Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Ўзбекистонда спорт психологиясининг шаклланиши



Download 0,78 Mb.
bet3/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

1.4. Ўзбекистонда спорт психологиясининг шаклланиши
Ўзбекистонда спорт психологияси фан сифатида дастлаб Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг педагогика ва психология кафедраси базасида дунёга келди. Мазкур кафед-
ранинг мудири доцент Л.Е.Лебедянская бўлиб, у ушбу лавозимда 1962-йилдан 1972 йилга қадар самарали фаолият юритди. Ана шу йиллар мобайнида у “Спорт психологияси”нинг методологик асосини ишлаб чиқди, айнан шу муаллиф томонидан ўша пайтларда институт талабаларига мазкур курс бўйича бериладиган дарсларнинг барча ўқув ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Спорт психологиясининг фан сифатида оёққа туришида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти педагогика ва психология кафедраси билан Москва шаҳридаги Марказий Давлат жисмоний тарбия институтнинг психология кафедраси ўртасидаги алоқалари жуда катта таъсир кўрсатди. Ўша пайтларда мазкур институтни жисмоний тарбия Олий Ўқув юртларида спорт психологиясини ўқув предмети сифатида ўқитилишининг асосчиси, профессор П.А.Рудик бошқарар эди.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида умумий ва спорт психологиясини ўқитишнинг фарқли томони шунда эдики, бу ерда маърузавий машғулотлардан сўнг семинар машғулотлари эмас, балки лаборатория машғулотлари ўтказилар эди. Ушбу машғулотларда талабаларнинг маърузалардан олган билимлари талабаларнинг ўзларида тажрибалар ўтказиш йўли билан мустаҳкамланарди. Тадқиқотларнинг натижалари йўриқномалар бўйича ишлаб чиқилар, сўнгра хулосалар чиқариларди ва талабалар тажриба йўли билан қўлга киритилган маълумотлар асосида ўзлари мустақил хулосаларга келардилар (ўқув машғулотни шу тарзда ташкил этиш анъанаси ҳозиргача сақланиб келмоқда).
Шундай қилиб, институтдаги лаборатория машғулотлари кўпроқ илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб бориш характерини касб этарди. Лаборатория машғулотларининг мазмуни Москва ва Ленинград жисмоний тарбия институтлари психология кафедралари томонидан нашр этилган услубий қўлланмалар асосида доимий равишда янгиланиб борилган.
Спорт психологияси фанидан ўзбек тилида доцент Н.А.Яхъяров ва З.Т.Сайитметовалар дарс берганлар.
Бугунги кунда спорт психологияси фани педагогик университетларнинг жисмоний тарбия факультетлари ўқув дастурларига киритилган, шунингдек у Миллий университетнинг психология факультетида ҳам ўқитилмоқда. 2003 йилда Миллий университетда “Спорт психологияси” мутахассислиги бўйича магистратура очилди.
Лаборатория машғулотларининг доимий янгиланиб борилиши ушбу машғулотлар учун зурур психологик аппаратураларни, ускуна ва жиҳозларни яратишни тақазо этади. Шуни таъкидлаш жоизки, психология фани учун зарур илмий асбоб -ускуна ва жиҳозларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича ҳеч қандай махсус ташкилотлар бўлмаган ва ҳозиргача ҳам йўқ. 1966 йилда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг педагогика ва психология кафедрасида Москва жисмоний тарбия инситутининг битирувчиси бўлган ўқитувчи З.Г.Гаппаров томонидан илк психология ўқув илмий лабораторияси ташкил этилди. Ушбу лабораториянинг яратилиши кафедранинг спорт психологияси бўйича илмий тадқиқотлар фаолиятининг бошланишига ёрдам берди. Дастлабки тадқиқотлар асосан психофизиологик характерга эга бўлиб, улар қиличбозларнинг ҳаракатларидаги ассимметрияларни ўрганишга йўналтирилган эди. Ушбу мавзу З.Г.Гаппаров томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга Л.Е.Лебедянская раҳбарлик қилган (1966-1969 йиллар).
Ўзбекистонлик спорт психологлари илк бор 1967 йилда хорижда бўлиб ўтган илмий анжуманда ўз илмий тадқиқотлари билан иштирок этдилар. Ўшанда Тбилиси шаҳрида спорт психологияси бўйича Умумиттифоқ конференцияси бўлиб ўтганди. Ушбу анжуманда хамюртларимиз томонидан 2 та маъруза қилинган (Л.Е.Лебедянская, З.Г.Гаппаровлар томонидан) ушбу маърузалар “Қиличбозлардаги ҳаракат ассиметриялари” ва “Функционал ассиметрия қиличбозларнинг спорт тайёргарлиги ҳолатининг мезони сифатида” деб номланган.
Ана шундай муваффақиятли чиқишлардан сўнг Ўзбекистонлик психологлар кейинги йилларда спорт психологияси бўйича ўтказилган барча конференция, симпозиум, семинарларда мунтазам қатнашиб бордилар. Улар томонидан “Қиличбозлардаги оралиқни ҳис қилишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш” (З.Г.Гаппаров), “От спортида ихтисослашган идрокларни ўрганиш” (доцент Л.Е.Лебедянская) мавзулари хар томонлама тадқиқ этилган. 1969 – 1972 йиллар мобайнида психолог З.Г.Гаппаров Москвадаги марказий жисмоний тарбия институти (ГЦОЛИФК)нинг профессор П.А.Рудик раҳбарлик қилаётган психология кафедрасининг мақсадли аспирантурасида таҳсил олди. Профессор О.А.Черникова раҳбарлиги остида З.Г.Гаппаров томонидан “Қиличбозлардаги оралиқни ҳис қилишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш” мавзусида диссертация ёзилиб муваффақиятли тарзда ҳимоя қилинди. Мазкур номзодлик диссертацияси хозирги кунга қадар Ўзбекистондаги “Спорт психологияси” фани бўйича ягона ҳисобланади.
Москва тажрибаси кафедра психологларининг ўқув - илмий ишларининг янада такомиллаштирилишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг педагогика ва психология кафедраси яқин хориждаги давлатлар, хусусан, Санкт-Петербург, Омск, Кёльн шаҳарларидаги жисмоний тарбия институтларининг психология кафедралари билан ўз алоқаларини янада кенгайтирди.
Мазкур кафедра олис хориж мамлакатларида ҳам спорт психологияси бўйича билимларнинг тарқатилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди (доцент З.Г.Гаппаров 1983-1987 йиллар давомида Жазоирнинг институтларида “Психология” ва “Спорт психологияси” фанларидан дарс берди).
1980 йилда кафедрадаги олимлар сафи янги ўқитувчилар билан тўлдирилди. Айни шу йилларда кафедрага М.А. Турсунова, Н.И.Иванова ва 1988 йилда эса Т.П.Предибайлолар келиб қўшилдилар уларнинг келиши билан кефадрадаги илмий тадқиқот ишларнинг мавзу доираси янада кенгайди. Доцент З.Г.Гаппаров рахбарлиги остида улар томонидан ихтисослашган идрокларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Мазкур тадқиқотларнинг натижалари Каунас шаҳрида бўлиб ўтган спорт психологияси бўйича халқаро конференцияда маъруза қилинди.
М.А.Турсунова ушбу анжуманда “Велоспортда ихтисослашган идрокларни ўрганиш масаласига доир” мавзуида, Н.И.Иванова эса “Сузиш спортчиларида вақтни ҳис этиш бўйича ихтисослашган идрокларни ўрганиш” мавзусида маъруза қилдилар.
Собиқ иттифоқда спорт психологияси ҳали алоҳида фан сифатида ажралиб чиқмаган, шунингдек унинг алоҳида бошқарув органлари ҳам йўқ эди. 1987-йилда Москвадаги марказий давлат жисмоний тарбия институти (ГЦОЛИФК) қошида симпозиум ўтказилиб, унда собиқ иттифоқнинг барча Республикаларидан психолог мутахассислар иштирок этдилар. Симпозиумнинг таъсис мажлисида собиқ иттифоқда спорт психологлари федерацияси ташкил этилди ва, Ўзбекистон психологлари вакили З.Г.Гаппаров эса мазкур мажлисда қатнашди.
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида магистратура ва аспирантура очилиши муносабати билан замонавий талабларга жавоб берадиган психология лабораториясини ташкил этиш масаласи кун тартибига кескин қўйилди, зеро спорт психологияси фани магистрантлар ўқув дастурига киритилган эди. 2003 йилда институт ректоратининг ёрдамида педагогика ва психология кафедраси мудири доцент З.Г.Гаппаров томонидан психология лабораторияси ташкил этилди ва зарур ускуна ва жиҳозлар, замонавий информацион-технологиялар билан таъминланди.
Магистрантлар, аспирантлар, кафедранинг профессор ўқитувчиларининг ўқув ва илмий фаолиятларини таъминлаш мақсадида кафедрада психологик тадқиқотлар учун ПСИ-10 компютер дастури (компютерлаштирган психодиагностика усуллари) ишлаб чиқилди, шунингдек талабалар билан лаборатория машғулотларини ўтказиш учун компютер ўқув дастурлари яратилди (З.Г.Гаппаров).
Лабораториянинг ташкил этилиши хамда психологик тадқиқотлар ўтказиш услубларига замонавий ахборот технологияларининг жорий этилиши психология фанининг ривожланиш тарихида ва унинг спорт фаолиятига татбиқ этилишида муҳим босқич бўлди. Шундай қилиб лабораториядан Респуб-
ликамизнинг ҳар хил спорт турлари бўйича терма жамоаларини илмий таъминлаш мақсадида фойдаланилиб, бунда кафедра ўқитувчиларидан М.А.Турсунова, Т.П.Предибайло ва З.Т.Сайитметовалар фаол иштирок этдилар.
Олиб борилган психологик тадқиқотлар талабаларнинг дип-
лом ишларида, магистрлик, номзодлик диссертацияларида ўз ифодасини топди.
Психология лабораторияси психологик тадқиқотнинг янги услублари яратилишига катта таъсир кўрсатди. Хусусан “ФОСБЕРИ” услуби билан баландликка сакрашнинг ритм ва суръат структураларини аниқлаш учун хизмат қилувчи “РТС-ПВ” компютер дастури, синхрон сузиш мусобақавий композицияларининг ритм ва суръатли структураларини аниқлашга хизмат қилувчи “СИНХРО” дастури ҳамда янги ўрганаётган слаломист – эшкакчиларда хотирани ривожлантиришга мўлжалланган “СЛАЛОМИСТ” дастурларини алоҳида тилга олиб ўтиш мумкин. Футболчиларда тактик тайёргарликларни такомиллаштириш мақсадида “ТАКТИК” компютер дастури ишлаб чиқилди. Ушбу барча компютер дастурларидан магистрлик ва номзодлик диссертацияларида, шунингдек Республикамизнинг терма жамоалари спортчиларининг психологик тайёргарлигини такомиллаштиришда самарали фойдаланилди. Мазкур барча компютер дастурларининг муаллифи доцент З.Г.Гаппаров бўлди.
Республикамиз терма жамоаларини 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган XXIX Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун тайёрлаш ҳам ниҳоятда муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон Респуб-
ликаси Ҳукумати Олимпиада иштирокчиларининг психологик тайёргарлигига жуда катта эътибор қаратди.
2008 йилнинг 1-февралдан 20-февралига қадар Ўзбекис-
тоннинг етакчи психологлари Россия психологларининг ўз терма жамоаларини қандай қилиб психологик тайёргарликларини таъминлашларини ўрганиш учун Россия давлат жисмоний тарбия, туризм ва спорт университетига (Москва) ва Жисмоний тарбия Академиясига (Санкт-Петербург) хизмат сафарига юборилдилар. Ўша йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси спорт мураббийлари иштирокида “Юқори спорт натижалари учун психологик тайёргарлик” мавзусида семинар ўтказилиб, унга россиялик етакчи психолог, педагогика фанлари доктори, профессор А.В. Родионов таклиф этилди.
2009 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институнинг педагогика ва психология кафедрасида "Спорт психологияси" таълим йўналиши очилди ва бу йўналиш бўйича 21 нафар талаба қабул қилинди.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish