Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Тактик ҳаракатларни режалаштириш ва амалга оширишда антиципациянинг роли



Download 0,78 Mb.
bet61/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

4. Тактик ҳаракатларни режалаштириш ва амалга
оширишда антиципациянинг роли

Спортчининг олдиндаги мусобақаларга тактик ҳаракатларини режалаштириш антиципация, яъни олдиндан кўра билиш, башорат қилиш жараёнларига асосланади. Умуман олганда, антиципация – бу одамнинг муайян фазо ва вақтда илғорлик билан ҳаракатланиш қобилиятидир. Антиципациянинг воқеликни олдиндан ифодалаш шакли сифатидаги кўринишлари жуда турличадир. Улар миянинг “айни пайтдаги таъсир кўрсатаётган стимулга жавобан олдинга – келажакка ўтиб кетиши” билан изоҳланади (А.К. Анохин). С.Г.Геллерштейн таъкидлаганидек, “ҳеч бир фикр ва ҳеч қандай тафаккур тарзи ҳеч қачон янгидан ҳосил қилинмайди, балки улар ўтмишнинг маҳсулидир... Ҳаракатларда эса нафақат қўзғатувчига, яъни ушбу маънони англатувчи тон маънодаги қўзғатувчига нисбатан йўналганлик ифодаланади, балки айни пайтда шарт- шароитлардаги ҳали шаклланиб улгурмаган, баъзан айрим билинар-билинмас белгилар орқали яқин келажак ҳақида маълумот берувчи ўзгаришларга ҳам йўналганлиги ифодаланади”.
Спортчи фаолиятининг антиципация диапазони ниҳоятда кенгдир. Унинг асосида масалан, ўқ отиш бўйича спортчи отилган ўқи нишонга бориб тегиши учун ҳаракатдаги нишоннинг илгарига сурилиш миқдорини аниқлайди. Спортчи олдида турган мусобақалар учун жангни олиб боришдаги тактик режасини тузишда рақибнинг кутилган хатти-ҳаракатларини аввалдан кўра билиши мумкин.
Ҳар қандай антиципация самарадорлигига эришиш учун бир қатор психик жараёнлар асос бўлиб хизмат қилади. Баъзи ҳолатларда бундай самарадорлик ҳаракатдаги объектлар, масалан, учиб бораётган тўп, спорт ўйинларида ҳаракатланаётган ўйинчини актуал идрок этишга асосланса, бошқа ҳолатларда хотирадаги образларга, тафаккур ва ижобий хаёлга асосланади. Масалан, боксчи томонидан жангни юритиш бўйича режа лойиҳалаштирилаётганда ёки слаломист томонидан трассани босиб ўтиш лойиҳалаштирилаётганда кузатиш мумкин.
Футбол жамоаларидаги дарвозабонларда фазо ва вақт антиципацияси самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар шуни кўрсатадики, (Е.Н.Сурков, Ю.С.Якобсон) дарвозабонлар турли масофадан туриб тўпни тутиб олишда олдиндан ҳаракатланиш шаклидаги усулни қўллайдилар. Ана шундай, олдиндан ҳаракатланиш давомида фазо ва вақт ноаниқлиги, яъни тўп ҳозир чап томонга учадими ёки ўнг томонга учадими деган саволга жавоб берилади. Олдиндан билиш самарадорлиги ва қабул қилинган қарорнинг тўғрилиги аксарият ҳолларда тўпни тепаётган ўйинчининг кўз орқали билиш мумкин бўлган белгиларини аниқ ажрата билишига асосланади. Бундай белгилар қуйидагилар бўлиши мумкин: футболчининг таяниб турган оёқ кафтининг ҳолати (унинг тўпдан узоқлиги ва қайрилган ҳолати), тепаётган оёғининг ҳолати (тиззасининг копток устидаги ҳолати), ва ҳар икки оёғининг сони оралиғидаги бурчаклар.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish