Соянинг аҳамияти



Download 91,86 Kb.
bet1/15
Sana11.06.2022
Hajmi91,86 Kb.
#655865
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
сўя kiril

Соянинг аҳамияти


Маълумки кундалик ҳаётда одамлар ва ҳайвонлар учун энг зарур модда бу оқсилдир. Оқсил ўз кимёвий тузилишига кўра икки хил бўлади: ўсимлик оқсили ва ҳайвон оқсили (Нурматова,2017).
Қуйидаги ўсимликлар кўп миқдорда оқсил сақлаши билан бошқа ўсимликлардан устун туради:
буғдойда 13-16 фоиз
ясмиқда 30 фоиз
нўхатда 25 фоиз
эр ёнғоқда 29 фоиз
соя донида 40-42 фоиз
Баъзи бир серҳосил соя навларида 55 фоизгача оқсил учрайди(Нурматова,2017).
Инсон организми ҳамиша гўшт, сут, қатиқ, сариёғ, тухум ва бошқа маҳсулотларга жуда катта эҳтиёж сезади. Кундалик фаолиятимизда биз чорва маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳаракат қиламиз. Биргина соя ўз оқсили ва аминокислоталари таркибида ҳайвон оқсилида бўладиган 10 та аминокислотани сақлайди. Бошқа ўсимликларда бундай имконият йўқ.
Оқсил инсон ёки ҳайвон организмига тушгач таркибий қисмларга бўлиниб кетади. Алмашлаб бўлмайдиган аминокислоталарнинг аҳамияти шундаки, улар одам учун тайёр ҳолда бўлади. Узоқ муддат давомида организмга аминокислоталардан бири етишмаса, ўша организм ҳалок бўлади. Бугунги кунда ер шари аҳолисининг деярли ярми оқсил етишмаслигидан азоб чекмоқда. Айниқса, Африка, Жанубий Америка ва Осиёда аҳоли озиқ-овқатларининг таркибида оқсил ва унинг асосини ташкил қилувчи алмашлаб бўлмайдиган аминокислоталарнинг етишмаслигидан қийналишади. Ер шари аҳолисига ҳар йили 20 миллион тонна оқсил етишмайди.
Юқорида санаб ўтганларимиз инсон истеъмол этадиган озиқ овқат таркибида етишмайдиган оқсилдир. Чорва моллари учун тайёрланадиган ем хашак таркибида ҳам оқсил миқдори жуда кам. Ҳар йили собиқ Иттифоқда чорвачилик учун 36-38 миллион тонна ҳазм бўладиган протеин ишлаб чиқарилиши керак. Лекин биз ҳозирда 6-6,6 миллион тонна протеин кам ишлаб чиқарамиз. Протеиннинг озиқ ратсионида етишмаслиги чорва молларининг маҳсулдорлигини кескин камайтиради, озиқ контсентратларининг сарфини, маҳсулотнинг тан нархини ва емхашак сарфини 1,5 бараварга оширади (Корягин,1998).
Соя оқсилининг энг муҳим хусусиятларидан бири унда лизин аминокислотасининг керагидан ортиқ миқдорда бўлишидир. 100 грамм соя оқсилида 6 грамм лизин бўлади. У организмда тез ҳазм бўлади ва биологик жиҳатдан гўшт, сут ва тухум оқсилига жуда ўхшайди.
Соя уруғида оқсил миқдори товуқ гўштига қараганда 14 марта, тухумга қараганда 4 марта, мол гўштига қараганда 3,5 марта кўпроқдир. Шунинг учун соя мамлакатимизда ўсимлик оқсили етишмовчилигини тўла тўкис ҳал этишда асосий рўл ўйнаши керак. Соя озиқ овқат саноатида, техникада ва чорвачиликда енг қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Соя дони таркибидан қиздириш йўли билан мой ажратиб олинганда, оқсил миқдори 75 фоизгача етади. Бу ўта сероқсил маҳсулот соя изоляти деб аталади. Соя изолятида турли хил колбасалар тайёрлашда ишлатилади. Соя оқсилининг таннархи сут оқсилидан 25 марта, мол гўшти оқсилидан 50 марта арзонга тушади. 800 минг тонна соя дони етиштирилса, бу 320 минг тонна оқсил демакдир. Шунча миқдордаги оқсилни олиш учун 4 миллион 200 минг тонна гўшт етиштириш керак.
Соя донидан ун тайёрлаб нон, ширин кулча, макарон ва жамики буғдойдан тайёрланадиган маҳсулотларга қўшилса улар таркибида оқсил миқдори ошади (Йўлдошев, 2001).
Ҳозирги кунда АҚШ олимлари нон пиширишнинг янги ретсептини ишлаб чиқдилар. Улар 7-8 фоиз соя қўшиб нон тайёрлашни таклиф қилдилар, бунда нон таркибида оқсил миқдори ошиб, жуда юмшоқ бўлади. Бундай нон тезда қотиб қолмайди, хамирнинг кўпчиши тез, ғоваклиги эса янада ошади. Чунки буғдой унида 14 фоиз оқсил бўлса, соя унида 50 фоиз оқсил бор. Соя унининг калорияси бошқа унларга қараганда жуда юқори бўлади. Агар 100 грамм буғдой унида 360, нўхат унида 320, сули донида 385, гречиха унида 345 калория бўлса, соя унида эса 450 калория бор.
Турли хил пирожнийлар ва печенелар тайёрлашда унинг таркибида клейковина миқдори кам бўлиши керак. Мана шундай ҳолатларда соя унни қўшиш жуда яхши натижа беради. Озиқ-овқатларнинг таркибига соя уни қўшиш билан уларнинг сақланиш муддати бир ярим - икки марта ошади.
Буғдой ёрмасига 12,5 фоиз соя уни қўшилганда унинг ҳазм бўлиши 80 фоиз, 23 фоиз қўшилганда эса 95 фоиз оқсил организм томонидан ўзлаштирилади.
Ёғсизлантирилган соя унидан кондитер саноатида фойдаланилади. Ҳозир магазинларда арзон шоколадлар сотилмоқда. Уларнинг таркибида кофе йўқ, балки соядан тайёрланган кофе бор. Бундай шоколадларни истеъмол қилиш ёш болаларга ҳам касалманд кишиларга ҳам зарарсиздир. Кейинги пайтда республикамизнинг мой заводларида соя унидан ёғ олиш технологияси яхши ўрганилди. Қашқадарё вилояти Косон туманида жуда катта қувватга эга бўлган соя мойи ишлаб чиқишга мослаширилган янги мой заводи ишга туширилди. Самарқанд вилоят Каттақўрғон мой заводида ҳам кейинги йилларда соя мойи тайёрланмоқда. Летсетин миқдори соя донида тухумга қараганда бирмунча юқори. Бир тонна соя донидан 8-10 килограмм соф ҳолдаги летсетин олинади. Агарда биз бир гектар майдондан 9,4 сентнер соя дони олсак биз 4 минг дона тухумни тежаб қолган бўламиз. Чунки 4 минг дона тухум таркибидаги летсетинни 3,4 сентнер соя донидан олиш мумкин. Летсетин пластмасса каби маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий хом ашёлардан бири ҳисобланади.
Соя уни ўз таркибида оддий мол гўштига қараганда икки-уч баравар оқсил сақлайди. Гўштда оқсил 18-25 фоизгача бўлса, соя уни изолятида оқсил миқдори 80 фоизга етади. Ҳозирги кунда республикамизда гўшт заводларининг колбаса ишлаб чиқарувчи сехларида ишлаб чиқарилаётган колбасаларнинг таркибига 10-15 фоиздан соя изоляти қўшилмоқда.
Бир килограмм соя унидаги протеин миқдори 2-3 килограмм мол гўшти таркибидаги протеинга тенгдир. Соя оқсилида фосфор кислота миқдори оддий гўштга қараганда икки марта, минерал моддалар миқдори эса тўрт марта зиёддир. Инсон организмида фосфор кислотасининг аҳамияти жуда катта. У суяк тўқималарининг ҳосил бўлишини, углевод алмашинувини ва мускулларнинг фаолиятини яхшилайди (Лавриенко,1998).
Соф ҳолдаги соя изоляти озиқовқат маҳсулотларининг физикбиологик хусусиятлари ва таъмини яхшилайди, тўйимлилигини оширади. Соя изолятидан сунъий ветчина, бекон, колбаса, сосиска, қийма каби маҳсулотлар тайёрланади.

Download 91,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish