Грацилис бегонияси (Begonia semperflorens) – Бегониядошлар (Begoniaceae) оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик. Ватани Африка, бу ердан Осиё ва Америкага тарқалган. Ёввойи табиатда нам субтропик ва тоғларда ўсади.
Бўйи 20-25 см. Пояси тик, серэт. Яшил, пушти, қизил, қизил-жигарранг ялтироқ барглари ўтроқ жойлашган. Гуллари якка, оддий, оч, оқ, пушти, пушти қизил, тўқ қизил. Меваси кўсакча, уруғлари майда, 1 г ида 200 минг дона бўлади. Унувчанлигини 2-3 йил давомида сақлайди. Кўплаб навлари мавжуд.
Гулзорлар, рабаткалар ва гуруҳлар ташкил қилишда ҳамда вазаларда экилади. Тантаналар ўтказиладиган жойлар ва мемориалларни безашда кенг қўлланилади.
Денгизбўйи цинерарияси (денгиз бўйи крестовниги) (Jacobaea maritima) – Мураккабгулдошлар оиласига мансуб бута ёки чалабута ҳаётий шаклига эга бўлган кўп йиллик ўсимлик. Гулчиликда бир йилликлар сифатида фойдаланилади. Ёввойи ҳолда Ўртаерденгизи мамлакатларидаги денгиз бўйи қояларида ўсади. Барглари оддий, чуқур қирқилган, юзаси кумушсимон-кулранг ёки кумушранг-оқ тусда, патсимон кесилган, қалин туклар билан қопланган. Ўсимликнинг баландлиги 25 – 40 см.
Дурагай вербена (Verbena x hybrida) – Verbenaceae oilasiga мансуб кўп йиллик ўсимлик бўлиб, гулчиликда бир йилликлар сифатида фойдаланилади. Бир нечта вербена турларининг чатишишидан келиб чиққан. Илдизпоя ҳосил қилади. Барглари новдаларда қарама-қарши жойлашган. Устки барглар ўтроқ, новданинг пастки қисмидаги барглари асоси юраксимон.
Пояси тик ёки ётиб ўсувчи. Тўрт қиррали. Барглари ва новдалари рангсиз тукчалар билан қопланган. Тупининг бўйи 50 см га етади. Судралиб, ёйилиб ўсувчи, ампел, гилам ҳосил қилиб ўсувчи, тик ўсувчи шакллари бор.
Клумба ва рабаткалар учун қўлланилади. Гилам ҳосил қилувчи гулзорлар, рабаткалар, гиламли бордюрлар ҳосил қилишда яхши самара беради. Экиш ва парваришлаш агротехникаси юқоридагига жуда яқин.
Дурагай гацания (Gazania ×hybrida hort.) – Мураккаб-гулдошлар оиласига мансуб гацания турларини бир-бири билан чатиш-тириш асосида олинган дурагай ўсимлик. Табиий ҳолда кўп йиллик ўтсимон ҳаётий шаклига эга бўлган ўсимлик бўлиб, гулчиликда ундан бир йиллик манзарали гул сифатида фойдаланилади. Бу ўсимлик XVII аср ўрталарида Жанубий Африкадан Голландия ва Германияга келтирилган. Жанубий Африкада унинг 40 та тури ёввойи ҳолда ўсади. Пояси 20-30 см гача ўсади.
Уруғларини очиқ жойга экиш орқали кўпайтирилади. Клумба ва рабаткалар учун қўлланилади. Гилам ҳосил қилувчи гулзорлар, рабаткалар, гиламли бордюрлар ҳосил қилишда яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |