Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортда тактик ҳаракатларни режалаштиришнинг психологик хусусиятлари



Download 0,78 Mb.
bet59/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2. Спортда тактик ҳаракатларни режалаштиришнинг
психологик хусусиятлари.

Ҳар ҳил спорт туридаги тактика ўзаро фарқланади. Бу эса мусобақалашув жанглари жараёнидаги специфик, объектив шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлади.
Шу сабабли ҳам спорт турларида тактиканинг ўзига хос психологик тайёргарлиги мавжуд. Бироқ, шундай бўлса-да, тактик тайёргарликнинг айрим умумий муаммолари ҳам мавжуддир. (4-схемага қаранг).

4- схема. Тактик тайёргарликнинг умумий муаммолари.


Мусобақалашув жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун, олдиндан тактик хатти-ҳаракатларнинг режасини тузиб олиш зарур. Режалаштириш мусобақалашув шароити ва рақиб тўғрисидаги имкон қадар аниқ ва тўлиқ маълумотларни қўлга киритишга асосланади. Режалаштириш олдига қуйидаги талаблар қўйилади, яъни:


1. Ижодий бўлиши;
2. Тактик усуллар ва ҳаракатларни танлаш нуқтаи назаридан бой бўлиши;
3. Йўналтирилувчи характерга эга бўлиши (яъни, мусобақалашув жараёнида у ёки бу ўзгартиришларни киритиш мумкин бўлиши) лозим.
Тактик ҳаракатларни режалаштиришда қуйидаги шартларга амал қилиш лозим:
1) мусобақанинг мақсади ва вазифаларини белгилаб олиш;
2) рақибнинг тактик, психологик, техник ва жисмоний тайёргарлигидаги кучли ва ожиз томонларини таҳлил қилиш;
3) олдинда турган мусобақанинг барча шарт-шароитларини ҳисобга олиш;
4) мусобақа жараёнида дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ва тўсиқларни онгли равишда прогнозлаштириш;
5) муваффақиятни қўлга киритиш учун зарур бўлган восита ва усулларни ўйлаб топиш;
6) мусобақалар жараёнида юз бериши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча (заҳирадаги) тактик ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.
Тактик режани амалга ошириш қуйидагиларни тақозо этади:
1) рақибнинг тактик ниятини аниқлаб олиш;
2) ўз ҳаракатлар тактик режасини ниқоблайдиган усулларни топиш ва улардан фойдаланиш;
3) кураш жараёнида пайдо бўлувчи жузъий тактик вазифаларни тўхтовсиз ҳал этиб бориш.
Спортчининг таҳлилий тафаккурга эга эканлиги унинг ақли-идрокидан дарак бериб, унинг спорт фаолиятида муваффақфиятга эришиш учун, спортчининг табиий кучининг ўзи камлик қилиши, унга қўшимча равишда жуда катта ҳажмдаги махсус билимлар, шунингдек, юқори даражадаги ва кенг қамровли фикрлаш маданияти ҳам зарурлигини тушунишини англатади. (Б.Теплов)
Тактик режани муваффақиятли равишда тузиш ва амалга ошириш учун зарур бўладиган муайян психологик омилларни ривожлантириш керак.
Тактик ҳаракатларнинг муваффақиятини таъминловчи психологик омиллар қуйидагилардир: кузатувчанлик ва диққат, чанлик антиципация (олдиндан кўра билиш), тафаккур ва хаёл, жанговор руҳ ва ғалабага ишонч, концептуал моделларни намоён этиш, шунингдек узоқ муддатли ва оператив хотира, интуиция.
Ушбу омилларнинг мажмуи машғулотлар жараёнида тактик ҳаракатларни муваффақиятли ўзлаштириш ва уларни мусобақа шароитида самарали қўллай олишнинг психологик асосини ташкил этади.
Спортчи, жамоанинг мусобақалашув фаолиятидаги муваффақиятини таъминлашда ҳар бир мусобақа учун хос бўлган мақсад ва мотивлар етакчи рол ўйнайди.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish