Ботроқ ул кишварға азм этмак керак,
Ҳар қаён тортар қазо ‒ кетмак керак, ‒
деб, Рум сари йўлга тушди. Тўрт юз муриди ҳам пир билан бирга борди. Йўлда бир ажойиб бутхона учради. Шайх беихтиёр шу ерга кириб борди. Кирди-ю, «Ҳусну лутфи жон аро ер тутқудек, Бир аёқ су(в) бирла балким ютқудек» бир моҳилиқони учратди.
Ҳаммаси шундан бошланди. Унга кўзи тушди-ю, жисмидан жони чиқиб кетгудек бўлди. Зўрға ҳассасига таяниб қолди. Барибир, бўлмади. Орқаси билан деворга суянди. Фойда қилмади. қулаб тушди. Гоҳ ҳуши Ўзида, гоҳ беҳуш эди. Муридлар бу аҳволнинг сир-синоатига етолмай, лол қотдилар.
Шайхнинг ўзи ҳам бу аҳволига ҳайрон бўлиб, ноилож, бор дардини муридларига тўкиб солди. Мени қатл этиб, жисмимни куйдириб, кулимни кўкка совуринглар, бу балодан бирйўла қутулай, деди.
Ҳар ким ҳар хил маслаҳат берди. Ўзича бу даргоҳдан қутулишнинг йЎлларини кўрсатган бўлди. Шайх уларнинг гапларига киришнинг ҳеч иложи йўқлигини айтди. Охири, Каъбага қайтиш маслаҳат кўрилди. Шунда Шайх: «Ахир, Каъбада талаб қилганимни бу ердан топдим-ку, қандай қилиб у ёққа қайтаман?!» ‒ деди.
ХЎш, Шайх Каъбада нимани талаб қилган эди?
Васлни! Ёрнинг дийдорини!
Лекин у айнан кимнинг васлини истаётганини тўла тасаввур қила олмас эди. Унинг интилишлари реаллашмаган, ҳаракат манбасини - манзарини топмаган, тўғрироғи, нимага ва кимга интилаётганини ҳам аниқ-тиниқ билмас эди. Илмий тил билан айтганда, у тариқат йўлига кирган-у, бироқ унда бу талпиниш шу пайтгача ошиқлик даражасига етмаган эди.
Шу ўринда Бобораҳим Машрабнинг шўро замонида даҳрийлик (атеизм) намунаси тарзида талқин қилиб келинган бир машҳур байтини эслаш ўринли.
Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак,
Иброҳимдин қолғон ул эски дўконни на қилай? ‒
байтини ҳаж ёки умра зиёратига севган ёринг билан қўлтиқлашиб олиб, сафархалтангга «яримта»ни ташлаб қўйиб бормасанг, бундай сафарнинг нима маъниси бор, ахир, Макка ўша Иброҳим пайғамбардан қолган бир эски дўкон (иморат), холос, деб талқин этсак, мутлақ хато ва сўфий шоирга ҳаддан ташқари оғир туҳмат қилинган бўлур эди. Ҳолбуки, шўро замонида даҳрийлик айни байтдан ҳам айнан шундай худосизлик излади ва топган бЎлди.
Гап шундаки, бу ерда ёр ‒ Худо ва бода ‒ ишқ тимсоли. Маккага қалбингга Оллоҳни жойлаб, у ҳақда муайян тасаввур пайдо қилиб, унга ошиқи беқарор бўлиб бормасанг, бу сафарингнинг не маъниси бор, у ҳам Иброҳим пайғамбар замонидан қолган бир оддий иморат бўлиб кўринади сенга, демоқчи шоир. Чунки бу ердаги ёр ҳам, бода ҳам рамзий маънода келган.
Навоий бир ғазалида зоҳидга қарата:
Do'stlaringiz bilan baham: |