Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортчиларни мусобақага психологик тайёрлашни режалаштириш асослари



Download 0,78 Mb.
bet85/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

8. Спортчиларни мусобақага психологик тайёрлашни
режалаштириш асослари

Спортчиларни психологик тайёрлаш масаласининг ҳал этилиши режалаштириш асосида амалга оширилади. Бу режани ким тузади? Албатта мазкур режа спорт мураббийси томонидан тузилади. Ушбу режани тузиш чоғида бир қатор хусусиятларни ҳисобга олиш керак бўлади. Жумладан: спорт турини, спортчининг ёши ва маҳоратини, унинг индивидуал хусусиятларини. Психологик тайёргарликнинг умумий режасини нисбатан узоқроқ давр учун, масалан бир йилга тузиш мақсадга мувофиқ. Бундай режа иккита бўлимдан иборат бўлади: биринчи бўлим – мусобақаларга умумий психологик тайёргарлик, иккинчи бўлим эса – муайян мусобақага психологик тайёргарликни қамраб олади. Биринчи режа нисбатан узоқ мақсадни кўзлагани учун у маълум даражада барқарор бўлади, иккинчиси эса муайян мусобақага мослаб тузилади, шу сабабли ҳам олдинда турган мусобақага тайёргарликнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши, тўлдирилиши, қисқартирилиши мумкин.
Спортчини мусобақага умумий психологик тайёрлаш учун қуйидагилар зарур:
1. Режа тузилаётган спортчининг ёшини билиш;
2. Унинг спорт маҳорати даражасини ҳисобга олиш;
3. Психологик тайёргарликнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш ва улардан келиб чиққан ҳолда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
4. Спорт турининг психограммасини аниқлаштириш, яъни ушбу спорт турини такомиллаштириш учун қандай шахсий, психик, психомотор сифатлар талаб этилишини, мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун қандай психик ҳолатларни шакллантириш лозимлигини аниқлаш;
5. Тайёргарлик машқлари жараёнида спортчининг мотивация воситаларини аниқлаш;
6. Психодиагностика воситаларини аниқлаш (шахс ривожланиши ва спорт маҳоратининг ошиб бориш динамикасини аниқлаштириш учун), психогигиена воситаларини (спортчининг психик ҳолатини кузатувчи назорат воситалари, спортчини жисмоний жиҳатдан қайта тиклаш), хотирани, ақлий қобилиятни, иродавий сифатларни ривожлантириш учун мўлжалланган умумий психик ривожланиш воситаларини киритиш;
7. Машғулот жараёнида ва ундан кейинги психик ҳолатларни бошқариш ва спортчининг ўз-ўзини тартиблаши учун зарур воситаларни танлаш;
8. Спортчиларнинг мусобақалашув характеридаги экстремал вазиятларда эмоционал барқарорлигини шакллантиришга йўналтирилган воситаларни белгилаш.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish