Экиш билан бирга киритилган фосфорнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири
Тупроқ
типи
|
Ўтказилган тажрибалар
сони
|
Ҳосилдорлик, ц/га
|
Фосфор ҳисобига олинган қўшимча ҳосил,
ц/га
|
фосфорсиз
|
экиш билан 30 кг/га
фосфор
|
Оч тусли ва типик бўз тупроқлар
|
42
|
37,4
|
40,8
|
2,4
|
Бўз-ўтлоқи тупроқ
|
8
|
40,5
|
43,0
|
2,5
|
Ўтлоқи тупроқлар
|
16
|
36,1
|
39,1
|
3,1
|
13-жадвал
Табақалаштирилган фосфорли ўғит меъёрларининг тақсимланиши
Тупроқдаги
P2O5 миқдори, мг/кг
|
Ҳосил
ц/га
|
Ҳосил
билан
чиқиб
кетади
ган фос
фор,
кг/га
|
Туза
тиш
коэф
фици
енти
|
Фосфор
нинг та
бақалаш
тирил
ган меъ
ёри,
кг/га
|
Йиллик фосфор меъ-
ёрининг тақсимла-
ниши, кг/га
|
шуд
гор
остига
|
экиш
гача
|
қўшимча
озиқлан
тириш
|
15 дан кам
|
30
|
45
|
5
|
225
|
140
|
45
|
40
|
16-30
|
30
|
45
|
4
|
180
|
135
|
45
|
-
|
31-45
|
30
|
45
|
3
|
135
|
135
|
-
|
-
|
46-60
|
30
|
45
|
2
|
90
|
90
|
-
|
-
|
60 дан кўп
|
30
|
45
|
1
|
45
|
45
|
-
|
-
|
Одатда ғўзага калийли ўғитларнинг меъёри тупроқдаги алмашинувачан калий миқдорини билган ҳолда белгиланади. Агар тупроқ мазкур элемент билан ўртача ва юқори даражада таъминланган бўлса, калийнинг йиллик меъёри камайтирилади, жуда юқори даражада таъминланган тупроқларга калийли ўғитлар киритилмаса ҳам бўлади.
Калийли ўғитларнинг йиллик меъёри кам бўлган ҳолларда, тўлалигича шоналаш ёки гуллаш даврларида қўшимча озиқлантириш сифатида қўлланилади, юқори меъёрда бўлса, ярми кузги шудгор остига, қолган ярми эса шоналаш даврида тупроққа киритилади. Ғўза қатор ораларига ишлов бериш вақтида қўшимча озиқ сифатида бериладиган калийни мумкин қадар тупроқнинг чуқурроқ қатламларига тушишига эришиш лозим.
Ғўза-беда алмашлаб экишда (3 йил беда ва 5-6 йил ғўза) бедапоя ҳайдалгандан кейинги биринчи йили чигит экиладиган ерларни кузги шудгорлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг оширилган меъёри билан ўғитлаш тавсия этилади. Беда тупроқда кўп миқдорда азот тўплаш хусусиятига эга, лекин беда пичани билан тупроқдан кўп миқдорда фосфор ва калий олиб чиқиб кетилади.
Калийли ўғитларни баҳорда фақатгина қумли ва қумоқ тупроқларга, шунингдек, шўри ювилган тупроқларга қўллаш мумкин.
Ғўзани озиқ моддалари билан таъминлашда маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта. Маҳаллий ўғитлар ичида гўнг, нажас, компостлар ва тупроқли ўғитлар алоҳида ўрин тутади. Гўнг таркибида азот, фосфор ва калийдан ташқари кўп миқдорда углерод ҳамда камроқ миқдорда микроэлементлар мавжуд. Тупроққа киритилган гўнг тезда микроорганизмлар таъсирида парчаланади. Унинг таркибидаги углерод оксидланиб, карбонат кислотани ҳосил қилади, қайсики ўз навбатида тупроқ фосфатларининг эрувчанлигини ошириб, ўсимликларнинг озиқланиши учун лаёқатли шаклга ўтказиб беради. Углероднинг бир қисми яна микроорганизмлар таъсирида тупроқ чириндиси таркибига ўтади. маданий ўсимликларга гўнгни чала чириган ёки компост ҳолида қўллаш лозим.
Гўнг билан биринчи навбатда қадимдан деҳқончилик қилинаётган майдонлар ўғитланади. Тупроққа киритиладиган гўнгнинг ўртача йиллик меъёри гектарига 15-20 тонна қилиб белгиланган. У юза кўмилган пайтда таркибидаги углерод ва азотнинг асосий қисми учиб кетади. Гўнгни минерал ўғитлар билан биргаликда қўллаш сезиларли даражада юқори ҳосил олиш имконини беради. Маҳаллий ўғит сифатида хожатхоналардан олинадиган нажасни ҳам ишлатиш мумкин. Лекин уни ишлатишдан олдин албатта компостлаш лозим. Компостланмаган нажасни шарбат қилиб оқизиш санитария нуқтаи-назардан мақсадга номувофиқдир. Компост тайёрлашда эни 2,0-2,5 м, чуқурлиги 0,5-0,7 м бўлган хандақлардан фойдаланилади. Унга нажас ва тупроқ қатлам-қатлам қилиб (бир тонна нажасга бир тонна тупроқ) ташлаб чиқилади, усти ёпилади ва маълум муддат ўтгандан кейин белкурак билан аралаштирилади. Сўнгра бир жинсли қорамтир-қўнғир тусга айлангунча сақланади. Нажас-тупроқли компост ҳар гектар майдонга 12-15 тонна меъёрида қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |