Соянинг аҳамияти


Ботаник ва биологик хусусиятлар



Download 91,86 Kb.
bet2/15
Sana11.06.2022
Hajmi91,86 Kb.
#655865
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
сўя kiril

1.2. Ботаник ва биологик хусусиятлар
Соя дуккакдошлар (Фабасеае) оиласига Глйcена ҳиспида махсим – турига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Пояси тик ўсувчан, бақувват ва сершох, поясининг узунлиги 80-150 см гача, хашаки навлариники 2 метргача етади. Илдизи ўқ илдиз яхши ривожланган, тупроққа 1,5-2 метргача кириб боради, лекин илдизини асоси тупроқнинг хайдалма қатламида ривожланади. Ўсимлик униб чиққандан 10-12 кун ўтгач асосий илдизида дастлабки туганак бактериялар пайдо бўла бошлайди (екин экилган тупроқларда махаллий туганак бактериялари бўлса). Барглари мураккаб уч қўшалоқ. Соя пишиб етилганда барглари саргайиб тўкила бошлайди. Гули майда оқ ёки бинафша рангда барг қўлтиғида шингил бўлиб (3-5 тадан гул) бирикади. Соя кўпроқ ўзидан чангланади, дукаклари турли шакл ва рангда, унда 1 тадан 4 тагача дон бўлади. Соянинг поя, барг, дуккаклари дағал, қалин туклар билан қопланган. Кузатишлар шуни кўрсатадики агарда пояда туклар сийрак бўлса, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамсиз бўлади. Демак туклар ўсимлик учун ҳимоя вазифасини ҳам бажаради (Пенжиев, Ибрагимов,2006).
Биологик хусусиятлари. Ўсиш ва ривожланиши. Соя ўсиш ва ривожланишига қараб эртапишар вегетатсия (ўсиш) даври 90-100 кун, ўртапишар 110-120 ва кечпишар 130-140 кунли навларга бўлинади.
Вегетатсия даврида қуйидаги ўсиш ва ривожланиш фазаларини ўтайди: униб чиқиш, шоналаш, ғужланиш, гуллаш ва пишиш.
Соя дони бўртиши ва униб чиқиши учун қуруқ вазнига нисбатан 130-160% сув талаб қилади. Дони бўртгандан кейин 2-3 кун ўтгач муртаклари ривожланиб, муртак илдизчалари ва муртак пояча (уруғ палла пояси) ўса бошлайди. Муртак пояча тупроқ юзасига 2 та уруғ палла баргчалари билан униб чиқади. Бу униб чиқиш фазаси, уруғ экилгандан 7-8 кундан сўнг рўй беради. Дастлабки бир хафта мобайнида муртак илдизча ва уруғ палла поячаси уруғ хисобига озиқланиб ўсади. Соя бошланғич вегетатсия даврида секин ривожланади. Униб чиққандан кейин 20-25 кун мобайнида 15-20 см узунликкача ўсади. Биринчи уч қўшалоқ барг, униб чиққандан 5-7 кундан сўнг хосил бўлади, кейинги барглар ўз навбатида 4-6 кунда пайдо бўлаверади (Мякучко,Баранова,1994).
Гуллаш фазаси навига, турли иқлим шароитига ва экиш муддатига қараб, тўлиқ униб чиққандан кейин 35-40 кунда бошланади. Ўсимликларда гуллаш бошланиши билан интенсив ўсиш ҳам бошланади. Гуллаш биринчи бўлиб поянинг пастки асосий шохларида бошланади ва юқорига қараб очилиб боради. Мева тугиш (дуккак хосил қилиш) ва пишиш фазалари ҳам худди шундай тартибда рўй беради. Гуллашдан то дуккаклари етилиб пишгангача 40-60 кун ўтади. Дони 15-20 кундан сўнг тўлиқ пишиб етилади.

Download 91,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish