Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Иродавий сифатларнинг тавсифи



Download 0,78 Mb.
bet87/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2.Иродавий сифатларнинг тавсифи
Спорт психологиясида одатда асосий иродавий сифатлар тарзида қуйидагилар эътироф этилади: мақсадга интилувчанлик, қатъият ва матонат, журъат ва жасорат, мустаққиллик ва ташаббускорлик, саботлилик ва ўз-ўзини тута билиш. Шунингдек, мазкур сифатларни белгилаб берувчи типик белгилар ҳам аниқланган.
1. Мақсадга интилувчанлик – ироданинг ушбу кўриниши ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ тасаввур этилиши, фаолиятларни ҳамда хатти-ҳаракатларни режали равишда амалга ошириш, фикр-ўйларини, бутун диққатини ўз олдига қўйилган мақсад сари жамлаб у томон изчил интилиш тарзида намоён бўлади.
Мақсад сари интилувчан спортчи ўз олдига қўйилган илғор мақсадни аниқ кўради, унга эришиш йўлларини ўзига ишонган ҳолда белгилайди, ўз фаолиятини айни мана шу йўналишда бошқаради, шунингдек, энг яқин ва истиқболдаги вазифаларни ҳал этишга диққатини жамлаган, ўз иродавий кучини белгиланган, мақсадга эришиш учун халал берувчи нимаики бўлса, барчасини бартараф этишга сафарбар қила оладиган бўлади.
2. Қатъият ва матонат - бу ҳам ироданинг ўзига хос тарзда намоён бўлишидир, у мақсадга эришиш йўлидаги курашларда ҳамда кўплаб, шу жумладан кутилмаган қийинчиликларни енгиб ўтишда, узоқ вақт (аксарият ҳолларда кўтарилиши билан) ўз куч-ғайратини ва фаоллигини сақлаб қола олишда ифодаланади.
Қатъиятли ва матонатли спортчи ўз онгида доимий равишда олдига қўйилган вазифани сақлаб, ҳамиша унга эришиш учун ҳаракатда бўлади. Жуда қаттиқ чарчаганлиги ва бошқа ишлар билан шуғулланиш истаги пайдо бўлишига қарамасдан, қатъият билан белгиланган режаларни амалга оширишга эришади. Бундай сифатга эга спортчи омадсизликларга учраганда ёки хато юз берганда руҳан чўкиб кетмайди, аксинча янада каттароқ куч билан ўзи ўйлаган режаларини амалга оширишга ҳаракат қилади.
3. Журъат ва жасорат – бу ҳам ироданинг намоён бўлиш шаклларидан бири бўлиб, у амалий фаолиятда қабул қилинган қарорнинг ўз вақтида ва чуқур ўйлаб қабул қилинишида ифодаланади. Бунда ҳатто таваккал ва хавф мавжуд бўлган ҳолларда ҳам қабул қилинган қарор учун масъулиятдан қўрқмаслик ҳисси алоҳида кўзга ташланади.
Журъатли кишининг энг муҳим жиҳатлари, яъни мотивларидан бири-бу унинг табиатан таваккал қилишга мойиллигидир. Албатта, бундай спортчиларда ҳам баъзан ўзига ишончсизлик ва ҳатто қўрқув туйғулари бўлади, аммо ана шу қўрқув ва иккиланишларни ҳам енгиб, ўз олдига қўйилган вазифани амалга оширишга муваффақ бўла олади.
4. Мустақиллик ва ташаббускорлик ҳам ирода намоён бўлишининг бир кўриниши бўлиб, у асосан спортчиининг шахсий ташаббускорлиги,янгиликлар қилишга интилиши, ижодкорликка мойиллиги билан ифодаланади. Бундай спортчида мақсадга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларда ниҳоятда тезкор фикрлаш кўзга ташланади. У ташқаридан, бегона кишиларнинг берадиган ёрдамига кўз тикиб ўтирмайди.Бошқаларнинг турли салбий таъсирига, уларнинг хатти-ҳаракатига нисбатан берилувчан эмас.
Мустақил ва ташаббускор спортчиларнинг алоҳида яна бир хусусияти шундаки, улар ўз ҳаракати ва фаолиятида ҳар томонлама интеллектуал ва фаол бўладилар. Улар ўз фаолиятида мутлақо янгича, оригинал бўлган ғоялар, янгича режаларни қўллашни хуш кўрадилар.
5. Саботлилик ва ўз-ўзини тута билиш ҳам ироданинг ўзига хос тарзда намоён бўлиш шаклларидан бири бўлиб, у спортчининг энг мураккаб, эмоционал қўзғалишлар пайтида ёки руҳан тушкунлик пайтида, интенсив зўриқиш, чарчоқ, кутилмаган тўсиқларнинг юзага келиши, омадсизликларнинг рўй бериши ёки бошқача салбий омиллар таъсири шароитида ҳам теран ақлини сақлаб қолиш, ўз ўй-хаёлларини, хатти-ҳаракатини бошқара олишида ифодаланади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish