Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Стресснинг спортчи фаолиятига таъсири



Download 0,78 Mb.
bet78/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Стресснинг спортчи фаолиятига таъсири
Стресснинг отиш машқларига кўрсатадиган таъсирини ўрганган таниқли олим А.Н.Романиннинг илмий тадқи-
қотларида шу нарса аниқланган-ки, стресс жараёнида қуйи разрядли спортчиларнинг отиш бўйича натижалари анча ёмонлашган, ва бунга сабаб улардаги мушак-ҳаракатланиш сезгиларнинг пасайиши бўлган. Халқаро тоифадаги уста спортчиларда эса аксарият ҳолларда юракларининг қисқариш частотаси (ЮҚЧ) минутига 20-35 зарбга ошган бўлса-да, бу уларнинг отиш бўйича натижаларига деярли таъсир кўрсатмаган. Айрим ҳолларда эса, юраклари минутига 120 маротаба уриб турган, кучли спортчиларнинг отиш бўйича натижалари яхшиланганлиги кузатилган.
А.В.Халик ўзининг илмий тадқиқотларида таъкидлашича, стресснинг киши кинестетик сезгирлигига таъсир қилиши унинг асаб тизими кучига боғлиқдир. Яна шу нарса аниқланганки, мусобақалар таъсири остида асаб тизими кучли бўлган гимнас-
тикачиларда мушак - ҳаракатланиш сезгилари кучайган (яъни уларнинг хатолари камайган), асаб тизими кучсиз гимнастикачиларда эса бу кўрсаткич ёмонлашган. Буни шундай изоҳлаш керакки, кучсиз асаб тизимига эга гимнастикачиларнинг сезгирлиги юқори бўлганлиги учун, улар ташқи қўзғатувчиларга бардош бераолмасликлари мумкин.
А.Н.Капустин мусобақалар жараёнида турли темперамент хусусиятига эга гимнастикачиларнинг диққатини жамлаш вақти давомийлигини ўрганган. Натижада қуйидагилар аниқланган: ваҳимали, эмоционал қўзғалувчан, импульсив гимнастикачиларда стресс таъсири остида диққатни жамлаш вақти жуда қисқариб кетар экан, шунинг натижасида улар бир мусобақа жараёнидаги турли спорт снарядларида, яъни ускуналарида бирдек муваффақиятсизликни намойиш этиши, уларнинг мутлақо акси бўлган темпераментдаги (яъни оғир, вазмин, эмоционал жиҳатдан барқарор, оғиркарвон) гиманастикачиларда стресс таъсири остида диққатни жамлаш вақти қисқармай, уларнинг мусобақалардаги барқарор иштироки таъкидланган.
Б.А.Вяткин ва М.М.Чекировлар мусобақада иштирок этиш билан боғлиқ психик стрессларнинг классик услубдаги курашчилар фаолиятининг иродавий бошқарувига кўрсатадиган таъсирини ўрганганлар. Тадқиқотлар натижасида кучлиларда иродавий ўзига хосликнинг намоён бўлиши бевосита стресс даражасига боғлиқ эканлиги кузатилмаган, бироқ уларнинг стресс меъёрига қараб сезилар-сезилмас ўзгариши кузатилган, кучли асаб тизимига эга спортчилардаги тобелик эгричизиқлилиги кузатилади, яъни – ўртача стресс пайтида иродавий фаоллик ошади ва аксинча юқори стресслар пайтида тушиб кетади, кучсиз асаб тизимга эга спортчилардаги тобелик эса тўғричизиқлидир, яъни стрессларнинг сони ошиб бориши билан иродавий ўзига хосликнинг намоён бўлиши камайиб боради..
А.Н.Капустиннинг тадқиқотлари кўрсатишича, стресс спортчиларнинг интилиш даражасига ҳам таъсир кўрсатиши, яъни уларни ўзгартириб юбориши ва бу ўзгаришлар темпераментнинг хоссаларига боғлиқ бўлар экан. Масалан, нисбатан стрессга чидамли (ҳар нарсадан хавфсирамайдиган, эмоционал жиҳатдан оғиркарвон, импульсив бўлмаган) спортчилар мусобақалар жараёнида (психик стресс мавжуд бўлган ҳолларда) уларнинг ўзлари эришган даражага мос кўрсаткичларни қўлга кирита оладилар ёки аксинча, ҳар нарсадан ваҳимага тушадиган, эмционал тез қўзғалувчи, импульсив, яъни қизиққон спортчилар эса мусобақалар жараёнида интилиш даражасига мувофиқ натижаларни қўлга кирита олмайдилар. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, спортчининг ўз даражасидаги муваффақиятларга эриша олиши ёки эриша олмаслигини унинг мусобақалар жараёнидаги психик стрессга чидамлилиги кўрсаткичи сифатида эътироф этиш мумкин.
Демак, стресс жамоадаги кучсиз асаб тизимига эга ўйинчиларнинг ўзаро муносабатларига салбий таъсир қилар экан. Буни албатта ҳисобга олиш лозим, зеро, асаб тизимининг тури ҳамда темперамент кишининг энг муҳим ва барқарор хусусиятлари саналади.
Мусобақалар чоғида юзага келадиган стресснинг спортчилар кўрсатадиган натижаларга таъсирини ўрганган тадқиқотчи олимларнинг таъкидлашларича, унча сезиларли бўлмаган стресс остида спортчилар эришадиган натижалар анча юқори бўлиши, юқори даражадаги стресслар чоғида эса, аксинча, спортчилар кўрсатадиган натижалар тайёргарлик машқлари пайтидагидан ҳам паст бўлиши мумкин экан.
Шу нарса ҳам аниқланган-ки, ҳар бир спортчининг ўзига хос стресс чегараси, яъни “дозаси” мавжуд бўлиб, у айни шу даражадаги стресс билан юқори натижаларни қўлга кирита олар экан. Б.А.Вяткиннинг таъкидлашича, бу холат асаб тизимидаги фарқлар билан боғлиқ экан. Стресс “дозалар”ни тайёргарлик машғулотлари чоғида ҳам, мусобақалар чоғида ҳам аниқлаш ва топиш зарурдир.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ўқув тайёргарлик машқлари чоғида ва мусобақаларга иштирок этиш шароитида қуйидагиларни бажариш лозим, деган хулосага келиш мумкин:
1. Стрессни келтириб чиқарувчи омилларни четлаб ўтиш мумкин эмас, шунинг учун бу омилларни аниқлаш зарур.
2. Уларга мослашиш усулларини топиш керак.
3. Юқори даражадаги стрессларнинг келиб чиқишини олдини олиш учун профилактик тадбирларни амалга ошириш лозим (шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиб бориш).
4. Ютуқлар даражасини кўтаришга хизмат қилувчи самарали стресс меъёрини аниқлаш.
5. Стресс ҳолатларини бартараф этиш учун спортчиларни ўз-ўзларини тартибга солишга ўргатиш лозим. (15-бобга, ўз-ўзини тартибга солиш усулларига қаранг.)

Мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш учун мураббий ҳам, спортчи ҳам Фрестернинг саволномасида қайд этилган спорт фаолиятининг стресс-омилларини яхши билиб олиши лозим. Зеро, бу омиллар спортчилар эришадиган ютуқларга кучли таъсир кўрсатади. Стресс омилларини билган ҳолда уларни мусобақа олдидан юзага келадиган ва мусобақада юзага келадиган стрессларга ажратиб, икки гуруҳга бўлиб, спортчиларни мазкур стрессларни енгиб ўтишга тайёрлаш керак.





Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish