Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт психологияси фани пайдо бўлиши ва ривожланишининг қисқача тарихи



Download 0,78 Mb.
bet2/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

1.3. Спорт психологияси фани пайдо бўлиши ва
ривожланишининг қисқача тарихи

Бугунги психологик адабиётлар спорт психологияси ривожланишининг тарихий жараёнларини ҳанузгача тўла -тўкис қамраб олмаган.
Умуман олганда, спорт психологияси фанининг пайдо бўлишига Германия, АҚШ, Италия, Канада, Россия ва бошқа давлатлар олимларининг илмий ишлари сабаб бўлган. Айниқса бу ХIХ аср охири ва ХХ бошларида, яъни психология фалсафадан ажралиб чиқиб, мустақил экспериментал фан мақомини олгандан сўнг, янада яққол сезила бошлади. Айни шу даврларда инсон хулқ-атвори ва ҳаракатларига оид бир қатор илмий ишлар пайдо бўлди. (Вундт, Торндайк, Уотсон, Бюхнер ва бошқалар.)
“Спорт психологияси” тушунчаси ва бу соҳадаги билимлар илк маротаба бугунги олимпия ўйинларининг асосчиси Пъер де Кубертеннинг мақолаларида, 1900-йилда пайдо бўлди. Ўшанда у “Спорт психологияси” номли мақола эълон қилган бўлиб, мазкур иш асосан фалсафий характерга эга эди. 1913-йилда Лозанна шаҳрида Пъер де Кубертеннинг ташаббуси билан Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан спорт психологияси бўйича махсус конгресс чақирилди ва шу тариқа ушбу соҳа “дунёга келди” ҳамда ўз мақомини олди. Бироқ, у пайтларда ҳали спорт психологияси муаммоларининг ҳақиқий маънодаги илмий ишланмалари деярли йўқ эди. Қолаверса, спорт психологиясини ҳали илмий билимлар соҳасидаги махсус йўналиш сифатида тан олишмаган эди. Бу аввало, спорт ўша даврларда ҳали яхши ривожланмаганлиги билан боғлиқ эди. Спорт психологиясининг муаммолари фақатгина айрим жамоат арбоблари ва олимларнинг қизиқишлари манбаи эди, холос. Шундай бўлишига қарамасдан, Пъер де Кубертеннинг ташаббуси ва Лозанна Конгресси спорт психологияси муаммоларини ўрганишда маълум даражадаги туртки бўлди. Натижада ХХ асрнинг 20-йилларидан кейиноқ бу масалалар бўйича Франция, Германия, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда фаол илмий тадқиқотлар олиб борила бошланди.
Масалан, Францияда спортчининг ижтимоий психологияси соҳасида бир қатор тадқиқотлар ўтказилган. Мазкур ишларнинг муаллифлари Ю. Каррара, М. Бернард ва М. Буэллар эди. Ю. Сегал эса неврозларни ҳамда уларни даволаш воситаларини ўрганган.
Психолог Риу раҳбарлиги остида “Спорт психопедагогикаси” номли тўплам эълон қилинган. Германияда бу борада олиб борилган ишларни Ньюманнинг “Спорт ва шахс” (1957), “ Спортда мотивация” (1971) каби асарларининг пайдо бўлиши билан белгилаш мумкин. Италияда эса спорт психологияси соҳасидаги энг катта ишлар спорт психологияси халқаро жамиятининг биринчи Президенти Ф. Антонелли томонидан амалга оширилган. Унинг муаллифлигида “Психология ва спорт психологияси” номли китоб нашр этилган бўлиб (1960), унда муаллифнинг узоқ йиллар давомида олиб борган илмий тадқиқотлари натижалари умумлаштирилган.
Спорт психологияси фан сифатида энг тараққий топган мамлакатлардан бири АҚШ да жадал ривожланди. Америкалик олимлар Х. Френелик, А. Слейтер-Хеммел ва бошқалар спорт психологияси фани ривожига улкан ҳисса қўшдилар. Уларнинг тадқиқотлари марказига спортчи шахси қўйилган эди. Асосий усуллари шахс кўрсаткичлари ҳамда тестлардан иборат бўлган.
АҚШнинг энг машҳур спорт психологи Б. Креттидир. У 30 дан ортиқ шу соҳага оид китобнинг муаллифидир. Унинг китоб-
лари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, спорт мураббийлари томонидан, МДҲ мамлакатлари олимлари, жумладан Ўзбекистон олимлари томонидан ҳам амалиётда кенг қўлланилади.
Канадада Персивал (Университет директори) нинг ишлари айниқса машҳур бўлиб, улар асосан спорт социологияси соҳасини ўрганишга йўналтирилгандир. У спортчиларнинг спорт мураббийларига берган баҳоларини ўрганган.
Шарқий Европа мамлакатларида МДҲда қўлга киритилган спорт натижаларининг кенг таъсири остида спорт психологияси ниҳоятда ривожланди. Зеро, бу мамлакатларда спорт психологияси давлат даражасида тараққий эттирилди.
Собиқ Чехословакияда психолог олимлар мотивация муаммоларини ишлаб чиққан бўлиб, ушбу масала спорчи ва спорт мураббийларини психодиагностикадан ўтказиш усулларига асосланган эди. (Ванек, Гошек, Свобода, Моцак ва бошқалар)
Болгариядаги олимлар спортчини психологик жиҳатдан тайёрлаш ва гуруҳлар психологияси билан боғлиқ муаммоларни ўргандилар. (Ф. Генов, Генова ва бошқалар).
Кубада эса спортчиларни психологик тайёрлашнинг турли жихатлари чуқур ўрганилди. (Мартинес, Раффаэль, К.Каноти ва бошқалар)
Рус олимлари И.М.Сеченов, П.Ф.Лесгафтлар ўз илмий ишларида инсон психикасининг ривожланишига унинг ҳаракатлари ниҳоятда муҳим таъсир кўрсатишини исботладилар. И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти қонуниятлари ҳақидаги таълимоти спорт психологияси муаммоларини ҳал этишда кенг қўлланилди. МДҲда спорт психологиясига оид дастлабки тадқиқотлар профессор П.А. Рудик томонидан амалга оширилган эди. Унинг тадқиқотлари машқларнинг таҳлилига ва ҳаракат реакцияларини ўрганишга бағишланган эди. 1958 йилда у жисмоний тарбия институтлари учун психология ва спорт психологияси бўйича илк дарсликни ёзди. Профессор А.Ц.Пуни мусобақаларнинг спортчи психикасига таъсирини ўрганди. Шунингдек МДҲда спорт психологиясининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган илк қалдирғочлар сифатида Т. Стрельцов, Г. М. Гагаева, О.А. Черникова ва бошқаларни тилга олиб ўтиш мумкин.
1913-йилдан сўнг, 1965-йилда Римда спорт психологияси Конгресси қайтадан ташкил этилди. Ушбу конгрессда Спорт психологларининг халқаро жамияти (СПХЖ) ташкил топди ва у доимий фаолият юритувчи органини, шунингдек жамият Президенти - Ф. Антонеллини сайлади. (ХОК—Халқаро олимпия комитети президенти).
СПХЖ ўз фаолиятини жадал ривожлантириб борди. Римда бўлиб ўтган конгрессдан сўнг яна бир қатор конгресслар бўлиб ўтди: 1968-йилда АҚШда, 1973-йилда Испанияда, 1977-йилда Чехияда, 1985-йилда Швецарияда, 1986-йилда Францияда ва ҳоказо.
1970-йилдан буён СПХЖнинг расмий органи бўлган “Спорт психологияси” халқаро журнали нашр этиб келинмоқда.
СПХЖ нинг ташкил этилиши спорт психологларининг минтақавий бирлашмаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Масалан, 1967-йилда спорт психологларининг Шимолий Америка жамияти ташкил этилди, 1969-йилда эса спорт психологларининг Европа Ассоциацияси ФЕПСАК, Шиллинг Т. (Швецария), Кунат (Германия) ва бошқалар президентлигида ташкил топди. Шундан сўнг турли йилларда Канада, Япония, Германия, Англия, Франция, Бразилия, Австрия, Миср ва бошқа мамлакатларда ҳам спорт психологиясининг миллий жамиятлари тузилди. 1987-йилда МДҲ спорт психологлари федерацияси ташкил этилиб, унинг Президенти қилиб А.В. Родионов сайланди, мазкур китоб муаллифи З.Г.Гаппаров эса ушбу Федерация Президиумининг аъзолигига сайланди.
Спорт психологияси ҳақидаги маърузаларни XVIII ва XX Халқаро психологик конгресслар: 1972-йил Мюнхенда бўлиб ўтган илмий Олимпия Конгресси, 1979-йил Москвада бўлиб ўтган “Бугунги жамиятдаги спорт” мавзуидаги Халқаро Конгресс дастурларида ҳам кўриш мумкин. Шунингдек, спорт психологияси бўйича Кёльн шаҳрида 1991 йил, Москва шаҳрида 1992-йил, Ростов-Дон шаҳрида 1994-йил ва ниҳоят яна Москва шаҳрида 1995-йилларда Халқаро Конгресслар ўтказилди ва ўтказилиб келинмоқда.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish