8. Спортчиларни мусобақага психологик тайёрлашни режалаштириш асослари.
1. Спорт машғулотларини ва мусобақаларини
психологик таъминлаш
6-схема. Спортчини тайёрлашни психологик таъминлаш.
Спорт машғулотларини ва мусобақаларини психологик таъминлаш - бу спорт фаолиятининг олдига қўйилган вазифаларини ҳисобга олган ҳолда спортчининг организми ва ҳулқ атворини психик бошқариш тизимларини оптималлаштириш, мукаммаллаштириш ҳамда маҳсус ривожлантиришга қаратилган тадбирлар комплексидир. Унинг таркибига қуйидагилар киради (6-схемага қаранг).
Юқоридаги схемага кўра спорт жамоаларини психологик таъминлашнинг 3 та асосий йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин, булар:
1- психодиагностика.
2- психологик тайёргарлик.
3- спортчининг ҳолати ва хатти-ҳаракатларини бошқариш.
Психологик таъминлашнинг биринчи йўналиши
(психодиагностика).
Умуман олганда психодиагностиканинг вазифаси спортчининг имкониятларини аниқлашдан иборатдир.
а) Спорт билан шуғулланиш чоғида (спортдаги танлаш муаммоси);
б) Муайян тайёргарлик машқлари циклида ёки алоҳида машғулотларда;
в) Мусобақаларда ёки муайян мусобақада;
Спортдаги танлаш муаммоси - ўта долзарб ва айни пайтда илмий билиш ўта қийин бўлган муаммодир. Ушбу муаммо асосан спорт мураббийларининг кўп йиллик тажрибаси эвазига ҳал этилади.
Спортдаги танлаш бўйича психодиагностикага оид тадқиқотлар ҳозирча жуда кам.
Машғулот жараёнида спортчининг имкониятларини аниқлаш психодиагностиканинг энг муҳим қисмидир. Спортчилар организ-
ми дош бераётган юкламаларнинг психологик кўрсаткичлари, унга мослашувчанлиги даражалари тадқиқ этишга моликдир. Бунинг учун мусобақаларда организм томонидан олинадиган юкламалар таъсири остида юз берадиган биохимик ўзгаришлар ва уларнинг психофизиологик ҳамда психологик кўринишлари орасидаги аниқ алоқаларни аниқлашга биохимик кўрсаткичлардан фойдаланиш кенгаиб бормоқда.
Мусобақаларда спортчиларнинг имкониятларини аниқлаш ва белгилаб олиш. Бу ҳам психодиагностиканинг энг зарурий бўлимларидан бири ҳисобланади. Спортчининг старт олдидаги психик ҳолатига асосланган ҳолда мусобақадан олдинги прогнозларга айрим ўзгартиришлар киритилади. Мусобақалардан олдинги диагностика биринчи навбатда бошқарув воситаларини ёки стартолди эмоционал ҳолатларини ўз-ўзини тартибга солиш воситаларини замонавий тарзда қўллай билиш учун зарурдир. Психодиагностика мақсадга йўналтирилган бўлиши учун у албатта спорт мураббийсига ва спортчига бағишланган айрим спорт турлари бўйича ёки мусобақалар жараёнида қўлланиш учун тавсия этилган психологик-педагогик тавсияларга мувофиқ келиши керак.
Схемада кўрсатилгандек иккинчи йўналиш спортчиларни психологик тайёрлашдан иборат. Бу энг муҳим, энг нозик ва ниҳоятда кенг қамровли ишдир. Бу бўлимнинг энг муҳим масалалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1- тобора ошиб борувчи жисмоний юкламалар шароитида тайёргарлик машқлари ва мусобақаларга нисбатан қатъий мотивларни шакллантириш, спорт натижаларини рақобатбардош бўлишини ва ўсиб боришини таъминлаш.
2- мусобақа олдидаги салбий таъсирларга дош беришни таъминлаш мақсадида спортчиларда психиканинг бошқарув механизмларини такомиллаштириш. Бу ишларнинг бари спортчи организмдаги заҳира имкониятларини очишга хизмат қилиши керак.
Учинчи йўналиш спорт фаолиятини психологик бошқаришдан иборат бўлиб, бу − спортчининг машғулотлар жараёнида ва мусобақалар чоғидаги ҳолати ва хатти-ҳаракатларини бошқариш бўйича амалий ишлар мажмуини ташкил этади. Бу иш кўп жиҳатдан спорт мураббийсининг ва умуман спортчи билан бирга ишлайдиган кишиларнинг психологик тайёргарлиги, билими ва тажрибасига боғлиқ бўлади. Спортчининг ҳолати ва хатти-ҳаракатларни бошқариш қуйидаги тарзда намоён бўлади:
1. Муайян мотивларни танлашда (спортчини изчил равишда ўтказиладиган спорт машғулотларига кўниктира билиш.).
2. Мулоқотнинг ўзига ҳослигида (тайёргарлик машғулотлари ва мусобақалар чоғида юз берадиган турли вазиятларда спортчига нимани ва қандай айтишни билиш).
3. Мусобақалар олдидан ва бевосита старт олдидан спортчини махсус секундирлашда.
4. Стартолди ҳолатларида спортчининг ўз ҳолатини бошқариш ва ўз – ўзини тартибга солишига йўналтирилган ҳамда машғулотлар ёки мусобақалардаги кучли зўриқишлардан сўнг ўзини қайта тиклаб олишга йўналтирилган махсус психологик тадбирлардан фойдалана билишда.
Do'stlaringiz bilan baham: |