Соянинг аҳамияти


Қатор ораларига ишлов бериш ва суғориш



Download 91,86 Kb.
bet8/15
Sana11.06.2022
Hajmi91,86 Kb.
#655865
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
сўя kiril

2.3. Қатор ораларига ишлов бериш ва суғориш
Култиватсия қаторларига ишлов беришнинг асосий омили ҳисобланади. Биринчи култиватсия соя нихоллари текси униб чиққан пайтда ўтказилиб, бегона ўтларга қарши хар бир қатор орасига иккитадан (ўнақай ва чапақай) бир томонлама текис кесувчи органлар (пичоқлар-бритвалар) нихоллар жойлашган қатордан 7-10 см масофада 6-8 см чуқурликка, қатор ўртасини ишлар учун "гоз панжали" ишчи орган 10-12 см чуқурликка ўрнатилади. Кейинги култиватсияларда соя нихоллари ўсиб борган сари, ҳимоя зонасини хам ошириб бориш керак, илдизларни шикастлантирмаслик учун. Суғоришдан сўнг култиватсия қилинганда тупроққа юмшатувчи ишчи органлар наролниклар билан ишлов берилади. Мавсум давомида соя қатор оралари 3-4 марта култиватсия қилиниб, озиқлантирилади. Шароитга қараб бир-икки марта ўтоқ ва чопиқ килинади. У қатор билан бу қатордаги соя бир-бирига туташиб кетганда қатор ораларига ишлов бериш тугалланади(Мякучко,Баранова,1994).
Хар бир далага тракторларни киритилишини камайтириш, култиватсия, озиқлантириш, суғориш учун эгат олишни бир йўла ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ёнилғи мойлаш махсулотларини тежашга эришилади ва тупроқни зичланиб кетишини олдини олади.
Сояни суғориш. Ўрта Осиё республикаларида жумладан республикамиз шароитида сояни суғормасдан етиштириб бўлмайди. Вегетатсия давомида сув катта аҳамият касб этади. Бинобарин сув етарли бўлса, соянинг ҳаёти нормал кечади. Сув етишмаса у ўсишдан, хосил тугишдан тўхтайди, сўлийди, хатто қуриб қолади. Сўлиган ўсимлик гулларни ташлаб юборади. Сояни сувга бўлган талаби иқлим шароитига, тупроқнинг сув сиғимига, тупроқ унумдорлигига, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлигига, шўрланиш даражасига, қўлланиладиган агротехникага, экилган соя навининг биологик хислатига боғлиқ бўлади. Суғориш меъёри соянинг ривожланиш фазаларини хисобга олган холда белгиланади. Суғориш меъёри енгил (қумли ва қумоқ) тупроқларда соя гуллашига қадар гектарига 350-400 м3, гуллаш ва мева тугиш (дуккакланиш) даврида 450-500 м3, хосили пишиш даврида 300-350 м3, механик таркиби оғир тупроқларда эса фазалар бўйича қуйидагича 400-450м3/га, 500-550 м3/га ва 350-400 м3/га (Ёрматова,1983).
Соя барглари сарғайиб, дуккаклари пиша бошлаган даврда унинг сувга бўлган талаби сусаяди. Суғоришни соя дуккакларининг пишишига 12-15 кун қолганда тўхтатилади. Бундан олдин тўхтатилса сояни йигиштириб олиш даврида дуккаклари очилиб-чатнаб кетиши мумкин.
Соя нафақатгина тупроқ намлигига хатто хавонинг намлигига хам талабчандир. Юқорида қайд қилганимиздек сояни суғориш меъёри гектарига унча катта эмас. Шунинг учун тез-тез суғориб турилса, соя ўсаётган майдонларда микроклимат вужудга келади. Бу сояни ўсиш ва ривожланишга янада яхши таъсир кўрсатади. Сояни вегетатсия даврида иқлим шароитини хисобга олиб 5-6 марта суғоришни тавсия этамиз. Шундагина соядан кўзланган, сифатли ва мўл хосил олиш мумкин.

Download 91,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish