Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Психик жараёнларни ўрганиш усуллари



Download 0,78 Mb.
bet9/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2.3.1. Психик жараёнларни ўрганиш усуллари
Умумий психология фанидан маълумки, психик жараёнлар бу – объектив борлиқнинг турли-туман субъектив ифода шакл-
ларидир. Одатда улар таркибига сезгилар, тасаввурлар, диққат, хотира ҳамда тафаккур кабилар киради.
Сезги ва идрокни тадқиқ этиш усули. Спортда сезгини ўрганиш асосан иккита мақсадни кўзлайди: спортчининг спорт қобилиятларини диагностика қилиш ва унинг функционал ҳолатига баҳо бериш. Ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи спорт турлари спортчининг кўриш, кинестетик ва бошқа сезгиларига нисбатан турлича талабларни қўяди. Шунинг учун ҳам улардаги интериндивидуал фарқлар спортдаги саралашга хизмат қилади. Айни пайтда интериндивидуал фарқлар, масалан бир одамга хос бўлган сезгиларнинг абсолют динамикаси ва хилма-хиллиги функционал ҳолатнинг характеристикаси, яъни тавсифи бўлиб хизмат қилиши мумкин (чарчаш, машқ ҳолатининг пасайиши, старт олди лихорадкаси ва ҳоказолар).
Проприоцептив сезувчанликни тадқиқ этишда турли шакл-
даги кинематометрлар (ҳаракатни ўлчаш асбоблари) ва динамометрлар (кучни ўлчаш асбоблари) дан фойдаланилади. Бунда синалаётган шахс муайян бурчакни ҳосил қилиши (кинемотометрда) ёки берилган миқдорга тенг мушак кучини қайта намоён этиши керак бўлади.
Диққатни тадқиқ этиш усуллари. Диққатни тадқиқ этиш жараёнида унинг спортчи функционал ҳолатига, у бажараётган фаолиятга, атроф муҳитдаги шароитга ҳамда спортчининг ўтказилаётган тадқиқотларга нисбатан муносабатига ва ҳоказоларга боғлиқ эканлигини ҳисобга олиш зарур.
Шу сабабли спортчиларнинг ўз диққат-эътиборларининг бузилиши: диққатни тўплашдаги қийинчиликлар, тез-тез чалғишлари, паришонхотирликлари ва ҳоказолар ҳақидаги шикоятларига алоҳида аҳамият қаратиш керак. Ўта чарчоқлик, машқланган ҳолатларни унутиш, стартолди лихорадкаси аксарият ҳолларда диққатнинг бузилиши олдидан юз беради.
Спортчининг психомоторик хусусиятларини тадқиқ этиш усуллари.
Спортчининг психомоторик сифатлари ривожининг даражаси унинг тезлиги ва кўриниб турган дискрет ва индискрет (ҳаракатланувчи) сигналларни тақдим этиш шароитларидаги сенсомотор реакцияларининг аниқлиги бўйича баҳоланади. Бунинг учун турли-туман рефлексометрлар ёки махсус компютер дастурлари қўлланилади. Қуйида компютер психодиагностикани вариантларидан бирини келтирамиз. Ушбу дастур бўйича қуйидаги ўлчовлар амалга оширилади:
1.1. Оддий психик реакция. Бунда синалаётган шахс компютер клавиатурасининг тугмачасини босиш орқали мониторнинг кўк экранида ҳосил бўлган шартли сигнал (яшил тўғри тўртбурчак)га реакция билдириши лозим. Бунда икки сигнал оралиғидаги вақт интерваллари иккидан 5 сониягача бўлиши ҳамда компютер орқали тасодифий рақамлар жадвали бўйича аниқланиши керак. Бунда камида қуйидагилар аниқланади: реакциянинг ўртача тезлиги (х), стандарт чекиниш (сигма) ва ўртача аҳамиятли хато.
1.2. Танлаш реакциясининг биринчи варианти. Бунда синалаётган шахс кўк рангли тўртбурчакнинг пайдо бўлишига реакция билдириб, сариқ рангли тўртбурчакнинг пайдо бўлишига реакция билдирмасдан, бефарқ қолиши керак. Реакция билдиришда хатоликлар юз берган ҳолда компютер ижобий рағбатлар сонини зарур миқдоргача, масалан, ўнгача етказиши мумкин. Бунда юқоридаги каби статистик катталиклар ҳамда хатолар сони ва хато реакциялар вақти ҳисобга олинади.

1.3. Антиципацияловчи реакциянинг биринчи варианти. Монитор экранининг чап ёки ўнг томонида курсор пайдо бўлиб, у экранни 0.5 секунд тезликда доимий равишда кесиб ўтади. Синалаётган шахс клавишни босиш орқали дисплей марказида ифодаланган курсорнинг кесиб ўтиш чизиғини қайд этиши лозим. Бунда у антиципация механизмларига асосан олдиндан ҳаракат қилиши керак. Антиципация реакциясининг констант хатолари қайд қилиб борилади. Статистик катталиклар ана шу констант хатоларга нисбатан ҳисобланади.


Антиципацияловчи реакциянинг иккинчи варианти. Монитор экранида курсор доимий тезлашиб бориш орқали ҳаракат қилмоқда. Унинг тезлиги босиб ўтган йўлининг учдан бир қисми қолганда яна тезлашади. Антиципациянинг бу варианти биринчисига нисбатан анча мураккабдир.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish