Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортчиларнинг тактик ҳаракатларида кузатувчанлик ва диққатчанлик



Download 0,78 Mb.
bet60/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Спортчиларнинг тактик ҳаракатларида кузатувчанлик
ва диққатчанлик

Кузатиш – бу теварак-атрофдаги предмет ва ҳодисаларни онгли равишда мақсадли йўналтирилган идрок этиш жараёнидир. Спортчилар учун бундай идрок этишнинг асосий предмети уларнинг ўзлари ва рақиблари ҳисобланади.
Кузатиш жараёнига албатта диққат жараёни қўшилади. Унинг мавжудлиги ва барқарорлиги кузатиш предметининг ўзига хослиги ҳамда бошқа хусусиятлар, яъни – диққатни бир нуқтага жамлаш, тақсимлаш ва кўчириш билан характерланади. Рақиб, жамоадаги шерик ҳамда ўзини доимий ўзгариб турувчи мусобақалар шароитида изчил равишда кузатиб бориш машқлари, кузатувчанлик ва диққатчанликнинг спортчи шахсининг хусусиятларига айланиб кетишига сабаб бўлади.
Кузатувчанлик – бу предметлар ва ҳодисаларни билиш ва уларнинг моҳиятини англашда муҳим аҳамият касб этувчи, унча сезиларли бўлмаган белги ва хусусиятларни пайқаш ва сезиш кўникмасидир.
Диққатчанлик – кузатув предметига онгнинг танлаб йўналтирилиши жараёнидаги кузатувчанликнинг ажралмас бир томонидир.
Ўқув-тайёргарлик машғулотларидаги кузатувчанлик жараёни спортчилар учун ўзларини, шерикларини ва айниқса рақибларини уларнинг тактик ниятларини билиб олиш ва ўз тактик ҳаракатларини амалга оширишларидаги асосий омил бўлиб хизмат қилади. Масалан, курашчилар билан ўтказилган махсус тадқиқотлар натижасида кузатувчанлик асосида рақиб образининг яратилиши ниҳоятда муҳим эканлиги аниқланган. Бу образ таркибига курашчининг техникаси ҳақида, тактикаси, жангни олиб бориш услуби, тажрибаси, унинг жисмоний сифатлари (кучи, тезлиги, чидамлилиги, чаққонлиги), эмоционал иродавий хусусиятлари (мусобақалашув кайфияти, жасурлиги, қатъиятлилиги ва матонатлиги) ва ҳоказолар киради. Юқорида тилга олинган тавсифларнинг энг қийинларидан бири – бу курашчининг эмоционал иродавий хусусиятларидир. Чунки малакасиз спортчини баҳолаш кўпроқ қийинчилик туғдиради. Кузатувлар асосида яратилган рақиб образи спортчининг ўзи ҳақидаги тасаввурига қиёсланади. Бу мазкур рақиб билан олдинда турган олишувдаги ҳаракатларнинг тактик режасини тузиш имкониятини беради.
Кузатиш мусобақадаги олишувлар жараёнида рақибнинг мақсадларини билиб олиш ва унинг бутун тактик режасини аниқлаштириш учун амалга оширилади. Бунда статистик белгилар (рақибнинг позаси, оралиқ масофа, олишувнинг характерли жиҳатлари ва ҳоказолар), динамик белгилар (кучи, тезлиги, ҳаракатларининг суръати ва ритми, гиламда манёврларни амалга ошириши ва ҳоказолар), функционал белгилар (нафас олиш услуби, реакцияларни ўз вақтида амалга ошириши, мимикаси ва ҳоказолар) ва натижавий белгилар (фаоллиги, муваффақиятли ва муваффақиятсиз ҳаракатлар сони, у олган огоҳлантиришлар ва ҳоказолар) мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ана шундай жорий маълумотлар асосида тактик ҳаракатларга беллашув жараёнида ўзгаришлар киритиб борилади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish