Жиллис цезальпинияси (Caesalpinia gilliesii). Ватани ‒ Уругвай ва Аргентина, тоғларнинг қуйи ва намлик жуда кам қисмида ўсади. Бўйи 2-3 м келадиган ўта манзарали бута. Гуллари сариқ ёки қизил, тупгули йирик, тик ўсади ва узоқ муддат гуллайди.
Сурия гибискуси (Hibiscus syriacus) табиий ҳолда Хитой, Корея ва ғарбий Осиё мамлакатларида ўсади. Маданий ҳолда жуда кенг тарқалган. Бўйи 3‒6 м га етадиган бута ёки дарахт.
Бутасимон аморфа (Amorpha fruticosa). Табиий ҳолда Шимолий Америкада кенг тарқалган. Бўйи 2,5‒3 м га етадиган йирик бута. этилади.
Довуд буддлеяси (Buddleja davidii) – табиий ҳолда Хитойда ўсади. Баландлиги 2-3 м га етадиган бута.
Доимяшил шамшод (Buxus sempervirens) – табиий ҳолда Европада ўсади. Бўйи 2-3 м келадиган доимяшил бута.
Тобулғи, спирея (Spiraea) – баландлиги 1-2 м га етади. Гуллари оқ, пушти, қизил ва малина рангда бўлиб, учки қалқон ёки шингилда жойлашаган. Апрель-май ойларида гуллайди.
Европа форзицияси (Forsythia europeae) табиий ҳолда Албанияда ўсади. Бўйи 1‒3 м га, тупининг эни 2 м га етади.
Ялтироқ лигуструм (Ligustrum lucidum) табиий ареали Хитой, Корея ва Япония. Баландлиги 6 м га етадиган доимяшил бута.
Алвон пираканта (Pyracantha coccinea) Европа, Кичик Осиё ва Кавказда тарқалган. Баландлиги 2-3 м, кучли шохланган. Доимяшил бута.
Падуббарг магония (Mahonia aquifolia) – баландлиги 1,5 м гача етадиган доимяшил бута.
Флорибунда атиргуллари – манзарали боғдорчиликда катта аҳамиятга ва қимматли хусусиятларга эга замонавий навлар гуруҳи. Бўйи 0,6‒1,0 м баландликдаги, тез ўсувчи буталар.
ТЕМА 14. МАНЗАРАЛИ ГУЛЛАРНИ
ИНТРОДУКЦИЯ ҚИЛИШ
Бир йиллик гуллар
Боғ бальзамини (Impatiens balsamina) – Хинагулдошлар (Balsaminaceae) оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Ватани Хитой. Пояси тик ўсади, шохланмайди. Бўйи 50-60 см га етади, серэт танали. Барглари узайган ланцетсимон, ўткир учли. Гулларининг диаметри 2,5-3 см, барг қўлтиғида калта гулбанди билан бир нечтадан бўлиб жойлашган. Гуллари оқ, пушти, қизил ва бинафша рангида.
Ўзбекистонда дам олиш масканлари ва аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларини кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилади.
Витрок виоласи (Viola wittrockiana) анютанинг кўзлари – Бинафшадошлар (Violaceae) оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. V. altaica, V. lutea ва V. tricolor турларини чатиштириш орқали олинган дурагай.
Барглари навбатма-навбат жойлаш-ган бўлиб, илдиз бўғзидаги тўпбаргда йиғилган. Гуллари якка-якка, остки тожбарглари юқоридагиларига нисбатан йирик, оқ, мовий, сариқ, қизил рангларда. Меваси кўсакча. 1 г уруғида 800 тагача уруғ бўлади.
Баҳорда бордюрлар, рабаткалар, клумбалар ҳосил қилишдаги асосий ўсимликлардан бири ҳисобланади. Гуллаб турган даврида ҳам бемалол кўчириб ўтқазиш мумкин. Йирик фигураларда соф навлари экилганда жуда чиройли манзара ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |