Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


маъруза. Спортдаги психик стресс



Download 0,78 Mb.
bet77/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

30 маъруза.
Спортдаги психик стресс
Режа

  1. Спортдаги психик стресс

  2. Стресснинг спортчи фаолиятига таъсири

1.Спортдаги психик стресс

Стресс тўғрисида тушунча. “Стресс” сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда (stress) “босим”, “зўриқиш” деган маъноларни англатади. Стресс тўғрисидаги таълимотнинг асосчиси Канадалик олим Ганс Селье ҳисобланади. У стрессни тирик организмда қандайдир ташқи таъсир туфайли юз берадиган носпецифик зўриқиш сифатида талқин этади. Бунда ташқи таъсир келиб чиқиши табиатига (жисмоний, кимёвий, биологик ва ҳоказолар) боғлиқ бўлмайди. Ҳар қандай турдаги таъсирларга (масалан, совуққа, қўрқувга, чарчоққа, танага турли фармакологик моддалар, гормонлар ва ҳоказоларнинг киритилишига) организм нафақат маҳаллий ҳимоя реакцияси билан, балки бутун тананинг умумий реакцияси билан ҳам жавоб муносабат билдиради.
Г.Селье стрессни “умумий мослашиш синдроми” деб атайди. Умумий дейишига сабаб, стресс ҳосил бўлганда организмнинг умумий ҳолатида ўзгариш юз беради; мослашиш дейишига сабаб эса, стресс организмнинг стрессни келтириб чиқарувчи омилнинг таъсирига нисбатан мослашишига кўмаклашади; синдром дейилишига сабаб эса, стресс жараёнида кузатиладиган ҳолатларнинг ҳаммаси ўзаро боғлиқ ва ягона комплексдан иборатдир.

Г.Селье стресснинг намоён бўлишида учта босқични алоҳида кўрсатиб ўтган:


1. Ваҳима. Бу стресснинг бошланиши бўлиб, уни сафарбарликка берилган сигнал сифатида эътироф этиш мумкин. Бу шок ҳолати босқичидир. Унга хос асосий (симптом) белгилар му-
шаклар тонусининг ва тана ҳароратининг пасайишидир.
2. Резистентлик (мослашиш). Бу босқич организмни ҳимоя кучларини сафарбар этилиши ва организмга зарар етказаётган таъсирга қарши курашиш билан характерланади;
3. Ҳолдан тойиш ва кучдан қолиш. Бу босқичда организм яшаш шароитларига мослашиш қобилиятини мутлақо йўқотади.
Селье стресс жараёнида гормонларнинг аҳамиятига асосий эътиборни қаратади.
Стрессни ҳам физиологик, ҳам психологик жиҳатдан тушуниш лозимлиги ҳақидаги илк фикрларни айтган киши бу америкалик таниқли олим Р.Лазарус бўлган. У илк маротаба стресснинг физилогик ва психологик турларини бир-биридан фарқлаш кераклиги тўғрисидаги таклиф билан чиққан. Шундай қилиб, стресс тушунчасидан экстремал шароитдаги индивиднинг ҳолатларини ҳам физиологик, ҳам психологик, шу билан бирга ҳатти-ҳаракатлари нуқтаи назаридан тавсиф этишда қўлланила бошланган.
Стресс ижобий, кучларни сафарбар этишга ёрдам берувчи таъсир кўрсатиши ҳам (эвстресс), фаолиятга мутлақо салбий таъсир қилиб, ҳатто уни буткул йўққа чиқариши ҳам мумкин (дистресс).
Стрессни шахснинг қийин шароитларда пайдо бўладиган ва бажарилаётган фаолиятига нисбатан юқори фаол муносабатлари билан боғлиқ бўлган яхлит интеграл ҳолати тарзида тушуниш лозим. Шу боисдан ҳам бугунги кунда стресс муаммосини ўрганиш спорт фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда, бинобарин, спортчининг бутун фаолияти тайёргарлик машғулотлари ва мусобақалар жараёнида юз берадиган экстремал вазиятларда кечади. Шунинг учун ҳам спортчининг қадри кўп жиҳатдан унинг турли стрессларга қай даражада сабрли ва бардошли эканлиги билан, яъни у стресс ҳолатларида, кучли курашлар, зиддиятлар шароитида ҳам юқори натижаларни қўлга кирита олиши билан баҳоланади, деган фикрни айни ҳақиқат, деб ҳисоблаш мумкин.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish