экиш меъёри ва чуқурлиги. Экиш меъёри ва услуби ўсимликларнинг озиқланиш майдонини белгилайдиган асосий омилларидир. Маълумки хар бир ўсимликнинг хосилдорлиги ва унинг сифатига экиш меъёри, озиқланиш майдони катта таъсир кўрсатади.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг оқув-тажриба хўжалигида турли хил экиш меъёрлари синаб кўрилди. Бу тажрибаларда хар гектар ерга 400, 500, 600, 700 минг дона уруғ ёки 60, 70, 80 ва 100 килограммгача уруғ экилди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, экиш меъёри гектарига 500 минг дона уруғгача (70 кг) ошиб борган сари ўсимликнинг бўйи, барглари, ён шохлари сони ва хосил кўрсаткичлари яъни битта ўсимликдаги мевалар (дуккаклар) сони, дуккакдаги донлар сони ва уруғнинг 1000 дона вазни ортиб боради. Бунда озиқланиш майдони эса хар битта ўсимликка 238 см дан тўғри келди. Натижада бу меъёрда экилган соядан гектарига 30-32 сентнергача хосил олинади.
экиш меъёрини гектарига 600 минг дона уруғ (80 кг) хисобига экилганда хам натижалар ёмон бўлмади. Ўсимликларни ривожланиши ва хосил кўрсаткичлари яхши бўлди, лекин хосилдорликни ошишига олиб келмади. Бунда гектаридан олинган хосил 28-30 сентнерни ташкил этди (Мякучко,Баранова,1994).
Ўтказилган тажрибаларга таяниб шуни айтиш керакки соянинг энг қулай экиш меъёри гектарига 500 минг дона ёки 70 килограмм уруғ ҳисобланади.
Аниқ экиш меъёрини белгилаш ва тавсия этиш учун аввал уруғни тозалигини, унувчанлигини, экишга яроқлилигини ва 1000 та уруғ вазнини билаш зарур.
Уларни экишга яроклигини қуйидаги ифода билан аниқланади.
Т У
эя= _____________________________ =%
100
Ея – экишга яроқлигини, фоиз. Т – тозалиги, фоиз, У – униб чиқиш қобилияти, фоиз.
Масалан, тозалиги 98% униб чиқиш 93% бўлса экишга яроқлилиги 91,1%.
98 93
эя = ___________________________ = 91,1 фоиз
100
Кўпинча экинларнинг бир гектар ерга экиладиган уруғлари млн доналарда ифодаланади. Экиш меъёри уруғнинг катта-кичиклигига, тупроқ шароитига, экиш усулига, экишга яроқлилигига ва бошқа омилларга боғлик. Одатда экиш меъёри 100 фоиз деб олинади, унга экишга яроқлиги учун кузатиш берилади. Маслан, 1 га ерга 70 кг униб чиқадиган уруғ экилиши лозим, лекин уруғнинг униб чиқиш кобилияти 93% кузатилган экиш меъёри қуйидаги ифодада аниқланади.
эм 100 70 *100
эмт =_______________ =_____________________ = 76,8кг/га
эя 91
Емт – тузатилган экиш меъёри, эм – 1гектарга экилиши лозим бўлган уруғ, кг, эя– экишга яроқлилиги, фоиз.
экиш меъёри униб чикадиган уруғлар сони билан аниқлаш учун экишга яроқлиги билан бир қаторда 1000 дона уруғ вазнини хам билаш лозим.
Сонларда кўрсатилган экиш меъёри қуйидаги ифода билан хисобланади.
М К 100
эм= ____________________________ = кг/га
эя
Ем – экиш меъёри, М-1000 та уруғнинг вазни, К – бир гектарга экиладиган уруғ сони, млн, эя – экишга яроқлиги, фоиз.
Масалан, 1000 дона уруғ 145 г, уруғнинг экишга яроқлиги 91 фоиз бўлган ва 500 минг дона уруғ экилиши лозим, бундай холда экиш меъёри гектарига.
145 500 100
эм =______________________ = 79,6 кг/га
91
экиш чуқурлиги, соғлом бақувват нихолларни ундириб олишда катта рол
ўйнайди. Уруғ экилганда униб чиққунгача бўлган даврнинг канчалик чўзилиши хам экиш чуқурлигига боғлик. Экиш чуқурлиги тупроқнинг типига, намлигига ва хароратига боғлиқ.
Агарда тупроқнинг таркиби енгил қумок ва қумлок бўлса, бу вақтда эрта баҳорда экиладиган уруғлар 6-8 см чуқурликка экилади.
Механик таркиби соз бўлган бўз тупроқли ерларда соя асосан 4-5см, оғир тупроқларда 3-4 см чуқурликда экилади.
Соя ангизда экилганда экиш чуқурлиги 6-7 см бўлиши лозим, акс холда тупрокнинг юза қатламидаги намлик тез буғланиб, уруғлар қийғос униб чиқмайди. Сояни экиш учун республикамизда алохида махсус сеялкалар яратилгани йўк. Шунинг учун маккажўхори, лавлаги, гўза сеялкаларидан соя экиш учун фойдаланилади. Энг мос келадиган маккажухори экиш учун мослашган СПЧ-6м маркали сеялкадир (Панжиев,Убайдуллаев,Еркаев,2006).
Дон сеялкалари бошқа сеялкаларга қараганда бир мунча осон мослаштирилади ва у нисбатан кўпроқ экиш меъёрини таминлайди. Бу сеялканинг камчилиги тупроққа уруғни бир қалинликда ташламайди. Уруғлар қалин, сийрак бўлиб тушади ва тушиш пайтида бир қисми шикастланади. Шунинг учун хам экиш дон сеялкаларида олиб борилганда, албатта, меъёрини 10-12% ошириш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқли ерларида соянинг эрта ва ўрта пишар навлари учун энг қулай экиш меъёри гектарига 500-550 минг унувчан уруғ, ўрта ва кеч пишар навлари учун эса, 450-500 минг унувчан уруғ хисобланади.
Уруғларнинг майда йириклигини, яъни минг дона уруғ вазнини хисобга олиб екиш меъёрини килограмм хисобида аниқлайдиган бўлсак, бунда гектарига 60-70 кг ни ташкил этади (Йўлдошев,2001).
Бир сўз билан айтганда экиш меъёри шундай бўлсинки, сояни йиғиштириб олиш вақтида гектарида эрта пишар навларда 450-500 минг дона ва кеч пишан навларда 400 минг дона ўсимлик бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |