Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Психологик иқлим психогигиена омили сифатида



Download 0,78 Mb.
bet96/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Психологик иқлим психогигиена омили сифатида
Психологик иқлим атамаси – бу шахслараро муносабатлар тизимини (кимнидир ёқтириш ёки ёқтирмаслик), шунингдек кишиларнинг ўзаро ҳамкорлигини (тақлид қилиш, ҳис туйғуларига ҳамдард бўлиш, идентификация, рефлексия), ўзаро бир-бирига қўядиган талабларини, кайфиятини, ҳамкорликдаги фаолияти услубини, ақлий, эмоционал ва иродавий яҳлитлигини қамраб олади.
Идентификация-ўзини ҳамкорликда ҳаракат қилаётган шеригига ўхшатиш, ҳатто очиқдан очиқ унга тақлид қилиш, шеригига ўзи ҳақидаги тасаввурларини кўчириш, шеригида ўзини кўриш, шунингдек шеригининг ҳаракатларидаги шахсий мазмунни ўзини мазкур ҳаракатлар ҳолатига ва шароитларига қўйиб кўриш йўли билан ўрганиш услуби.
Рефлексия- бу ҳамкорлик қилаётган шерикларнинг ўзаро акс таъсир кўринишидаги мураккаб жараён бўлиб, унда кейинги ҳаракатлар шерикнинг ўзи ҳақидаги фикрига кўра амалга оширилади. Бунда субъект ҳаётда қандай бўлса, у ўзини қандай кўрса ва бошқаларга қандай кўринса шундай намоён бўлади, шунингдек бу учала позиция иккинчи шерик томонидан ҳам шундай намоён бўлади.
Психологик иқлим оммавий ижтимоий психологик ҳоди-
салар тоифасига кириб, у нисбатан барқарор бўлади ва гуруҳга аъзо спортчининг шахси учун ўзига хос “экологик муҳит” ролини ўйнайди.
Шунинг учун ҳам мураббийдан спортчилар билан ўзаро муносабатларда алоҳида одоб, ҳурмат билан муносабатда бўлиш, спортчилар ҳарактеридаги самарали бошқариш имкониятини берувчи мотивацион торларни топа билиш талаб этилади. Мураббий, жамоа шифокори, психолог ва спортчилар билан иш олиб борувчи бошқа мутахассислар гуруҳ ичидаги ўзаро муносабатларни диққат билан кузатишлари ва юзага келадиган низоларни ўз вақтида бартараф этиб боришлари зарур (В.Ф. Сопов. Психология разрешения конфликта в спортивной команде. Самара 2000 г.). Жамоа спортчилари ўртасидаги тенг муносабатлар майда манфаатлар асосида юзага келадиган кичик гуруҳларнинг шаклланишига йўл қўймайди, бу эса жамоадаги психологик иқлимнинг соғлом бўлишида муҳим омил бўлиб ҳизмат қилади. Спортда эришган ютуқларга урғу бермасдан, спортчининг шахс сифатида рағбатлантирилиши – соғлом жамоанинг ҳарактерли ҳусусиятидир.
Спорт жамоасидаги психологик иқлим ниҳоятда мураккаб ҳодиса бўлиб у спорт жамоаси фаолияти ишончлилигининг социал психологик компоненти тоифасига киради. Бироқ айнан ижтимоий стресс (салбий психологик иқлим) психосоматик ўзгаришлар ва спортчилардаги бошқа касалликларнинг келиб чиқишига кўпроқ сабаб бўлади. Психологик иқлимни самарали бошқариш учун мураббийлик тажрибаси, педагогик тайёргарлик, устозлик, тарбиячилик, психологлик маҳорати зарур бўлади.
Психогигиена – мураббийлик ишининг муҳим таркибий қисмидир. Алоҳида спортчининг ва жамоанинг психик саломатлигини муҳофаза қилмасдан туриб юқори малакали спортчиларни тайёрлашда муваффақатиятга эришиш мумкин эмас.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish