-хашак ўсимликлар интродукцияси



Download 229,92 Kb.
bet31/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

2. Ем-хашак ўсимликлар интродукцияси.
Ем-хашак ўтларни экишдан мақсад - чорвачиликда талаб қилинадиган ҳар хил озуқаларни етиштириш. Ўтлар тўйимлилиги билан ажралиб туради, таркибида асосий ҳаёт учун зарур витаминларнинг ҳаммаси мавжуд. Ўтлардан тайёрланган озуқалар осон ҳазм бўлади, қишин - ёзин ишлатилади. Ўт экилган экинзор тупроқни сув ва шамол емирилишидан сақлайди, тупроқнинг унумдорлигини оширади, чиринди миқдори кўпаяди. Бир йиллик ўтлар такрорий ва оралиқ экин сифатида ва бандли шудгорда экилиб ерни эрта бўшатади. Энг кўп экиладиган ўтлар - дуккакли ва қўнғирбош ўтлардир. Бу ўтларнинг турлари кўп, улар 4-та биологик гуруҳларга бўлинади:
а) кўп йиллик дуккакли ўтлар - беда, қизил себарга, қашқарбедаси, баргак.
б) кўп йиллик қўнғирбош ўтлар - кўп ўримли райграс, бўйчан райграс, оқсўхта, эркак ўт, ўтлоқи қўнғирбош, ялтирбош, ажриқбош.
в) бир йиллик дуккакли ўтлар - шабдар, берсим, вика.
г) бир йиллик қўнғирбош ўтлар - судан ўти, бир йиллик райграс, қўноқ.
Беда қадимдан экилиб келинаётган экин, ер юзида кенг тарқалган, экин майдони 30 млн.га. Ватани Осиё минтақаси. Ўзбекистонда беданинг кўп турлари тарқалган, экин майдони 200 минг га атрофида. Беда дуккаклилар оиласи – Fabaceae, авлоди - Medicago L. га киради, 50-та тури аниқланган. Турларининг орасида бир йиллик, кўп йилликлари мавжуд. Энг кўп тарқалган тури - кўк беда - бу кўп йиллик, илдизи яхши ривожланиб тупроқнинг 10 м чуқурлигига кириб боради. Беда иссиқликни кўп талаб қилмайди, уруғи 1-5°C униб чиқади, муқобил ҳарорат-18-22°C. Беда 10-15 гр. совуққа чидайди. Қор қалин ёққан йили яхши қишлайди.
Ўзбекистонда беданинг навлари кенг тарқалган: Т-2009, Тошкент-1728, Тошкент-1, Тошкент-3192, Хива бедаси ва кўпчилик маҳаллий навлар экилмоқда.
Кўп йиллик қўнғирбошли ўтлар гуруҳига ажриқбош, ялтирбош, мастак, эркак ўт, оқсўхта, судан ўти, қўноқ каби экинлар киради. Дуккакли экинларга нисбатан бу ўтларнинг тўйимлилиги пастроқ, аммо ҳосили яхши, ташқи муҳитга чидамли яхши чим ҳосил қилади. Қўнгирбошли ўтларда кўкат, пичан, пичан уни сенаж, силос тайёрланади. Тупроқда органик модда тўпланади. Тупроқни сув ва шамол емирилишидан ҳимоя қилади. Шаҳарларда кўкаламлаштиришда ҳам қўлланилади.
Қўнғирбошли ўтлар ер юзида кенг тарқалган. Яйловлар барпо этишда ўтлар аралашмаларида қўнғирбош ўтлар асосий таркибий қисм бўлади. Молларни яйловлатишига бардош беради. Қўнгирбошли ўтлар кўп тўпланади, шунинг эвазига вегетатив кўпайиш рўй беради.
Кўп йиллик қўнғирбошли ўтлар биологияси бўйича кузги, ярим кузги ва баҳори гуруҳларига бўлинади. Кузги ўтлар яровизация даврини узоқ муддатда ўтади, биринчи йили мева ҳосил қилмайди, иккинчи йили бир ўрим уруғ ҳосил ва бир ўрим пичан олиш мумкин. Ўтларнинг ҳаммаси узун кун ўсимликлар. Ўтлар баландлигига қараб баланд бўйли, ўрта бўйли ва паст бўйли бўлади. Тўпланиш даражасига қараб ғавактупли ва зичтупли бўлади. Ўтларни орасида намсевар ўсимликлар-бу ажриқбош, қурғоқчиликка чидамли ва иссиқ севар ўсимликлар - эркак ўт, буғдойиқ.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish