Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг



Download 154,5 Kb.
bet12/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Шайхни андоқки шайдо этти ишқ,
Олам аҳли ичра расво этти ишқ, ‒

байтидан сўнг шоир бевосита ўзи сўзлай бошлайди:




Сўнгра мендин солмади ғавғосини,
Кимса кўнгли мулкиға яғмосини.


Ҳолим андин кимса гар ортуқ демас,
Ортуқ эрмас, бўлса ҳам ўксук эмас...

Бу билан Навоий Шайх Санъон ишқига ҳавас қилаётгани, ўзини ҳам шундай мубталолик чулғаганини яширмайди.


Асар воқеаси бўйича, бу ҳавас қушларга ҳам ўтди. Уларнинг Симурғ сари парвози энди бутунлай бошқа маром ва мақомга эга бўлди. Ишқ шавқи улар қўлидан ихтиёрни олган эди. Улар худди чақмоқ чақинидек тез учар, бир ҳамл (қанот қоқиш) билан ғарбдан шарққа етар эди. Лекин, барибир, бЎлмади ‒ орадаги бошбошдоқлик кетмади: бирови бировидан ортда қолар, ўзини ҳар манзилларга солар эди. Шайх Санъон ҳикоятининг таъсири шундаки, қушлар иттифоқ бўлиб учмасак, бўлмайди, ахир, қЎйни ҳам қЎйчивон бошқармаса, кимдир жамаотга сардорлик қилмаса, бўлмайди, деган фикрга келди. Ҳудҳудни йўлбошчиликка ундашди. Ҳудҳуд бунга кўнмади. Тенглик бузилади, ҳаммамиз ҳам бир қуш бўлсак, мен сизлардан устундек бЎлиб қоламан, бу яхши эмас, деб ҳисоблади. Кейин адолат (бугунги тил билан айтганда, демократия) бЎлсин деб қуръа ташланди. қарангки, қуръа ҳам, келиб Ҳудҳудга тушди. Ҳудҳуд бошчилигида ҳаммалари учишга киришдилар.
Бу билан шоир, жумладан, тасаввуф йўлини пирсиз ‒ раҳнамосиз босиб ўтиш мумкин эмаслигини исботлаган ҳам бўлади.
Хуллас, «Лисон ут-тайр» ўзига хос бир и ш қ н о м а бўлса, асар воқеасига кўра, қушларда бу ишқ айнан Шайх Санъон ҳикоятидан кейин чинакамига ўт олади.
Шу ҳикоятдан асардаги тасвир чизиғи кескин ўзгаради. «Анъанавий» деб юритиладиган, «Лисон ут-тайр»да бевосита асар моҳияти билан чамбарчас боғлиқ дастлабки бобларни ҳисобламаганда, шартли равишда, достонни икки қисмга бўлиш мумкин:
Биринчиси. Қушлар билан боғлиқ тасвир қисми (бу 14-боб билан бошланиб, «қушларнинг фано ҳусулидин бақо вусулига еткони» деб аталган 169-боб билан тугайди).
Иккинчиси. Қушлар билан боғлиқ бўлмаган, бевосита шоир лирик қаҳрамони дарду ҳоли баёни бўлган қисм (бу 170 ‒ 193-бобларни ўз ичига олади).
Ана шу биринчи қисмнинг ўзи яна иккига бўлинади:
‒ шариатдан тариқатга ўтиш тасвири (14 ‒ 78-боблар);
‒ тариқатдан ҳақиқатга ўтиш тасвири (80 ‒ 169-боблар).
Мазкур икки қисмни боғловчи олтин ҳалқа ‒ Шайх Санъон ҳикояти (яъни 79-боб).
Шунинг учун ҳам «Лисон ут-тайр» Шайх Санъон ҳикоятисиз «Лисон ут-тайр» эмас.
Тафаккур, 2001 йил, 4-сон. ‒ Б. 34 – 47.
Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish