Психодиагностика атамаси 1921 йилда Г.Роршах томонидан фанга киритилган булиб мазкур атама шу пайтдан бошлаб мустаљил фан сифатида амал љилиб келмољда.
.3. Спортдаги психодиагностика усуллари
Спорт психологиясида юқорида тилга олинган барча усуллар психология фанининг ушбу махсус соҳаси олдига қўйилган тадқиқот вазифалари характеридан келиб чиққан ҳолда ўзига хос хусусиятлар касб этади. Шуни
Психодиагностика белгилари бўйича кўплаб кўрсатмаларни ўрта асрларда яшаб ўтган Буюк Шарљ алломалари Абу Али Ибн Сино, Абу Райіон ал Беруний, хамда Ибн Рушднинг илмий ишларида кўриш мумкин
қайд этиш керак-ки спорт психологиясида қуйидагилар алоҳида аҳамият касб этган:
- фаолиятдаги спортчи шахсининг оммавий психологик тадқиқотлари. Бундай тадқиқотларнинг мақсади спортчига турли спорт турлари ёки спорт машғулотлари томонидан қўйиладиган махсус талабларни изоҳловчи қиёсий маълумотларни олишдан иборатдир; - диагностика характерига эга тадқиқотлар. Ушбу тадқиқотлар ўз олдига спорт натижаларини прогнозлаштириш мақсадида спортчининг у ёки бу функцияларини ривожланиш даражасини аниқлашни вазифа қилиб қўяди.
Психодиагностика тамойиллари. Тадқиқотчи психодиагностика восита ва усулларини танлашда қуйидаги тамойиллардан келиб чиқиши лозим:
Объективлик (холислик) тамойили. Бунда психик ҳодиса-
ларни улар ҳаётда қандай бўлса шундайлигича ўрганиш тушунилади. Ушбу диагностикалар тажриба ўтказувчининг хоҳишига ёки имкониятларига кўра эмас, балки юз берган ҳодисанинг объектив хусусиятларига боғлиқ равишда таҳлил қилиниши керак.
Комплекслик тамойили. Бунда турли усуллар комплексини қўллаш ёки алоҳида жараёнлар ва ҳолатлар ўртасидаги алоқадорликни аниқлаш имкониятини берувчи турли шароитларда тажрибавий кўрсаткичларни такрорлаш тушунилади.
Динамиклик тамойили. Ҳар қандай психик воқеа-ҳодиса унинг нафақат айни пайтдаги ҳолати, хусусиятлари бўйича, балки унинг истиқболдаги ривожланишини ҳам назарда тутган ҳолда, объектив ривожланиш жараёнида ўрганилиши керак.
Таҳлилий-синтетик ўрганиш тамойили Ушбу тамойил шундай ўзига хос бир услубий ёндошувни талаб қиладики, унда бир томондан психиканинг алоҳида унсурлари ажратиб кўрсатилса, иккинчи томондан эса шахснинг ёки муайян психик холатнинг яхлит тавсифи берилади.
Диагностиканинг юқорида тилга олинган барча тамойиллари услубларни танлашга ва диагностикани ташкил этишга нисбатан ўзининг аниқ талабларига эгадир. Танланган услублар валидлиги, ишончлилигига эга бўлиши керак, ҳамда прогностик қиймати ва дифференцияловчи кучи билан ажралиб турмоғи лозим.
Валидлик – бир томондан психологик тажриба натижаларининг, иккинчи томондан эса синовга жалб этилган шахснинг хатти-ҳаракатлари ва фаолияти турлари, шакллари ўртасидаги алоқани кўрсатади.
У психологик тажрибанинг қанчалар ҳаққоний эканлигини ўзида ифодалайди.
Ишончлилик - ўрганилаётган гуруҳ ичида синовга жалб этилган шахснинг доимий жойини (унинг табақасини) белгилаб беради. Тестннг ишончлилигини синовга жалб этилган шахснинг иккита кўрсаткичини, жуфт ва тоқ топшириқларни қиёслаш орқали аниқлаш ёки иккита тажрибани, ё бўлмаса бир неча тажриба вариантларини ўзаро қиёслаш орқали аниқлаш мумкин. Бунда 0.8 – 0.9 тартибидаги корреляция коэффициентлари тестнинг ишончли эканлигини тасдиқлайди.
Тестнинг прогностик қиймати мувофақиятга эришиш даражасини олдиндан кўра билиш имкониятларини ифодалайди. Прогностик баҳолар кишиларни бир бирига таққослаш, масалан, муайян бир спорт тури бўйича “идеал” спортчини махсус синовлар маълумотларига нисбатан таққослаш орқали ҳам олиниши мумкин. Прогностик баҳоларни синовга жалб этилган шахснинг хусусий жиҳатларидан яхши хабардор бўлган кишидан сўров ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Агар юқори малакали баскетболчи – мерган, кўзўлчов тестлар жараёнида ўта аниқ мўлжалга олиш натижасини кўрсатса, бу ҳам қўлланилаётган тестнинг прогностик қиймати ҳақида фикр билдириш имкониятини беради.
Услубларнинг дифференцияловчи кучи. (Томас ва бошқалар) унинг синовга жалб этилганлар орасидаги фарқларни қанчалар кўп топа олиши билан белгиланади. Битта тест ўтказиш орқали фақат иккита баҳони қайд этиш мумкин яъни: “бажарди-бажармади” ёхуд “ҳа-йўқ”. Бундай тестнинг фарқловчи кучи албатта кам. Аммо алоҳида спортчиларнинг натижалари бир-биридан сониянинг юздан – бир улушига тенг аниқликда фарқланадиган синовларда табақалаштиришнинг имкониятлари ниҳоятда каттадир. Масалан сониянинг мингдан бир улушлари билан ўлчовчи реакциомер сониянинг юздан бир улушлари билан ўлчовчи реакциомерга нисбатан каттароқ табақалаштирувчи кучни беради.
Назарий жиҳатдан олиб қараганда ҳар бир синовга жалб этилган шахс тадқиқотнинг мустақил объекти бўлган ҳолларда бундай фарқ ва тафовутлар максимал даражада сезиларли ва катта бўлади.
Психодиагностиканинг олдига қўйилган мақсадлар учун нафақат индивидуал шахсий ҳамда гуруҳга оид маълумотларни аниқлаш зарур, балки айни пайтда оралиғида индивидуал маълумотлар қарор топган чегараларни ҳам аниқлаш керак бўлади (Ю.Я.Киселев, 1968й.). Ушбу автор тамонидан юқори малакали курашчиларнинг танлов реакцияси вақти 180-250 сигма оралиғида бўлиши аниқланган. Бу вақт ичида спортчи ўз рақибининг ҳужумини олдиндан илғай олиши ва унга қарши ҳаракат қилишга улгуриши лозим. Энг олий натижаларга эришган спортчигина реакция тезлиги бўйича юқори кўрсаткичларни қўлга киритиши мумкин. Агар спортчининг кўрсаткичлари қуйи босқичдан пастроқ бўлса, у ҳолда спортчи ўз организмининг бошқа фазилатлари ҳисобига, масалан ниҳоятда катта кучи эвазига муваффақиятни қўлга киритишига умид қилиши мумкин.