Соянинг аҳамияти



Download 91,86 Kb.
bet7/15
Sana11.06.2022
Hajmi91,86 Kb.
#655865
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
сўя kiril

Ўғитлаш. Маҳаллий ўғитлардан гўнг, паррандалар тезаги ва компостни қўллаш мумкин. Булар ичида энг самарадорлиги гўнг ҳисобланади.
Маълумки, гўнг таркибида барча ўсимликларни ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган азот, фосфор, калий ва бошқа моддалар бўлади.
Гўнг ўсимликларга озиқ бўлишидан ташқари, ундаги органик моддалар тупроқ структурасини яхшилаб, унумдорлигини оширади. Гўнг солинган тупроқ ғовак, сувни яхши ўтказадиган ҳамда намни узоқ вақт сақлаб турадиган холга келади. Далага солинган минерал ўғитларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишига ёрдам беради. Чиритилмаган гўнгни солиш тавсия этилмайди, чунки далаларни бегона ўтлар босиб кетади.
Соя минерал ўғитларга талабчан, айниқса азотли ўғитга, чунки дони
таркибида оқсил миқдори юқори. Сояни илдизида туганак бактериялар ривожланса симбиотик азотфиксатор бактерияси билан эмланган бўлса ва хаводаги молекуляр азотни яхши ўзлаштирса ўзини азотга бўлган талабни 70-75% қондиради. Шунинг учун ўсимликларга азотни қолган 25-30% ни ўсимликни бошланғич ўсув даврида экиш билан биргаликда ва биринчи ишловда берилади (Салтас, Сомов).
Агарда уруғлар нитрагин билан эмланмаган бўлса, туганик бактериялар ривожланмаса унда азоли ўғитни тўлиқ йиллик меъёрини бериш керак. Минерал ўғитларни йиллик нормасини белгилаш учун аввало етиштирилган хосил билан тупроқдан ўзлаштирилган азот, фосфор ва калийни меъёрини аниқлаш керак.
Шунга қараб мавсум давомида гектарига бериладиган минерал ўғитлар меъёри белгиланади. Масалан, 1 тонна соя дони ва шунга мувофиқ ер устки массаси тупроқдан 80-85кг азот, 30-35 кг П2О, 36-40 К2О ва 70-70 кг калтсий ўзлаштиради.
Шундай экан, гекаридан 3 тонна дон олиш режалаштирилган бўлса, шу миқдорга кўпайтириб ўғитларни қўллаш меъёри тавсия этилади.
2.2. Соя уруғига симбиотик азотфиксатор бактерияларини қўллаш
Қишлоқ хўжалигида органик, минерал, кўкат ўғитлардан ташқари, кейинги йилларда дуккакли экинлар хосилдорлигини ошириш учун симбиотик азотфиксатор бактериясини ўғитлари ҳам кенг қўлланилмоқда. Азотфиксатор бактериялари асосан дуккаклар оиласига мансуб бўлган ўсимликларнинг илдизида ривожланади(Мякучко,Баранова,1994).
Азотфиксатор – суюк, қуруқ, торфсимон, тупроқсимон куринишда ишлаб чиқилади.
Республикада нитрагиннинг икки тури ишлаб чиқарилар эди, Россияда ҳозир хам ишлаб чиқарилмокда - қуруқ (ризобин) ва торфли (ризоторфин). Хозирги вақтда ризоторфин энг кўп қўлланилади. Ризоторфин намлиги 50-55 фоизли холатда сочилувчан кулга ўхшаган масса, полиетилин халтачаларда 200-400, 800-1000 граммдан кадокланади.
Дуккакли экинлар учун тайёрланган ризоторфин +15 0C дан юқори бўлмаган ҳароратда қоронғи ва қуруқ хоналарда, захарли моддалардан алоҳида сақланиши зарур.
Уни сақлаш муддати 9 ой. Бир грамм ризоторфинда камида 2,5 млрд актив туганак бактериялари мавжуд.
Бир гектарга мўлжалланган уруғга ишлов бериш учун 200 г ризоторфин қўлланилади.
экинлар уруғига экиш олдидан ишлов бериш қуйидагича амалга оширилади. Бир гектарга мўлжалланган (200 г) нитрагинни 2-3 л сувга аралаштириб, ундан сўнг суспензия чўкма хосил қилишга йўл қўйилмасдан уруғ устига пуркалади ёки сепилади ва уруғ яхшилаб аралаштирилади токи азотфиксатор ҳамма уруғлар баданига ёпишмагунча. Уруғни белкуракда ёки уруғ дорилаш машиналарида худди уруғни дорилагандек аралаштирилади(Мякучко,Баранова,1994).
Ризоторфин билан ишланган уруғлар ўша куниёқ нам тупроққа экилиши керак.
Нитрагин билан эмланган уруғларга тўғридан-тўғри қуёш нури тушмаслиги керак.Акс холда бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.

Download 91,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish