Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортдаги тактик таффаккурнинг психологик хусусиятлари



Download 0,78 Mb.
bet62/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

5. Спортдаги тактик таффаккурнинг психологик
хусусиятлари

Тактик ҳаракатларни олдиндан режалаштириш ҳамиша эхтимоллик характерида бўлади. Чунки спортчи ҳам, спорт мураббийси ҳам ҳеч қачон мусобақа шароитлари ҳақида, рақиблар ва уларнинг ниятлари ҳақида олдиндан тўла тўкис маълумотга эга бўлмайдилар. Бунинг устига, мусобақада курашлар жараёни жуда тезкор ва ўзгарувчандир. Шунинг учун ҳам дастлабки эхтимол тактик режани амалга ошириш мусобақа давомида тўхтовсиз равишда ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи кўплаб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир. Бундай вазифаларнинг ҳар бири спортчидан қачон ва нима учун ва қандай қилиб ҳаракат қилиш керак деган саволга жавоб беришни талаб қилади. Спортчи олдида бўладиган вазифаларнинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан иборат: мусобақалардаги доимий ўзгариб турувчи шарт-шароитлар, бунда, одатда рақибларнинг хатти-ҳаракатлари ва қандай усулни қўллашини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди. Ташқи томондан қараганда мусобақалашаётган спортчилар шунчаки ҳаракат қилаётгандек, ва улар бир-биридан фақатгина ўзларининг тезкор ҳаракатлари билангина устунроқ бўлишлари мумкиндек туюлади. Бироқ аслида ҳаракат бу ўта мураккаб бўлган тактик тафаккурнинг бажариш бўғинидир.
Конкрет тактик вазифани ҳал этилишига асос бўлувчи спортчининг тафаккури, масалан назариётчи олимнинг кенг ёйилган, дискурсив тафаккуридан фарқли ўлароқ, “доимий равишда амалиёт томонидан синаб кўрилишга маҳкумдир”. (Б.М.Теплов) 4-жадвалга қаранг.
6. Концептуал моделларнинг тактик вазифаларни ҳал
этишдаги роли

Ҳозирги замон экспериментал психологиясида концептуал модел деб вазиятларни умумлаштирувчи тимсол-эталонлари ва уларга мос келувчи ҳаракатларга айтилади. Ушбу ҳаракатлар айтайлик, мураккаб техник тизимларни бошқариш пултидаги операторга тезроқ ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул қилиш имкониятини беради (Б.Ф.Ломов, Д.А.Ошаниц, В.Р.Рубахин ва бошқалар). Концептуал моделлар муайян вазиятлар ва ушбу шароит учун типик бўлган ҳаракатларни ҳисоблаш, умумлаштириш ва улар учун типик бўлган белгиларни таснифлаш асосида қурилади. Бу тезкор қарорларни қабул қилиш зарур бўлиб қолган пайтда уларни таниш ва фарқлаш ишини сезиларли равишда осонлаштиради.
Концептуал моделлар спортчиларнинг тактик тафаккурида муҳим ахамиятга эга. Масалан, Р.С.Абельская теннисчиларда тактик вазифаларни ҳал этиш жараёнидаги тафаккур тарзини ўрганиб, ўйинчи юзага келган конкрет вазиятлар шароитини нафақат тушуниб олиши, балки ушбу шароитлар бўйсунадиган қонуниятларни, ҳамда ўйиннинг намунавий лахзаларини белгилаб берувчи қонуниятларни ҳам яхши билишлари кераклиги ҳақида ёзади. Айнан “намунавий лахзалари”га ўхшаш элементларнинг мавжудлиги ўйин вазиятларида аввалдан тайёргарликсиз мос ҳаракатларни тез ва ўз вақтида бажариш имкониятини келтириб чиқаради.
Концептуал модел тактик тафаккур таркибида спортчининг ўйин тажрибаси ва билимларини ўзига ҳос шаклда интеграциялашуви, яъни бирлашуви деб тушунилади. Унда ҳамиша сенсор-перцептив, мнемик ва нутқий-мантиқий компонентлар мавжуд бўлади. Билишнинг бундай модели спортчи томонидан ўйин вазиятларини ўрганиш ва англаш жараёнида ягона таркибий тузилма,яъни яхлит бирлик сифатида амал қилади. У мувофиқлик, аниқлик ва тезлик каби мезонлар бўйича тактик вазифаларни ҳал этишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан боғлиқ бўлувчи детерминант бўлиб ҳизмат қилади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish