Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


-дастур. Спортчининг (жамоани) машқланган ҳолатини чўққисига олиб чиқиш



Download 0,78 Mb.
bet76/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3-дастур. Спортчининг (жамоани) машқланган ҳолатини чўққисига олиб чиқиш.
Энг юқори спорт натижаларини қўлга киритиш учун (бирор бир спортчи учун) унинг мусобақадаги иштироки пайтида энг олий даражадаги спорт тайёргарлиги ҳолатида, яъни пик ҳолатида бўлиши ниҳоятда муҳимдир. Бу ҳолатга эришишда унинг психологик жиҳатдан тайёргарлиги ҳам асосий жиҳатлардан бирини ташкил этади.
Ушбу муаммо ҳал этилишининг ўта муҳимлиги, яна шу билан белгиланадики, спортчининг энг олий даражадаги спорт тайёрлиги ҳолатига (пик ҳолатига) келтирилиши унинг (жамоанинг) муайян мусобақадаги аниқ бирор-бир чиқиши билан боғлиқ бўлади.
Одатда спортчи ўзининг энг олий даражадаги спорт тайёрлиги ҳолатида (пик ҳолатида) 1-2 ҳафта бўлади, шунинг учун ҳам бу ҳолатга олдиндан белгиланган муддатда чиқишга эришиш мавсумнинг энг муҳим мусобақаларида юқори спорт натижаларини қўлга киритишнинг асосий шартларидан биридир.
Энг юқори даражадаги спорт тайёрлигига эга бўлиш (Пик ҳолати) – бу бутун бошли таркибий тузилма бўлиб унинг ичига қуйидагилар киради:
1. Спортчининг оптимал даражадаги функционал ва жисмоний тайёрлиги;
2. Техник-тактик ҳаракатларни деярли автоматик равишда бажариш кўникмаси ва оптимал техник-тактик тайёрлик;
3. Мазкур спорт тури учун хос бўлган психик жараёнлар даражасида оптимал ишлай билиш (диққат, хотира, тафаккур);
4. Психик ишчанлиги қобилиятининг юқори даражаси;
5. Мотивациялар ва эмоционал барқарорликнинг оптимал даражаси. Ушбу ҳолатлар спортчининг мусобақада катнашиш истагида ва ўз кучига тўла ишонч ҳамда ўз-ўзини назорат қила олишнинг оптимал даражасида намоён бўлади;
Масъулиятли мусобақалар оддий мусобақлардан биринчи галда, уларга жисмоний ва психик жиҳатдан тайёргарликнинг жуда юқори даражада бўлиши ва шу туфайли келиб чиқадиган психик зўриқиш билан ажралиб туради. Бу эса организмнинг бир маромдаги (синхрон) ишга ўрганиб қолган функционал тизимлари шу жумладан психологик тизимлари учун ҳам бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради (Л.Д.Гиссен, 1990; А.В.Родионов, 1983; Р.Уэйнберг, Д.Гоулд, 2001). Аммо, амалиётда тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш жараёнида шу нарса аниқ бўлиб қолдики, спортчилар доим ҳам ўта муҳим ва масъулиятли мусобақалашув жараёнларидаги зўриқиш шароитида фаолият юритишга мослашган бўлавермайдилар. Бунинг сабаби шундаки, агар тайёргарлик машқлари шароитида жисмоний зўриқишларни (максимал даражада) ҳеч бир муаммосиз яратиш мумкин бўлса, мусобақалар пайтида пайдо бўладиган психологик босим ва зўриқишларни тайёргарлик машқлари жараёнида ҳосил қилиш анча мураккабдир. Чунки психик зўриқишлар мусобақалашув мотивациясининг муайян даражаларида, шунингдек ваҳима, ҳаяжон, муваффақиятга ишониш ёки ишонмаслик, ўз хатти - ҳаракатлари натижаси учун бошқалар олдида масъулиятни ҳис қилиш, бошқаларнинг ва ўзининг омадсизлик ва омадга нисбатан муносабати каби ва бошқа кўплаб психологик омилларнинг келиб чиқиши шароитида юз беради. Булар албатта машғулотлар жараёнида мавжуд эмас ёки қисман мавжуд бўлади.
Айни шу омиллар психик зўриқишнинг у ёки бу даражасини келтириб чиқариб, мусобақада иштирок этиш чоғида у ёки бу психик тайёрлик ҳолатида бўлишга сабаб бўлади, айниқса бу мусобақанинг ўта масъулиятли лаҳзаларида янада яққолроқ кўзга ташланади.
Максимал жисмоний зўриқишлардан (мусобақалардан) кейинги тикланиш одатда 2-3 ҳафтани талаб қилади. Узоқ давом этган ва кучли психологик юкламага эга бўлган мусобақалардан кейинги психик қайта тикланиш эса 3 ҳафтадан 5 ҳафтагача бўлган вақтни талаб қилади.
Машқларни бажариш чоғида чеклаш тамойили ва биргина уриниш тамойили асосида психологик зўриқишларни ҳосил қилиш мумкин.
Ушбу дастур ва технологиялар тизими муайян психологик вазифаларни ҳал этиш билан бирга яна бир муҳим вазифани бажаради. Яъни у мураббий ва спортчини улар учун одатий бўлган шарт-шароитларда, улар спортчини техник, тактик ва бошқа тайёргарликлар бўйича иш олиб борадиган шароитларда психологик тайёргарликни режалаштириш ва амалга ошириш ишига жалб этиш имкониятини беради.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish