Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг



Download 0,78 Mb.
bet68/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

Иккинчи босқич- жиззакилик. Унинг белгилари- тобора ўсиб борувчи, ўзини қўлга олиб бўлмас даражадаги жиззакилик, эмоционал беқарорлик, кучли қўзғалувчанлик, ички хавотирнинг кучайиши, доимий равишда нохуш нарсалар юз беришини кутиш.
Тобора ўсиб борувчи, ўзини қўлга олиб бўлмас даражадаги жиззакилик –бундай ҳолатга тушиб қолган спортчи борган сари ўз-ўзини бошқара олмай қолади, сал нарсага қизишиб кетаверади, ўз дўстларига, мураббийсига қўполлик қилади, баъзан эса тасодифий кишиларга ҳам ўз заҳрини сочади.
Албатта, ҳар бир кишида ҳам муайян камчиликлар, унинг теварагидаги кишиларнинг руҳиятига мувофиқ келмайдиган жиҳатлар бўлади.Аммо бу камчиликлар ҳамиша ҳам низо ёки, можароларга сабаб бўлавермайди, балки айрим ҳоллардагина низо келтириб чиқариши мумкин холос. Спортчи ҳам одатий ҳолатда бундай камчиликлар билан чиқиша олади. Аммо тобора ўсиб борувчи, ўзини қўлга олиб бўлмас даражадаги ўта зўриқиш ҳолатида эса у мутлақо ҳеч нарса билан чиқиша олмайдиган бўлиб қолади. Уни нафақат кўчадаги шовқин—сурон, девор ортидаги гап-сўзларнинг эшитилиб туриши, балки тўшакнинг қаттиқроқ эканлиги ҳам, ҳатто тушлик пайти еган гўшт бўлагининг ҳаддан зиёд қаттиқ пиширилганлиги ҳам асабийлаштиради. Уни ҳамкасабалари, хизматчилар ва айниқса мураббийси ҳам ғазаблантиради. Чунки, айни мураббий унинг машғулотлари учун вазифаларни тайин қилади ва уларни бажаришга даъват этиб, ҳатто спортчини баъзан уларни адо этишга мажбурлайди. Спортчи гарчи мураббийнинг талабчанлиги ҳақ эканлигини, ўзининг барча вазифаларини бенуқсон бажариши муҳимлигини англаса-да, спортчи барибир, ўз муносабатини салбий тарзда намоён этишда давом этаверади. Бундай вазиятда оқилона фикрдан кўра, салбий ҳис - туйғулар устун келади. Мулоқотларда анча қалтис ва мураккаб давр бошланиб, турли низоларнинг юзага келиши одатий ҳолга айлана боради. Спортчи ўз ҳолатига, мавжуд вазиятга кўникиш ўрнига, ўзи истаб-истамай, кураш олиб бориш ва рад этиш тактикасига ўтади.
Бундай ҳолатга тушган спортчи, баъзан машғулотлардаги қийинчиликларни кўтара олмай, машғулотларга келмай қўйиши ёки мураббий берган топшириқлардан айримларини бажаришдан бош тортиши ва натижада, шусиз ҳам анча чигаллашиб бораётган муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо бундай ҳолларда, одатда спортчилар мураббийлари билан муносабатларда одоб-аҳлоқ меъёрларини сақлаб қолсалар-да, бор жаҳлларини тасодифан дуч келиб қолган бегоналарга тўкиб соладилар. Маълум вақтгача спортчи ўз ғазабининг сабабини тушунтириб беришга интилади, аммо бора-бора, ўзини бошқара олмайдиган ҳолатга келади, ҳатто ўзгаларни хафа қилганидан виждони ҳам азобланмай қўяди. Албатта, спортчининг бундай ҳолатга тушиш-тушмаслиги унинг умумий маданиятига ҳам боғлиқ. Маданиятли спортчи бундай ҳолатларда ўз ҳиссиётларини ичига ютиб, ўзгаларга ошкор этмаса-да, аммо барибир ўта зўриқиш туфайли пайдо бўлган вазиятдаги муаммони ҳал этишга қодир бўлмайди.
Эмоционал беқарорлик - спортчидаги оптимал эмоционал қўзғалишнинг бузилиши тарзида, асосан ўта қўзғалувчанлик тарафига ўзгариши орқали намоён бўлади. Бундай ҳолатдаги спортчиларнинг фаолиятидаги ишчанлик қобилиятида биринчи босқичдагидан ҳам кўра сезиларлироқ ўзгаришлар юз беради, кайфиятнинг беқарорлиги ҳам янада ёрқинроқ намоён бўлиб, баъзан мутлақо бошқаларникига ўхшамаган, индивидуал тарзда юзага чиқади. Бундай ҳолатдаги спортчи учун энг оддий ҳаётий қарама-қаршиликлар ҳам ўта кучли қўзғалишни юзага келтириб ҳеч бир асоссиз равишда қўпол ва ноўрин хатти-ҳаракатларга, асабийлашишга, куч-қувватларини беҳуда сарфлашга йўл қўядилар. Масалан, улардан айримлари, бирор нарсани ўзгалардан сўрамоқчи бўлсалар, ҳеч бир асоссиз равишда юракларининг уриши тезлашиб, қизариб ёки терлаб кетадилар. Баъзилари эса мутлақо кутишга тоқатсиз бўлиб қоладилар, бир жойда тура олмайдиган, сал нарсага сўкиниб, дуч келган одамни ҳақоратлайдиган бўлиб қоладилар. Бошқа бирлари эса жудаям жиддий, хўмрайиб олиб, ҳамма нарсага умидсизлик тушкунлик билан қарай бошлайдилар ва ҳоказо.
Ички хавотир- ва фақат нохуш нарсаларни кутиб яшаш спортчининг доимий йўлдошига айланади. Илгари у оддий ва одатий ҳолат деб қабул қиладиган нарсаларни, энди меъёрлардан четга чиқиш, олдинда турган омадсизликдан нишона бўлиб туюлаверади. Келгуси хатти-ҳаракатларининг мақсадга мувофиқлигига ишончсизлик,ўзидан, теварак – атрофдагиларидан, турмуш тарзидан қониқмаслик, спортчининг психик ўта зўриқиш ҳолати анча чуқурлашиб кетганлигини ва унинг учинчи босқичга яқинлашиб қолганлигидан далолат беради. Баъзи спортчиларда кечадиган иккинчи босқич шу даражада қисқа вақт давом этади-ки, уларда биринчи босқичдан сўнг бирданига учинчи босқич бошланиши ҳақида гапириш ҳам мумкин бўлади.
Учинич босқич – астениклик. Унинг белгилари: кайфиятнинг умумий депрессив кўриниши, ваҳима, хавотир, ўз кучига ишонмаслик, ўта жиззакилик, ҳар нарсага хафа бўлиш, сензитивлик яъни, ҳар нарсани кўнгилга яқин олиш.
Кайфиятнинг умумий депрессивликка мойиллиги - спортчидаги тушкунлик, ҳорғинлик, тормозланиш, пассивлик, умумий тетиклигининг ва фаолият мотивациясининг пасайиши, одатий истак-хоҳишларининг йўқолиши (яъни унинг мусиқа тинг-
лашдан воз кечиши, дискотекаларга, кинога бормай қўйиши, дўстлари билан мулоқотдан ўзини олиб қочиши ва ҳоказолар каби) тарзида намоён бўлади. Бунда айниқса спортчидаги масъулият ҳиссининг сусайиб кетиши кўп кузатилади, бунинг оқибатида у кўплаб машқларни бажаришда қўпол хатоларга йўл қўяди. Уларни қониқарли бажармайди, машғулотлар жараёнида эринчоқ бўла боради.
Оқибатда олдиндан белгиланган натижага эришиш шубҳа остида қолади, энг ожиз рақиб устидан ғалаба қозониш ҳам даргумон бўлиб туюлади, мусобақа олдидан ўтказилган машғулотларнинг натижаларини спортчи анча пессимистик, яъни ғалабага олиб келмайдиган натижалар тарзида талқин этади. Ҳатто бу ҳолатга тушган спортчиларда қўрқувнинг пайдо бўлиши ҳам кузатилади.
Ваҳима (ваҳималилик)- илгари спортчи учун мутлақо ахамиятсиз бўлган вазиятларда, юзага келадиган кучли хавотирланиш ва ҳатто қўрқув тарзида намоён бўладиган ички психологик оромнинг бузилиши кўринишида намоён бўлади. Спорт психологиясида ваҳимани тадқиқ этишга жуда катта эътибор берилади. Бироқ бу тадқиқотларнинг аксарияти мусобақалашув шароитларидаги ваҳима жараёнларига боғлиқдир. Машғулотлар жараёни билан юзага келувчи ваҳималилик, у қадар ўткир бўлмасада, бироқ барқарор анча чуқур ва узоқ муддат давом этади.
Ваҳималилик ҳолати ўз кучига, имкониятларига ишонмасликни, олдинга қўйилган натижаларни қўлга киритишга шубҳаланиш хиссини келтириб чиқаради. Ваҳималилик ҳам ўзига ишонч (ёки ишончсизлик) ҳам шахснинг ўзига хос хусусияти бўлиши ва у спортчининг муайян пайтдаги ҳолатини ифодаловчи ҳодиса тарзида кечиши мумкин. Бу ерда гап, ўз кучига ишонган спортчи ҳам баъзан, кўзланган мақсадига эришиш учун қудрати етишига шубҳа билан қарай бошлаши хусусида бормоқда. Бу ҳолатнинг энг салбий натижасида спортчи ўз мақсадидан воз кечиши, ҳатто спортни тарк этиши ҳам мумкин.
Психик ўта зўриқишнинг белгиларини билиш, машғулотлар жараёнига, ҳар бир спортчининг психик ўта зўриқиш динамикасини инобатга олган ҳолда, ўзига хос тузатишлар, ўзгартиришлар киритиб бориш имкониятини беради. Спортчи ҳам ўз навбатида бу ҳолатларни бошдан кечириши муқаррарлигини, ва фақат ана шу психик ҳолатларни енгиб ўтиш орқалигина юқори спорт натижаларини қўлга киритиши мумкинлигини англаб етмоғи лозим.
Юқорида тилга олинган мулоҳазалар, муайян психологик-педагогик ва психогигиеник тавсияларни ишлаб чиқиш учун ўзига хос манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Спорт машғулотлари жараёнидаги психик ҳолатлар динамикасининг умумий қонуниятлари, худди спорт фаолиятининг умумий тамойиллари ва шарт-шароитларини билиш каби, умумий тавсияларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Бироқ уларда, спортчиларнинг машғулотлар жараёнидаги қийинчиликларга нисбатан реакцияларининг айрим индивидуал жиҳатлари ҳам ҳисобга олинган бўлиб, бу ҳар бир спортчи ва мураббий ўзи учун ундан фойдали маслаҳат олишини таъминлаш мақсадида қилинади. Албатта, бундай тавсиялар рўйхати ҳеч қачон тугамайди, зеро, спорт билан яхши таниш бўлган киши ҳамиша унга ўзидан бирор бир нарсани қўшиши ёки, аксинча ундаги қайсидир бир жиҳат билан келишмаслиги мумкин. Уларнинг мазмуни тўғрисидаги мулоҳазалар эса машғулотларнинг энг қийин лаҳзаларида спортчининг ҳолатини янада теранроқ анг-
лашга кўмаклашади.
Машғулотлар жараёнида спортчининг психик ўта зўриқишини бартараф этиш мақсадида мураббийларга қуйидаги тавсиялар тақдим этилади. (В.Д.Горбунов таълимотига кўра).

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish