Тупроққа талаби. Сояни тупроқ унумдорлиги турлича бўлган ерларда ўстириш мумкин. Соя кислотали, кучли шўрланган ёки ботқоқланган тупроқлардан ташқари, бошқа ерларда ўсаверади. Соя ўстириш учун тупроқ реактсияси пҲ 6,7-7,0 қулай хисобланади. Соя турли тупроқларда ўса олишдан қатъий назар, унинг механик таркиби енгил, унумдор, ғовак, чириндиларга бой, тупроққа экилганда хосилдорлик ва унинг сифати яхши бўлади (Беликов,1991).
Озиқ моддаларга талаби. Соя кўп миқдорда ер устки массаси хосил қилиши туфайли минерал ўғитларга талаби хам юқоридир. Илмий изланишлар натижаларидан олинган маълумотларга кўра гектаридан бир тоннадан ва шунга мувофиқ ер устки массаси хосил қилиш ва тўплаш учун соя тупроқдан 80-85 кг азот, 30-35кг П2О, 36-40кг К2О ва 60-70 кг калтсий ўзлаштиради.
Соянинг вегетатсия давомида озиқ элементларга бўлган талаби фазалар бўйича хар хилдир. Бизнинг тажрибаларимизга кўра, соя азот, фосфор ва калийни гуллаш фазасидан, дуккакларнинг тўлишиш давригача энг кўп миқдорда ўзлаштиради (Корягин,1998).
Ўсимлик ўз навбатида фосфорли ўғитларга ҳам вегетатсиянинг бошларида талабчан бўлади. Чунки бу вақтда бўғимлар, шохлар ва гуллар шаклланаётган бўлади.
II боб. Тадқиқотнинг шароитлари ва услублари
2.1. Етиштириш технологияси, ерни экишга тайёрлаш
Хўжаликда алмашлаб экишни тўғри жорий қилишмасдан туриб, дехкончилик маданиятини ўстириш мумкин эмас.
Соя билан алмашинадиган экинлар танланганда, уларнинг биологик хусусиятлари ҳамда мазкур туманнинг табиий-иқлим шароитлари хисобга олиниши керак.
Соя экиладиган худудларда алмашлаб экишда қуйидаги мақсадлар кузда тутилади:
тупроқда кўп миқдорда органик моддалар ва биологик азот тўплаш, тупроқнинг физик хусусиятларини, микробиологик холатинини яхшилаш, органик ва минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш.
Республикамиз шароитида ёзда хаво қуруқ ва иссиқ келгани учун тупроқ таркибида органик моддалар тез парчаланиб кетади. Натижада тупроқнинг физик хусусиятлари тез ёмонлашади, унинг унумдорлиги пасаяди. Шунинг учун алмашлаб экишда, тупроқ стуруктурасини яхшилайдиган ўсимликларни тўғри танлаш керак. Республикамизда сояга ўтмишдош экин асосан, гўза, шоли, буғдой ва маккажўхори бўлиши мумкин (Лавриенко,1998).
Соя ўз навбатида жуда кўп ўсимликлар учун яхши ўтмишдош хисобланади.
Жумладан соядан кейин экилган галла, гўза ва картошка экинлари экилганда уларнинг хосилдорлиги юқори бўлган. Масалан, соядан кейин экилган сули хосилдорлигига кўра 4,5 сентнерга юқори бўлган. Соядан кейин чигит экилганда эса пахта хосилдорлиги гектарига 2,7-3,3 сентнергача ошган.
Do'stlaringiz bilan baham: |