Т р. Мавзулар Соат


Флора генофондини муҳофаза қилиш ва ўсимликларни интродукция қилиш муаммолари



Download 229,92 Kb.
bet57/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

1. Флора генофондини муҳофаза қилиш ва ўсимликларни интродукция қилиш муаммолари. Инсон цивилизациясининг стихияли ривожланиши доимий равишда атроф муҳитга, энг аввало тирик табиатга салбий таъсир ўтказиб келди. XX асрга келиб бу йўл қўйиш мумкин бўлган чегарадан чиқиб кетди, табиий экосистемаларни бузилиши ва атроф муҳитни ифлосланиши юқори даражага кўтарилди, бу глобал даражада экологик барқарорликнинг бузилиши аниқ намоён бўла бошлади. Энг хатарли антропоген жараёнлар қаторида атмосферанинг кимёвий таркиби кескин ўзгарда, чўлланиш жараёни ва ўрмонларнинг камайиши, пировардида биохилма-хилликнинг камайиши ҳаддан ташқари тезлашиб кетди.
Цивилизациянинг тирик табиатга тинимсиз тазйиқи ортида Ер шарининг тарихида ҳеч қачон кузатилмаган ва жуда тез суръатларда давом этаётган ҳайвонлар, ўсимликлар, замбуруруғлар сингари биологик турлар планетамиздан йўқолиб кетаётганлиги кузатилмоқда. Биохилма-хилликнинг камайиб кетаётганлиги этика, эстетика ва ижтимоий-педагогик принциплардан келиб чиқиб аксарият ҳолларда иқтисодиёт нуқтаи назардан талқин қилинмоқда (генофонднинг қашшоқлашиши биотехнологик жараёнлар имкониятини камайтиради). Булар муҳим жиҳатлар, лекин бундан ҳам муҳими биохилма-хилликни камайиши – тириклик оламининг деградацияси, атроф муҳит барқарорлигининг табиий механизмларини бузилиши, экологик мувозанатни емирилиши, экологик фалокатларни яқинлашиши демакдир.
Тирик мавжудод генофондини сақлаш ва энг аввало йўқолиб кетиш хавфи остида турган, яъни “чегара”даги турлар, биологик хилма-хилликнинг энг бўш ҳалқаси – бу табиатни муҳофаза қилишнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.
Флора генофондини муҳофаза қилиш – ботаника соҳасидаги илмий тадқиқот ташкилотларининг муаммоси. Турни ҳеч шубҳасиз минглаб асрлар давомида табиий ҳолда яшаб келган ўз ҳудудида асрамоқ керак, ёки уларни қўриқланадиган ҳудудлар – қўриқхоналар, заказниклар ва миллий боғларда муҳофаза қилиш лозим. Бу эса турнинг экотопи (абиотик компонентлар йиғиндиси) тўлиқ бузилган ҳолатларда амалга оширилиши лозим.
Йўқолиб кетаётган турларни ботаника боғларида интродукция қилишдан олдин уни табиий ареали, унда турнинг яшаш шароити, ҳаётийлиги, амалий ва илмий аҳамияти, инсон фаолиятининг таъсирини яхшилаб ўрганиши лозим.
Табиий шароитда камёб ва йўқолиш арафасида турган турлар ҳаётий формаларнинг самотик эволюцияси натижасида ҳосил бўлган кўплаб хиллардан иборат бўлиши мумкин ва уларни барчасини резерватларга кўчириб келтиришнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, турларнинг табиий популяцияси маданий ҳолда ўстирилганда ўзини қандай намоён қилади, интродукция шароитида уларнинг барча насл белгилари сақланиб қоладими, полиплоидлик ҳодисаси кузатилмайдими, одатда ёш эндемик турлар қадимий диплоид ўсимликларни сиқиб чиқазади, интродукция шароитида шу ҳолат кузатилмайдими, деган саволлар кўндаланг туради.
Муҳим жиҳатлардан бири яна шуки, турни янги муҳитга олиб келинганида унинг табиий шароитдаги минглаб йиллар давомида шаклланган ценоздаги фитоценотические алоқалари узилиб қолади.
Энг аввало, барча турларни ўзининг табиий ареалида сақламоқ керак. Мабодо экотоп бутунлай бузилиб кетган бўлса тур ботаника боғларига кўчириб келиниши ва бу ерда унинг яшаб кетиши учун барча шароитлар таъминланиши керак.
Табиий ҳолда ўсаётган жойида ночор аҳволга тушган ҳар битта тур учун уни қутқазиш бўйича индивидуал ёндашув лозим. Яшаб келган ўз жойида, табиий ценозда уни сақлаб қолиш керакми ёки заказниклар яратиш керакми, ёки қўриқланадиган жойга ё бўлмаса сунъий резерватларга кўчириш керакми. Бу саволларга турнинг экологик-генетик ва экологик-биологик хусусиятларни яхши ўрганиб, унга ноёб ва йўқолиб бораётган тур мақомини беришга сабаб бўлган ҳолатларни аниқлаб, табиатда қай даражада пайхон бўлганлиги тўғрисидаги маълумоларни синчиклаб ўрганиш орқалигина жавоб топиш мумкин.
Йўқолиб бораётган турларни сақлаб қолиш тадбирларини белгилашда қуйидаги муҳим жиҳатлар эътиборга олиниши керак.
1. Табиий шароитда ҳозирча яхши сақланган, лекин экотопнинг бузилиши ёки ўсимлик заҳирасидан ортиқча фойдаланиш эвазига популяцияларининг сони қисқараётган ўсимликлар. Бу гуруҳ аксарият ҳолларда фойдали ўсимликлар (доривор, манзарали) дан иборат бўлади. Бундай ҳолларда популяция табиатда сақлаб қолинади, интродукторлар эса экиш ва ўстириш учун етарли материалларни тўплайди ва анъанавий методлар ёрдамида уларнинг плантацияларини яратади. Бунда ўсимликларни интродукция қилиш фойдали ўсимликлардан оқилона фойдаланишнинг энг мақбул йўли сифатида намоён бўлади. К этой группе растений относятся рапонтик сафлоровидный, родиола розовая, пион марьин корень, п. уклоняющийся, купальница азиатская, кандык сибирский, виды лилии, ирис-касатик и др.
2. Иккинчи гуруҳни тор экологик нишалар ва рефугиум (бошпана) ларда сақланиб қолган, лекин ҳозирги шароитга яхши мослашиб олган палеоэндемлар ва автохтон реликт турлар ташкил қилади. Мабодо шароит ўзгарса улар реликт сифатида йўқолиб кетиши мумкин. Бу гуруҳга относятся ветреница байкальская, бруннера сибирская, альфредия поникающая, крестообразник Крылова, липа сибирская лар киради.
3. Табиий ареалининг асосий қисмида кенг тарқалган, лекин муайян жойда геологик даврлар қолдиғи ёки антропоген таъсирда ўзи тарқалган ҳудуднинг чекка қисмида турган турлар. Бундай турларни кўплаб учратиш мумкин. Это копытень европейский, рапонтик серпуховидный, чозения толокнянколистная, ширококолокольчик крупноцветковый и др.
4. Табиий ареалида йўқолиш арафасида турган ёш, тор доирада ўсишга мошлашган неоэндемик турлар. Это огонек голубой, змееголовник Бунге, остролодочник чуйский, о. Сапожникова, астрагал чуйский, городковия якутская, лапчатка Толли и др.
5. Мабодо тур ўз табиий ареалининг шароити ўзгарган қайсидир жойидан йўқолса, у ботаника боғига ўтқазилиши, бу ерда кўпайтирилиши ва табиатга реинтродукция қилиниши лозим.
6. Муайян тур экотопнинг кескин ўзгариши натижасида ўз табиий ареалидан йўқолиб кетаётган бўлса, уни ботаника боғига “доимий равишда ўсиш учун” кўчириб ўтқазиш керак. Бунда интродукторлар олдида унинг маданий ҳолда ўсишини таъминлаш учун жиддий вазифа юкланади. Бунинг учун асосий методлардан бири – кенгроқ жойда унга панмиксия (қоришиш) ни таъминлайдиган ва табиий ценозга яқин бўлган ценозни моделлаштиришдан фойдаланиш ижобий натижага олиб келиши мумкин.
Хуллас, йўқолиб кетаётган турни ботаника боғига олиб келишдан аввал бу турнинг йўқолишига сабаб бўлаётган ҳолатларни атрофлича ўрганиш, региондаги бошқа ноёб ва йўқолиб кетаётган турларнинг рўйхатини тузиш, шундан кейин эса уни асраб қолиш ва кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш лозим.



Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish