Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг


Май бихӯр, Мусҳаф бисӯз-у, оташ андар Каъба зан



Download 154,5 Kb.
bet6/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Май бихӯр, Мусҳаф бисӯз-у, оташ андар Каъба зан.
Сокини бутхона бош-у, мардумозорӣ макун, ‒

яъни май ич, «Қуръон»ни куйдир, Каъбага ўт қўй, бутхонада ўтириб, бутпараст бўл, (лекин) одамга озор берма, мазмунидаги машҳур байтини эслаш ‒ ўринли.


Тарсо қиз айнан шу гуноҳи кабирларни Шайхнинг гарданига юклади. Бу ҳам кам ‒ у бечора ана шу тўрт топшириқни адо этганидан кейин яна икки ишни бажариши лозим:
биринчиси ‒ йил давомида чўчқабоқар бўлиш (маълумки, исломда чўчқа гўшти ҳаром ҳисобланади);
иккинчиси ‒ ҳаммомда гўлахлик қилиш.
Шайх Тарсо қиз ўртага қўйган бу талабларнинг барини ўйламай-нетмай, лом-мим демай бажарди: май ҳам ичди, «Қуръон»ни ҳам куйдирди, белига зуннор ҳам боғлади, бутга сажда ҳам қилди. Бир йили дароз кундузи чЎчқа боқиб, кечалари гўлахлик вазифасини бажариб юрди.
Ана шу бир йил мобайнида муридлари ҳарчанд уринишмасин, пирларини бу йўлдан қайтара олишмади. Охири, ундан умидларини батамом узиб, бир ўзини Румда қолдириб, Каъбага қайтиб кетишди.
Шайх Худо йўлидаги киши, мусулмонлар раҳнамоси эди. Навоий бутун умр исломга хизмат қилган, асарларида динни ҳадди аълосида тарғиб ва ташвиқ этган буюк эътиқод эгаси, Низомиддин, яъни динга тартиб берган деган юксак унвонга эга чинакам соҳиби иймон шоир бўлса, умрининг охирларида битган «Лисон ут-тайр» достонида Шайх Санъоннинг Тарсо қиз васли умидида бу даражада диндан чиққанини тасвирлашини қандай тушуниш керак?
Воқеагагина эътибор қилсак, яъни асарни реалистик таҳлил этсак, муаллифнинг ўзи, эҳтимол, мутлақо кўзда тутмаган кўп-кўп талқинлар келиб чиқиши турган гап.
Биринчи талқин. Бу ерда шоир барча динлар тенг, эътиқодда ислом ҳам, насронийлик ҳам - баб-баробар, демоқчи бўлган.
Иккинчи талқин. Ишқ-муҳаббатда диннинг аҳамияти йўқ. Мусулмон одам ҳам бемалол насроний қизни севавериши мумкин.
Учинчи талқин. Ишқ шундай оташки, у ошиқни диндан чиқаради. Ҳатто, унинг ўз дини қолиб, маъшуқаси динига ўтиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.
Б и р и н ч и т а л қ и н н и н г х а т о с и шундаки, достоннинг умуммоҳияти ва муаллифнинг мақсадида икки динни бир-бирига зид қўйиш ҳам, улар иккаласи тенг, дейиш ҳам эмас. Асар мантиғи ҳам буни талаб қилаётгани йўқ. Бу ерда суфий чинакам ошиққа айланганидан кейин ундан олдинги ҳаётини унута боради, дейилмоқчи. Ишқ уни шу даражада мубтало қиладики, ҳатто, энди у дину иймонини ҳам ёдидан чиқариш даражасига етиши мумкин. Шу гапни айтиш учун ҳам атай Тарсо қиз образи танланган. Тарсо қиз - ёр. Умуман, мажозий ишқда одам сифатида қаламга олинган ёр ҳамиша ҳақиқий маъшуқа рамзи бЎлиб келади. Ёрни одам сифатида тасвирлаш, бошқача айтганда, инсоннинг инсонга ишқини қаламга олиш мажозий ишқ дейилгани шундан. Ана энди калаванинг учини йўқотмаймиз.
И к к и н ч и т а л қ и н н и н г х а т о с и шундаки, бу ерда реалистик маънода тушуниладиган севги-муҳаббат ҳақида сўз бораётгани йўқ. Мутлақо. Комил ишонч ҳосил қилиш учун Шайх Санъоннинг юз ёшларга етиб қолганию Тарсо қизнинг ёшлигини хаёлга келтиришнинг ўзи етарли. Буни ХIХ аср буюк олмон шоири Иоҳанн Вольфганг Ҳётенинг ёш бир қизни севиб қолишига менгзамаслик керак. Достон умум руҳидан келиб чиқилса, икки дин қиёси рамзий-мажозий маънода ‒ фақат ва фақат ишқ ошиқни олдинги ҳаётини, ҳатто, динини ҳам унутиш даражасига солиб қЎяди, деган ва шундан келиб чиқадиган мақсад ва ғояни илгари суриш учун келтирилган.
У ч и н ч и т а л қ и н н и н г х а т о с и шундаки, бу ерда бир диндан воз кечиб иккинчисига ўтиш мантиқан суфийлик йўлининг бир босқичидан иккинчисига ўтишни англатади.
ХЎш, Шайх Санъон ҳикояти орқали сўфийлик йўлининг қандай босқичидан қандай босқичига ўтиш кўрсатилган?
Аввал тўрт, кейин яна икки шартини ўртага қўйишдан олдин Тарсо қиз Шайхга бир нарсани қаттиқ тайинлаган эди:



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish