Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг


Кимки ошиқдур ‒ анга жондин не бок



Download 154,5 Kb.
bet2/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Кимки ошиқдур ‒ анга жондин не бок,
Куфр олиб бермак иймондин не бок.


Гар керак ошиққа ўз жононидин,
Саҳл эрур кечмак жаҳону жонидин.


Жон эрур ошиқ йўлида садди роҳ,
Уйлаким бўлғай биров йўлинда чоҳ.
Фард эрур ошиқ тану жондин доғи,
Ақлу ҳушу куфру иймондин доғи.

Чунки ишқ оламни ҳам, жонни ҳам куйдиради. Шавқ ўти шунчалар кучаядики, куфру иймонни ҳам ёндириб юборади:




Ишқ оламсўз эрур, жонсўз ҳам,
Шавқ ўтидин куфру иймонсўз ҳам.

Калаванинг учи топилди: Шайх Санъон ҳақидаги ҳикоят ана шу ғ о я ‒ т е з и с н и ҳаётий-воқеий таҳлил орқали исботлаш учун келтирилган. Унда, то ишқ кучли дардга айланмас экан, чинакам ишқ эмаслиги ҳам пухта далилланади.


Шаклан ‒ Ҳудҳуд, моҳиятан эса ‒ шоирнинг лирик қаҳрамони Шайх Санъон ҳикоятини баён этишдан олдин ўзини шунга руҳан тайёрлар, Ўқувчини ҳам шунга чоғлар экан, жумладан:


Ишқ дайри ичра айлаб ўзни хос,
Жонни иймон нангидин айлай халос, ‒

дейди.
Байтдаги хос сўзининг маъносига диққат қилинса, шоир бу ерда ишқ ‒ сўфийлик йўли, ошиқлик ‒ хосларгагина тааллуқли, демоқчи. Хос ҳақиқат йўлини тутган, Худога ошиқ бўлган, унинг васлини истаган, яъни тариқат йўлига кирган (чунки тариқатдан мақсад ‒ ҳақиқат-да) кишини ‒ сўфийликни билдиради.


Навоий бир қитъасида суфийликнинг уч шартини айтади: биринчиси ‒ пири бўлиши; иккинчиси ‒ тасаввуфга мос истеъдодга эга бЎлиш; учинчиси ‒ пир билан мурид ўртасида мақсад мувофиқлигига (тавфиққа) эришиш лозим (қаранг: Алишер Н а в о и й. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма жилдлик. 3-жилд. Тошкент, 1988, 542-бет).
Шайх Санъон тариқатда эди. Яъни у авомликдан (авом ҳозирги маънодаги “ўқимаган дегани эмас, балки тасаввуф йўлига кирмаган дегани, исломда муфтий даражасига етган бўлиши мумкин-у, сўфийликка муносабатда у авомлигича қолган) хосликка аллақачон ўтиб бўлган.
ХЎш, унда достонда яна қандай босқичдан қандай босқичга ўтиш кўзда тутиляпти?
Сўфий тариқатга кирган-у, лекин ҳали чин мақсаддан ‒ ҳақиқатдан бехабар. Яъни у тариқатда, шариатдан юксалиб (ундан юқорироқ даражага етиб) улгурган. Шунинг учун, иккинчи мисрада айтилганидек, унда иймон нанги, яъни қўрқуви бор. Ҳақиқатга эса яқинлашгани йўқ. Чунки манзар ‒ назар ташланиши керак бўлган асл манба тасаввур қилинаётгани йўқ. Солик ҳали ёрининг жамолини кўрмаган. Кўрмаган нарсасига қандай қилиб ошиқи беқарор бЎлсин?!
Уч боб олдин, яъни 76-бобда келтирилган ҳикоятда бир ўта хушрўю хушсуврат шоҳнинг ўз жамолини ўзи ҳам, бошқалар ҳам кўриши учун бир кўзгу ясатгани ҳақида сўзланади. Бу ‒ кўнгилга ишора эди ва унда ёр жамоли акс этади:



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish