Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг


Сен гумон қилғандин ўзга жому май мавжуд эрур



Download 154,5 Kb.
bet5/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Сен гумон қилғандин ўзга жому май мавжуд эрур,
Билмайин нафй этма бу майхона аҳлин, зоҳидо, ‒

дейди. Айни байт Машраб мисралари мағзини чақишни осонлаштиради. Шоир лирик қаҳрамони мухолифига, яъни зоҳидга: жомни жом деб, майни май деб, тушунма, чунки дунёда сен ўйлагандан фарқ қиладиган жом ва май мавжуд, деяётибди.


Хуллас, «Лисон ут-тайр»да ишқ ва тасаввуфнинг ўзаро қанчалар чамбарчас боғлиқлигини шоир айнан Шайх Санъон мисолида ҳаётий қилиб кўрсатмоқчи.
Ўша кеча шундоқ можаролар билан ўтди. Эрталаб дайрда, яъни тарсолар (христианлар) ибодатхонасида ноғора чалинди. Шайх йўлда ҳушсиздек ётиб қолди: икки кўзи ўша Тарсо қиз тарафда. Дайр болалари уни масхара қилиб, устидан тоза кулишди. Бундан дин аҳли ‒ мусулмонлар роса изза бўлди. Тарсо қиз эса, гўё ҳеч нарсадан хабари йўқдек, парда орқасидан қараб-қараб қўяди.
Аҳвол шу тариқа давом этаверди. Шайх ўлик жондек эртаю кеч ўртаниб ётаверди. Бир ой ўтди. Охири, Тарсо қиз ундан: «Эй ислом аҳлига раҳбарлик қилиб келган зот, сен Каъбани тавоф қилиб юрган эдинг, не сабабдан тарсолар ибодатхонасини ватан тутдинг?» ‒ деб сЎради:


Ким: «Аё ислом элига роҳбар,
Дину ислом аҳлиға иршодгар,


Чун санга Каъба тавофи эрди фан,
Дайр эшигинда недин туттунг ватан?»

Суйганингнинг сЎзини эшитиш осонми? Шунда Шайх батамом ҳушдан кетиб қолди. Биз учун эътиборли ери шундаки, шоир буни ишқнинг комиллиги деб баҳолайди:




Келдилар бошиға аҳли куфру дин,
Уйла комил ишқиға деб офарин.

Энг муҳими, бундай комил ишқ маъшуққа ҳам таъсир этмай, унинг кўнглида ўзгариш қилмай қолмайди:




Ишқидин эл кўнглига таъсир ўлуб,
Ул санам ҳолиға ҳам тағйир ўлуб.

Ишқ шундай қудратки, у аввал бировни маъшуққа ошиқ қилади, кейин маъшуқнинг ўзини ошиққа айлантиради. Шайх Санъон ҳикоятида ҳам шу ғоя бор. Ишқ, ошиқ ва маъшуқ тушунчаларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлиги бу ерда ҳам ёрқин намоён бЎлади. Бироқ келтирилган байтдаги «ул санам ҳолида ҳам тағйир (ўзгариш) бЎлган»ини ишора билан қайд этиб ўтиш бекорга эмас. Бу гап шоирга достон давомида ҳали жуда зарур бЎлади ва биз ҳам бу масалага яна қайтамиз.


Ажабки, маъшуқанинг ўзи ошиқ бошига борди, Шайх унинг рухсорига тўйиб-тўйиб боқди. Юз ёшлардаги чолни бу моҳилиқо тамом ром этди. қиз у билан савол-жавоб қилди. қарасаки, Шайх Санъон фикридан қайтадиган кўринмайди.
Шунда қиз унга тўрт шарт қўйди:
биринчиси ‒ май ичиш (биламизки, шариат маст қиладиган нарсаларни ичишни ман этади);
иккинчиси ‒ белга зуннор боғлаш (бу исломдан чиқиб, бошқа динга ўтишни билдиради);
учинчиси ‒ «Қуръон»ни куйдириш (бунинг қандай гуноҳ эканини тасаввур қилиш қийин эмас);
тўртинчиси ‒ бутпараст бўлиш (Оллоҳга ширк келтиришнинг бундан бадтари бўлмайди).
Бу шартлар Шайхни исломдаги тўрт энг катта гуноҳга ботириш эди. Шу ўринда ХIII аср шоири Муслиҳиддин Шайх Саъдий Шерозийнинг



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish