Султонмурод олим, филология фанлари номзоди, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири. «Лисон ут-тайр»нинг


Қил гумон ҳар нени кўрдунг ‒ кўрмадинг



Download 154,5 Kb.
bet7/12
Sana16.04.2022
Hajmi154,5 Kb.
#555812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Олтин ҳалқа

Қил гумон ҳар нени кўрдунг ‒ кўрмадинг,
Ё ҳавас дайриға маркаб сурмадинг.

Бу шунга ишораки, ишқ йўлига кирган солик энди олдинги ҳаётини, унинг яхши-ёмон барча жиҳатларини тамоман унутиши шарт. Олдинги ҳаёт билан боғлиқлик қолмаслиги, кўрганлари кўрмаганга ўтиши керак. Чунки ошиқнинг реал ҳаётда кўрганлари ‒ маъшуқанинг (Оллоҳнинг) ўзи эмас, сурати, тажаллиси, яъни турли жилвалари, холос. Уларни шунинг учун унутиш шартки, энди чин ёрнинг ўзи изланяпти. Суратига маҳлиё бўлиб, уни асл манба деб ўйлаб қолмайлик тағин...


Тасаввуф адабиёти ‒ ўта рамзий адабиёт. «Лисон ут-тайр»да бу юксак даражада намоён бўлган. Рамзларда адашиш асар моҳиятига етолмаслик деган гап. Лекин ҳар бир рамз достондаги умумий занжирнинг муҳим ҳалқаси ёхуд маснавий иморатининг зарур ғишти тарзида келади. Адашмаслик учун асар умум руҳини эсдан чиқармаслик ва қисмлар, боблар, ҳатто, байтлар аро вобасталикдан келиб чиқиб фикрлаш шарт.
Шайхнинг бир муриди бор эди. У кўпни кўрган, сулук йўлида анча жойга етган, қаёққаки бир карвон жўнаса, унга йўлбошчилик қилган эди. Шунинг учун уни шоир «солики раҳрав» дейди. (Шунга кўра, шартли равишда, уни Раҳрав деб оламиз. Раҳрав ‒ асли арабча «солик» сўзининг форсийси. Бу «йўл юрувчи», «карвонбоши» маъносини беради. Бу ерда, очиқ айтилмаган бўлса-да, шоир Раҳрав тимсолида халифа, яъни пирнинг Ўринбосарини кўзда тутган. Чунки сулукда энг иқтидорли, пишиб-етилиб келаётган мурид халифаликка ўтган. Масалан, Хожа Аҳмад Яссавий ҳам, Абдухолиқ Ғиждувоний ҳам пири комил Юсуф Ҳамадонийга халифа эди.)
Рум сари йўлга тушганларида Раҳрав бошқа ерга сафарга кетган эди. Шайх даргоҳидан паноҳ топай деб, Каъбага қайтиб келса, жой бор-у, жойгоҳ йЎқ, деганларидек, хонақоҳ бор-у, пир йўқ. Тўрт юз мурид ҳам тўрт томонга тарқаб кетган.
Аҳволни мулоҳазаю мушоҳада қилиб кўрди-ю, барча муридларни ҳар ерлардан чақиртириб, бир ерга жамлади-да, гапнинг аниғини суриштирди.
Ҳаммасини билиб олганидан кейин эса уларни койиганча койиди. Сенлардан лозим эдики, деди у, пиримизнинг тақдирига Тангридан нима тушган бЎлса, ҳамманг ўйлаб ўтирмасдан унинг қилганини бажариб кетаверишинг керак эди. Ким айтади сенларни иродат аҳли деб?! Уят-е сенларга! Чархдан пиримизга итбоқарлик тақдир этганда, қўшилишиб ит боқмайсанларми?! Бундай бевафо муридлардан вафодор ит яхши эмасми?! У Ўзига жафо етказганда, сизлардан ҳам шундай қилиш вожиб эмасмиди?..
Бунинг достон воқеасига бевосита алоқадорлиги бор. Ҳикоят достонда Ҳудҳуд тилидан қушларга айтиб бериляпти. Бу билан Ҳудҳуд баҳонада ўзлари Ҳудҳудни пир сайлаб қўйиб, энди Симурғ сари учишдан бош тортаётганликларини таъна қиляпти. Сулукка кирилдими, энди шайхнинг айтгани - айтган, дегани ‒ деган бўлиши керак эди. У нима қилса, мурид ҳам шуни такрорлаши шарт, ахир.
Хуллас, Каъбада Раҳрав шу сўзларни айтиб, барчани яна қайтадан Рум сари бошлади. Муридлар истар-истамас унга эргашди.
Румга бориб, пирларини ёбондан топдилар. Чўчқа боқиб юрган экан бечора. Шайх Санъон ўз муридларини мутлақо танимади. Муридлар, ноилож, шаҳарга қайтиб, Раҳравнинг буйруғи билан бир ибодатхона топдилар-да, кечаю кундуз дуода бўлиб, Тангри таолодан шайхларини бу ишқ балосидан тезроқ халос этишини сўрадилар.
Ихлос ‒ халос, деган гап бор. Сидқидил ихлос билан қилинган дуолар ижобат бўлғуси, албатта.
Раҳрав бир кеча эрта тонггача шундай ашки ниёз тўкдики, буткул ҳолдан тойиб, бир зум кўзи юмилди. Шунда унинг кўзларига бир нур, бу нур ичра эса бир қуёш кўринди. қараса, нур ичра Муҳаммад алайҳиссалом табассум қилиб келяптилар. Расулуллоҳ Раҳравга:



Download 154,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish