Иссиқ хароратга талаби. Соя иссиқсевар ўсимлик, уруғ ерга экилгандан кейин, унинг униб чиқиши, гуллаши ва пишиши учун зарур шарт-шароитлардан бири бу хароратдир (Мякучко,Баранова,1994).
Олимларнинг маълумотларига кўра эрта пишар навларининг пишиб етилиши учун 1800-20000C, ўртапишар навлар учун 2600-28000 C ва кечпишар навлар учун 3000-32000C харорат лозимдир. Уруғининг униб чиқиши учун минимал харорат 80C, 12-140C да уруғлар бир текис, кийғос униб чиқади. Соянинг иссиққа бўлган талаби, униб чиққандан пишиш фазаси бошлангунча ошиб боради. Масалан,екилгандан униб чиққунгача бўлган даврга қараганда гуллаш даврида хароратни кўпроқ талаб қилади ёки гуллашдан кўра мева хосил қилиш фазасида иссиқлик кўпроқ керакдир. Фақатгина пишиш фазасида хароратни нисбатан камроқ талаб қилади.
Намга талаби. Донли ва дуккакли экинлар ичида соя сувга нисбатан талабчандир. Соядан юқори хосил олиш учун унинг намга бўлган талабини тўлиқ қондириш керак. Бир гектар ерга экилган соя вегетатсия даврида 3200 м3 дан 5500 м3 гача сув сарфлайди (Корягин,1998).
Унинг транспиратсия коеффитсенти етиштириладиган шароитга қараб 400 дан 600 гача ўзгариб туради. Дон-дуккакли экинлар ичида биргина соя, намга нисбатан юқори бўлган холларда ҳам ўса олади. Лекин бутун вегитатсия давомида сувни бир хил кўп талаб қилавермайди. Олимларнинг фикрича сувга бўлган талаби уруғнинг бўртиш, униб чиқиш учун қуруқ вазнига нисбатан 130-160% сув кўп талаб қилади ёки шунча сувни ўзига сингдириб олади. Вегетатсиянинг бошланғич фазаларида униб чиқиш, биринчи уч қўшалоқ барг чиқариш ва ғужланиш вақтида соя сувни камроқ талаб қилади. Гуллаш бошланиши билан сувга бўлган талаби кескин ортади. Гуллаш, дуккак хосил бўлиш, дуккакларни тўлишиш фазаларида бутун вегетатсия даврида сарф бўладиган сувнинг 60-70% фойдаланилади. Шунинг учун гуллаш ва дуккак хосил қилиш даврида ўсимликнинг сувга бўлган талаби қондирилмаса, хосилкескин камаяди (Беликов,1994).
Ёруғликка талаби. Соя қисқа кун ўсимлиги. Ёруғлик соянинг ўсишида асосий рўл ўйнайди. Барча қисқа кунли ўсимликлар ҳаётида бу омил асосий хисобланади. Ўсимлик қисқа кунда етиштирилганда гуллаш фазаси тез бошланади, акс холда гуллаш муддати орқага сурилиб кетади ва баъзан кечпишар навлар хатто гулламай қўяда. Энг асосийси, вегетатсия даврининг чўзилиб кетишига олиб ,келади (Каримов, Ўзбекистон).
Кўпгина соя навлари учун 13-16 соатлик ёруғлик узунлиги қулай (оптимал) хисобланади. Турли соя навлари, ёруғлик, кун узунлигига турлича талабда бўлади.
Масалан, эртапишар соя навлари ёруғликка нисбатан камроқ талабчан, ўртапишар ва кечпишар навлари эса анча талабчан бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |