Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Иродавий зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни шакллантиришдаги аҳамияти



Download 0,78 Mb.
bet88/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Иродавий зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни
шакллантиришдаги аҳамияти

Ҳар қандай спорт туридаги машғулот таркибида ниҳоятда кўп қийин машқлар мавжуд бўлади.Ушбу машқларни бажариш спортчидан муайян иродавий зўр беришни талаб этади.
Иродавий зўр бериш – деганда ички зўриқишнинг шундай ҳолати тушуниладики, бу жараёнда киши ўз олдида турган қийинчиликни англайди ва ўзини мазкур қийинчиликни енгиб ўтишга ундайди.
Демак, қийинчиликнинг мавжудлиги-бу кишидаги иродавий зўр беришнинг намоён этилиши учун энг муҳим шартдир.
Спорт фаолиятида иродавий зўр беришлар ниҳоятда хилма-хилдир.
Уларга қуйидагилар киради:
1. Мушакларнинг зўриқиши пайтидаги иродавий зўр бериш.Спорт фаолияти ҳамиша одатий шароитидан кўра кўпроқ ва оғирроқ мушаклар ҳаракати ва зўриқиши билан боғлиқ;
2. Диққатни зўриқиши билан боғлиқ бўлган иродавий зўр бериш. Ҳар қандай спорт ҳаракатини амалга ошириш узоқ вақт диққатни йўналтиришга қарата билишни тақозо этади;
3. Чарчоқ ва ҳорғинлик туйғусини бартараф этиш билан боғлик иродавий зўр бериш;
4. Кундалик иш тартиби яъни режимга риоя этиш билан боғлиқ иродавий зўр бериш;
5. Қўрқув ҳиссини бартараф этиш билан боғлиқ бўлган иродавий зўр бериш.
Спортчидаги иродавий зўр беришдан оқилона фойдалана олиш қобилияти у ёки бу қийинчиликларни енгиб ўтиш жараёнида шаклланади ва такомиллашиб боради.
4. Спорт фаолиятидаги қийинчиликларнинг тавсифи
Психологияда қийинчилик дейилганда одатда кўпроқ ички қийинчлик назарда тутилади. Мазкур қийинчилик эса спортчи бирор бир тўсиқни енгиб ўтаётганида, уни бартараф этиш учун етарли даражада имкониятга эга бўлмаган пайтда юзага келади. Спортчининг имкониятлари дейилганда эса, унинг жисмоний, техник, тактик, психологик, маънавий ва ғоявий тайёргарлиги даражаси, шунингдек, сиҳат-саломатлиги, унда мавжуд бўлган муайян кўникма ва малакалар, одатлар ҳамда эътиқодлар тизими тушунилади.
Спорт фаолиятида учрайдиган қийинчиликларни умумлаштирган тарзда,уларни объектив ва субъектив қийинчиликларга ажратиш мумкин.
Спорт фаолиятида объектив қийинчиликлар деб, муайян спорт турининг специфик жиҳатлари билан боғлиқ қийинчиликларга айтилади. Объектив қийинчиликлар жисмоний, техник, тактик ва экзоген қийинчиликларга бўлинади.
Жисмоний қийинчиликлар муайян бир хатти-ҳаракатни, керакли тезликда, изчилликда ҳамда давомийликда бажариш учун ҳалақит берувчи, спортчини тормозловчи кучларни енгиб ўтиш жараёнида юзага келади.
Техник қийинчиликлар – бу ҳаракатнинг мувофиқлигини таъминлашда, мувозанатни сақлашда вақт ва фазодаги ҳаракатлари мушак кучларининг ҳажми бўйича барча аниқликларга риоя этишдаги қийинчиликлардан иборат.
Тактик қийинчиликлар ўз хатти-ҳаркатларини фаолият давомида доимий ўзгариб турувчи шериклар ҳаракатига мувофиқлаштириш бўйича мўлжал олиш, керакли хатти-ҳаракатларни танлаш билан боғлиқ.
Экзоген қийинчиликлар муайян спорт турининг умумий шартлари ҳамда шароитлари билан боғлиқ бўлади (мусобақалар ўтказиладиган муҳит, атрофда кучли қўзғатувчиларнинг мавжудлиги, томошабинларнинг гулдурос олқишлари, ноқулай об-ҳаво шароити ва спорт майдонининг нохуш аҳволда эканлиги, қуръа ташлашдаги омадсизлик ғалаба ёки мағлубият, жароҳатлар ва уларнинг оқибати, мусобақа қоидаларининг бузилиши).
Объектив қийинчиликларни фақатгина спортчини мазкур спорт тури бўйича мавжуд бўлган жисмоний, техник ҳамда тактик тайёрлаш орқалигина бартараф этиш мумкин. Масалан, агар спортчи ўзининг мушакларини юқори тезликда югуриш учун ривожлантирмаса ва унинг техникаси тўсиқларни енгиб ўтишга имконият бермаса, бу спортчи ҳеч қачон, қанчалик унинг иродавий зўр бериши ниҳоятда юқори даражада бўлмасин, тўсиқлар орқали югуриш бўйича рекорд натижаларни қўлга кирита олмайди. Демак, юқоридагилардан маълум бўладики, спортчиларни иродавий тайёрлаш умумий тайёрлаш жараёнининг бошқа томонлари билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу жараёнда намоён бўладиган иродавий зўр беришлар охир-оқибат спортчининг иродасига ўз таъсирини кўрсатади.
Субъектив қийинчиликлар дейилганда, спортчининг мазкур спорт турининг объектив ҳусусиятларига, тайёргарлик машғулотлари ва спорт мусобақаларидаги шарт-шароитларга нисбатан шахсий муносабати асосида юзага келадиган қийинчиликлар тушунилади. Шахсий ҳусусиятга эга бўлган бу қийинчиликлар спортчининг эркин ҳаракатланишига ҳалал бериб, унинг психик ҳолатини ёмонлаштиради. Улар аксарият ҳолларда ноҳуш эмоционал ҳиссиётлар тарзида намоён бўлади. Булар, мисол учун, енгил атлетикачиларда “планкадан қўрқиш”, оғир атлетикачиларда эса “катта вазн омили” ҳамда мусобақадаги ўз чиқишидаги жавобгарликни хис қилишнинг кучайиши ва ҳоказолар бўлиши мумкин.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish