29 МАЪРУЗА ПСИХОЛОГИК БАРҚАРОРЛИГИ, ПСИХОЛОГИК ИШОНЧЛИЛИГИ,СПОРТ ФОРМАСИНИНГ ЧЎҚҚИСИ СПОРТЧИНИНГ МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНИДА ШАКИЛЛАНИШИ Режа Машғулотлар жараёнида спортчида психологик барқарорлик, психологик ишончлилик ва машқланган холати чўққисини шакллантириш.
2. Психологик барқарорлик бу: Спортчиларни мусобақага тайёрлаш тажрибаси шуни кўрсатадики спортчилар масъулиятли мусобақалар шароитларида ҳамма вақт ҳам ўзларининг бор имкониятларини тўла амалга оширавермайдилар: спорт натижалари аксарият ҳолларда спортчининг (жамоанинг) потенциал имкониятларига мувофиқ келмайди; мусобақалардаги чиқишларда баъзан (машғулотига нисбатан) спорт натижаларининг пасайиши кузатилади; кўпинча спортчилар кўрсатадиган натижалар уларнинг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда объектив чиқарилган башоратларга мувофиқ келмайди; мусобақанинг энг масъулиятли пайтларида спортчилар томонидан энг оддий, элементар хатоликларга йўл қўйилади ва хоказо. Буларнинг барчаси тайёргарлик машғулотларида спортчиларнинг психологик барқарорлигини, психик ишончлилигини ҳамда доимий спорт формасида бўлишини шакллантириш юзасидан махсус дастурларнинг йўқлиги билан изоҳланади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб А.В.Родионов ва В.Р.Малкинлар томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги 3 та дастур алоҳида эътиборга моликдир.
1-дастур:Спортчини психологик барқарорликнинг оптимал даражасига олиб чиқиш.
Психологик барқарорлик бу: 1. Мусобақа шароитларида муайян даражадаги техник- тактик элементларни бажариш (масалан, гимнастика бўйича кўп курашларда 9,0-9,3 баллар даражасидаги машқларни бажариш, 2-3 очколик улоқтиришларни, ҳар бир ўйинда 40-60%, аниқлиги ва ҳоказо);
2. Асосий мусобақалар, турнир, мавсум, мусобақалар цикли давомида муайян даражадаги техник-тактик элементларни бажариш (мавсум давомида футбол бўйича 6,0-6,5 баллик баҳоларни олиш, воллейболда эса турнир давомида тўпни оширишдаги хатолар сони 10-30% дан ошмаслиги керак, ва ҳоказо).
Албатта бунда мазкур кўрсаткични пасайтирувчи ёки унинг кўтарилишига сабаб бўлувчи объектив омиллар ҳисобга олиниши лозим (спортчнинг касалликдан кейин мусобақага қатна-
шаётганлиги, об-ҳаво, рақиб, спорт тайёргарлигининг ҳолати), бироқ бу ўзгаришлар мезонларни ўзини эмас, балки самарадорлик мезонларини кўтариши ёки тушириши мумкин.
Спортдаги асосий вазифа бу – муайян спорт натижаларини қўлга киритишдан иборатдир. Масалан, баскетболда ютуқ тўпланган очколар сонига қараб белгиланади, рақибингиздан бор йўғи бир очко бўлса ҳам кўпроқ йиғилса демак сиз ғолибсиз. Очколарнинг сони барча ўйинчиларнинг мўлжални тўғри олиши фоизларидан аниқланади. Агар жамоа бир ўйин давомида 80 тадан 100 тагача тўп улоқтирса ва ҳар бир ўйинчи 50% лик нишонга олиш қувватига эга бўлса, унда жамоа ҳар бир ўйинда 80 тадан 100 тагача очко йиғиши мумкин бўлади. Бироқ агар ҳар бир ўйинда 20 тагача тўп улоқтирадиган ўйинчи бир ўйинда 70 % лик самарани кўрсатиб 30 очко йиғса, қолганлар эса ўзларининг 60 очколарни йиғишса – умумий натижа 90 очко бўлади. Кейнги ўйинда эса ўша ўйинчининг маҳсулдорлиги фоизи 30 % (10 очко) бошқаларники эса ўзгармаган ҳолда (яъни 60 очко) бўлса, унда умумий натижа 70 очко бўлади ва биринчи ҳолатда агар жамоа ўртача маҳсулдорлиги бир ўйинда 70-80 очко бўлган ўз рақибларидан 20 очкони ютиб олган бўлса, иккинчи ҳолатда айни шу жамоага 3-4 очкони ютқазиб қўяди. Шунинг учун мураббий ҳар бир спортчининг барқарор равишда (доимо) ўзининг 40-50% лик (ёки № %) очколарини қўлга киритишини таъминлаши лозим.
Энг муҳими, агар спортчи барқарор бўлмаса, мураббий ҳам, жамоа ҳам бу спортчи муайян мусобақада қандай иштирок этишини била олмайди (у саватга тўп ташлай оладими, ёки йўқлигини била олмайди). Албатта, ҳар қандай спортчи ҳам ҳар бир спорт мусобақаси олдидан муайян ҳис-ҳаяжонларни ва ўзига ишончсизлик туйғуларини бошидан кечиради. Ўзига ишончсизлик эса юқори спорт натижаларини қўлга киритишнинг ашаддий душманидир. Бу барча спорт турлари учун тўла тааллуқлидир. Шунинг учун ҳам барқарорлик муаммоси – бу фақат муайян мусобақадаги спортчининг қандай натижа кўрсатишига оид муаммо бўлмасдан, спортчида ўзига ишонч ёки ишончсизликни шакллантириш муаммоси ҳамдир. Шунинг учун ҳам психологик барқарорликни шакллантириш муаммосини ҳал этиш жараёнида биринчи навбатда спортчининг мусобақалардаги муваффақиятли чиқишини таъминлашда асосий омил бўладиган ишончни шакллантиришдан иборат психологик муаммони ҳал этиш керак бўлади.
Бу таҳлил мусобақалар муайян чекловларни ўрнатиши тўғрисида далолат беради.
Масалан, мусобақалар (ўйинлар) жараёнида спортчи биринчидан муайян машқни бажаришга бўлган уринишларнинг сони жиҳатидан чекланган, хусусан сакрашларда ўрнатилган қоида лимитларига кўра спортчига 3 та имконият берилади. Шунингдек мусобақа шартларига кўра баскетболда рақиблар муайян сондаги тўп улоқтиришларга имкон қолдиради ёки футболда ҳам рақиб дарвозасига тўп киритиш имкониятлари чекланган бўлади, яккакурашларда ҳам шундай.
Иккинчидан, спортчи натижавий уринишларни амалга ошириш чоғида тартибни танлаш имкониятидан чекланган. Хақи-
қатан ҳам, агар спортчининг биринчи уриниши мувофақиятсиз чиқса, унда спортчига унинг рақиби ёки мусобақанинг шартларига кўра иккинчи имкониятни бермаслиги ҳам мумкин. Бундан шундай хулоса келиб чиқадаки, агар спортчининг техник элементни бажаришдаги тайёргарлиги самараси 50 %ни ташкил этиб ҳар иккинчи элементни бажариш натижа берса унинг барқарорлиги мавжуд деб ҳисоблаш мумкин. Лекин бунда 10 имкониятдан сўнгги 5 тасига эришиш ҳисобга ўтмайди, чунки ана шу 5 та сўнгги имконият берилмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам спортчига тайёргарлик машқлари жараёнида унинг психологик барқарорлигини шакллантириш бўйича қўйиладиган талаблар расмий мусобақа талаблари билан бир хилда бўлиши керак. Тайёргарлик машқлари жараёнида ушбу талабларни бажара олмаган спортчининг уларни масъулиятли мусобақалар пайтида бажара олишига ишониши бемаъниликдир.
Бироқ, шу билан бирга яна бир муҳим психологик тамойил кучга киради ва бу тамойил “Хато қилиш ҳуқуқи” деб номланади. Мазкур тамойилга кўра спортчига муайян фоиз хатоларни қилиш имконияти ва ҳуқуқи берилади. Ўз навбатида хато қилиш ҳуқуқини олиш – бу техник – тактик элементларни ҳеч бир иккиланишларсиз бажариш имкониятини беради. Чунки бундай ҳуқуқни қўлга киритган спортчида ҳаяжонланиш, ҳавфсираш туйғулари бўлмайди ва у мазкур элементни муваффақиятли бажаришига ишонади.
Спортчини психологик барқарорликнинг оптимал даражасига олиб чиқиш 2 та босқичдан иборат.
1- спортчини психологик барқарорликнинг умумий (базавий) даражасига олиб чиқиш;
2- спортчини психологик барқарорликнинг мусобақалашув даражасига олиб чиқиш.