2.6. Соя дони массасини сақлаш усуллари
Дон массасини сақлашни ташкил этишдан олдин унинг сақланиш муддатини билиш масаласи туғилади ва шунга қараб иш юритиш талаб этилади. Чунки юқоридаги кўрсаткичларга эътибор берилган тақдирда дон таркибида бўладиган барча физиологик жараёнларни бошқариш имконитига эга бўламиз, натижада нобудгарчилик камайишига, маҳсулот сифатининг, яъни технологик кўрсаткичларининг яхшиланишига ҳам эришган бўламиз.
Турли хил экин донларини қанча муддатгача сақлаш имкониятини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳар хил экин донларининг сақланиш муддатлари фақатгина дон турларига қараб эмас, балки фойдаланиш соҳаларига қараб ҳам бирмунча фарқ қилади (Йнкен, 1992).
Доннинг истеъмолга яроқли бўлган ун тайёрлашдаги барча сифат
ўрсаткичлари, унувчанлиги ва бошқа хусусиятларининг тўлиқ сақланиш даврига доннинг сақланиш муддати дейилади. Уруғлик донларнинг сақланиш муддати истеъмол учун фойдаланиладиган донларнинг сақланиш муддатидан бирмунча қисқа бўлади. Уруғлик донларни сақлаш икки сақланиш муддатига бўлинади. Биринчи сақланиш муддати - бу биологик сақланиш муддати бўлиб, бу доннинг охирги сақланиш муддати дейилади ва бир дона бўлса ҳам уруғнинг унувчанлик қобилиятини сақлаш имкониятига эга бўлган муддатдир. Иккинчиси эса хўжалик учун аҳамиятга эга бўлган сақланиш муддати бўлиб, дон турларига қараб давлат стандартлари талабига жавоб берадиган униб чиқиш қобилиятини сақлаган муддатга айтилади. Яна донларда технологик сақланиш муддати ҳам ҳисобга олинади. Бу сақланиш муддати дон массасининг фойдаланиш соҳасига қараб (истеъмол учун, ем учун, техник мақсадларга) давлат стандарти бўйича кондитсия талабига тўлиқ жавоб берадиган муддатдир.
Доннинг сақланиш муддати кўпгина омилларга: ботаник турига, ўстирилган шароитига, пишиш даражасига, ишлов бериш сифатига (тозалаш, қуритиш) ҳамда сақлаш усулларига боғлиқдир. Биологик сақланиш муддатига қараб барча экин донлари мезобнотик ва микробиотик каби гурухларга бўлинади. Биринчи гуруҳга унувчанлигини, кўкариш қобилиятини бир неча кундан 3 йилгача, иккинчи гуруҳга кирадиганлари эса 3 йилдан 15 йилгача, учинчи гуруҳга кирадиганларн эса 15 йилдан 100 йил ва ундан узоқ муддатга сақлаш қобилиятига эга бўлган донлар киради.
Кўпгина қишлоқ хўжалик экинларининг дони мезобиотик гуруҳга тааллуқли бўлиб, қулай шароит яратилганда 5-10 йилгача сақланади. Масалан, буғдой ҳамда жавдар донлари қулай шароитда 7-10 йил сақлангандан кейин ҳам нон тайёрлашдаги сифат кўрсаткичлари, ун чиқариш миқдорини йўқотмайди ва тегирмонда майдалаш учун сарфланади. Энергия миқдори ҳамда ноннинг сифати янги донникидан фарқ қилмаслиги аниқланган. Айрим ташқи шароит омиллари, яъни ҳаво ҳароратининг тез ўзгариши ҳамда механик таъсирлар доннинг тезда «ескиришига» олиб келади ҳамда дондан олинадиган маҳсулот сифатининг пасайишига таъсир қилади(Салтас,Сомов).
Ёрма тайёрланадиган экин донлари узоқ муддат сақланса, ядроси мўрт бўлиб қолиши ҳамда ёрма чиқиш миқдори камайиши кузатилади. Мойли донлар узоқ муддат сақланганда таркибидаги мойларнинг оксидланиши ҳамда олинган мойнинг истеъмол учун зарур бўлган кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |