Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт психологиясининг тадқиқот усуллари



Download 0,78 Mb.
bet6/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2.2. Спорт психологиясининг тадқиқот усуллари
Спорт психологиясининг тадқиқот усуллари ҳам худди умумий психология фанидаги каби хусусиятларга эгадир. Улар орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: объектив кузатиш усуллари, суҳбат усуллари, тажриба усуллари, турли тестлар ўтказиш усуллари, фаолият маҳсулотларини йиғиш ва таҳлил қилиш, статистик усул. Бу усуллар психология фанининг алоҳида қисми бўлган, спорт психологияси ушбу соҳаси олдига қўйилган тадқиқот вазифаларининг характерига кўра ўзига хос хусусиятлар касб этди.
Кузатиш. Объектив кузатиш усулининг вазифаси инсоннинг ташқи муҳитда намоён бўладиган ва унинг шахсига оид ўзига хос хусусиятларини характерловчи ички психик ҳолатини ва хатти-ҳаракатларини илмий томондан тушунтириб беришдан иборатдир. Кузатиш фақатгина ташқи кўринишларни тавсифлаш, факт ва далилларни қайд этиш билан чегараланмаслиги керак. У далилий материаллар асосида муайян воқеа-ҳодиса ва фактларнинг психологик жиҳатдан очиб берилишига кўмаклашмоғи лозим. Кузатиш усулига хос бўлган қуйидаги хусусиятларни қайд этиш мумкин:
1. Ўрганилаётган воқеа-ҳодиса табиий шарт-шароитларда, уларнинг табиий оқимига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритмаган ҳолда кузатилади. Кузатиш фактининг ўзи ўрганилаётган ҳодисага халал бермаслиги лозим (кузатиш жойини танлаш);
2. Кузатиш йўли билан маълумотларни тўплаш тадқиқот олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ равишда олдиндан тузилган режа ёки дастур бўйича олиб борилади. Бу − кузатишга, мақсадга йўналтирилганлик хусусиятини бахш этади;
3. Кузатиш бир маротаба эмас, балки мунтазам равишда ва турли шароитларда олиб борилади. Кузатишлар сони ва кузатув остига олинган шахслар миқдори сезиларли натижалар олиш учун етарли бўлиши зарур;
4. Кузатишни амалга ошириш жараёнида кузатилаётган асосий воқеа-ҳодисага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кўплаб ҳолатларни ҳисобга олиш керак: спорт машғулоти олиб борилаётган жойдаги ташқи шарт-шароитлар (бино, очиқ майдон, об-ҳаво шароитлари), синовга жалб этилганларнинг таркиби (уларнинг жинси, ёши, спорт тайёргарлиги даражаси ва ҳоказолар);
5. Кузатишларнинг натижаларини аниқ қайд этиш зарур. Ушбу мақсадларда кузатиш баённомаси юритилиб, унда объектив кўрсаткичлар тўла-тўкис ва батафсил ифодаланиши керак. (бунда асосий фактлар билан бирга ёндош фактлар ҳам қайд этиб борилиши шарт);
6. Фактларни объектив тарзда қайд этиб бориш янги гипотеза – фаразларни шакллантиришга ўтиб, бу фаразлар кейинги кузатишлар жараёнида текширилиши, аниқлаштирилиши ёки янгилари билан алмаштириб борилиши даркор. Бошқача қилиб айтганда, кузатишлар давомида спортчининг амалдаги хатти-ҳаракатларини шунчаки тавсифлаб қолмасдан, балки унинг ички психологик ҳолатини ҳам тушунтириб бериш лозим;
7. Ушбу усулнинг қўлланилиши жараёнида аксарият ҳолларда кузатилаётган воқеа-ҳодисаларни қайд этиш шакл-
ларини ўзгартиришдан фойдаланилади. Бунда турли-туман ускуна ва жиҳозлар, видеокамера, диктофон ва шу кабилар қўлланилади. Объектив кузатиш усулининг энг муҳим фазилати шундаки, у шахсни унинг фаолияти жараёнида ва табиий шароитларда ўрганиш имкониятини беради. Бироқ, инсон шахси каби субъектни ўрганишнинг ўта мураккаблигидан келиб чиқиб, объектив кузатиш албатта бошқа тадқиқот усуллари билан тўлдирилиши керак. Бундан ташқари, кузатишларни бир пайтнинг ўзида бир-бирига боғлиқ бўлмаган бир неча мутахассислар томонидан ўтказиш, сўнгра уларнинг маълумотларини қиёслаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Кузатишнинг бу тури эксперт баҳолаш усули деб аталади. Мустақил тавсифномаларни умумлаштириш деб номланувчи усул ҳам яхши натижаларни беради. Ушбу усул шахсни турли фаолиятлар жараёнида (спорт, ўқув, ишлаб чиқариш) кузатиш оқибатида олинган натижаларни таққослаш имкониятини беради.
Эксперимент. Ушбу тадқиқот усулининг асосий вазифаси шундан иборатки, у синов остидаги шахснинг энг характерли жиҳатларини объектив кузатиш учун шарт-шароитлар яратади. Эксперимент тадқиқоти учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:
1. Тадқиқотчи ўзини қизиқтирган воқеа-ҳодисанинг келиб чиқиши учун сунъий шароит яратади. Тажриба ўтказувчи ўзи кутаётган воқеа-ҳодиса қаерда ва қачон юз беришини кутмайди ва билмайди ҳам. Аммо ўзи бу ҳодисани унга керак пайтида юзага келтиради;
2. Воқеа-ҳодисани нисбатан холис тарзда кузатиш имкониятини берувчи махсус тажриба шароити яратилади. Бунда оддий кузатиш услубида учраб турадиган ва воқеа-ҳодисалар ўртасидаги мавжуд алоқаларни ўрганишга ҳалақит берувчи тасодифий омилларнинг таъсирини бартараф этиш имконияти яратилади;
3. Ўрганилаётган воқеа-ҳодиса тадқиқотчи учун қанча керак бўлса, шунча такрорланади. Айни шу жиҳатига кўра эксперимент оддий кузатиш услубидан афзалроқдир;
4. Ўрганилаётган воқеа-ҳодиса атрофида кечаётган шарт-шароитлар қонуниятлар асосида ўзгаради. Бу ҳам экспериментни энг муҳим жиҳатларидан биридир. Мазкур воқеа-ҳодисанинг шарт-шароитларини ўзгартириш орқалигина эксперимент ўтказувчи унинг моҳиятига кириб бориши, унинг ривожланиши ва амал қилиши қонуниятларини тушуниши, унинг бошқа воқеа-ҳодисалар билан алоқадорлигини аниқлаши мумкин бўлади;
5. Одатда эксперимент усули махсус ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади. Бу эса ўрганилаётган воқеа-ҳодисанинг сон жиҳатидан тавсифини олиш ва олинган натижаларни статистик ҳисоблаш имкониятини беради. Психологик тажрибанинг икки шакли мавжуд: лаборатория ва табиий.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish