Кузги буғдой ва жавдарни ўғитлаш
Кузги дон экинлар юқори ҳосилдорликка эга бўлиб, ўғитларга ҳам талабчандир. Кузги буғдой жавдарга қараганда мўътадил муҳит ва тупроқ унумдорлигига бир мунча талабчан. Паст ҳароратга чидамсиз. Тупроқдаги қийин эрийдиган бирикмаларни суст ўзлаштиради. 25 ц дон ва 60 ц сомон шакллантириш учун кузги буғдой 105 кг азот, 35 кг фосфор ва 70 кг калий сарфлайди. Айни миқдорда ҳосил бериш учун кузги жавдарга 80 кг азот, 35 кг фосфор ва 75 кг калий зарур.
Кузги дон экинлари тупланиш давригача озиқ моддаларини унча кўп талаб қилмайди, лекин уларнинг, айниқса фосфорнинг, танқислигига ўта сезгир. Найчалашдан бошоқ тортишгача ўтадиган даврда ва гуллаш олдидан озиқ моддаларни кўп миқдорда талаб қилади (14-жадвал). Уруғ униб чиққандан токи ниҳоллар қишловга киргунча энг масъулиятли давр ҳисобланиб, бу даврда тупроқда етарли миқдорда озиқ моддалар бўлиши тақазо этилади.
14-жадвал
Кузги дон экинларнинг озиқ моддаларга талаби, энг юқори талабга нисбатан %
Ўсув даври
|
Азот
|
Фосфор
|
Калий
|
Кузги жавдар
|
Найчалаш
|
76
|
58
|
82
|
Гуллаш
|
93
|
78
|
99
|
Мум пишиш
|
100
|
100
|
100
|
Кузги буғдой
|
Кузда ва эрта баҳорда
|
47
|
30
|
48
|
Бошоқлаш
|
69
|
65
|
68
|
Гуллаш
|
90
|
93
|
95
|
Сут пишиш
|
98
|
97
|
100
|
Тўла пишиш
|
100
|
100
|
100
|
Кузги экинлар яхши ўсиб-ривожланиши ва қишлаши учун кузда фосфорли-калийли ўғитларни кўпроқ, азотли ўғитларни камроқ қўллаш керак. Айни хол ўсимликларнинг яхши тупланишига, бақувват илдиз отишига,танасида кўп миқдорда қанд моддалар тўплашига ва оқибатда совуққа чидамлилиги ошишига ёрдам беради.
Кузги дон экинларни асосий ўғитлаш кўп жиҳатдан ўтмишдош экин турига, ўғит меъёри ва тупроқ унумдорлигига боғлиқ. Бу хил экинлар эрта баҳордан жадал ўса бошлайди. Шу боис уларнинг азотли ўғитларга бўлган талаби бу даврда кучаяди. Маълумки, эрта баҳорда тупроқда азотнинг минерал шаклдаги бирикмалари жуда кам бўлади, чунки кузги-қишки мавсумда тупроқ ҳарорати паст бўлганлиги сабабли аммонификация ва нитрификация жараёнлари суст кетади, мавжуд нитратлар ювилиб ва денитрификацияланиб кетганлиги сабабли ўсимлик илдизлари ўсган қатламда деярли қолмайди. Фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантиришнинг самараси уларни кузги шудгор остига қўллагандагига қараганда анча кам бўлади.
Кузги дон экинларига ўғитлаш меъёрини белгилашда улардан олинадиган ҳосил миқдори, ўтмишдош экин ва тупроқ-иқлим шароитлари ҳисобга олинади. Ўғитларнинг ўзлаштирилишига кучли таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, суғоришга алоҳида эътибор қаратилади.
Яхши маданийлашган, ўтмишдош экин меъёрида ўғитланган ва кўп йиллик ўтлардан бўшаган майдонларда етиштириладиган кузги дон экинларига фосфорли-калийли ўғитлар тўлалигича, азотли ўғитларнинг бир қисми кузда киритилади. Кузги дон экинларга гўнг ёки компост қўллаш яхши самара беради. Маҳаллий ўғитларнинг самарадорлиги тупроқнинг чиринди билан таъминланиш даражасига боғлиқ: тупроқ чиринди билан қанчалар кам таъминланган бўлса, гўнг таъсирида ҳосилдорлик шунча юқори бўлади. Агар кузги дон экинларни экишдан олдин тупроққа гўнг киритилган бўлса, кузда азотли ва калийли ўғитлар қўлланилмаса ҳам бўлади (енгил механикавий таркибли, кам унумли тупроқлар бундан мустасно).
Ўсимликларни ривожланишнинг илк даврларида озиқ моддалар билан таъминланишини яхшилаш учун оз миқдорда азотли-фосфорли мураккаб ўғит қўллаш лозим. Азотли-фосфорли мураккаб ўғитлар айниқса экишгача ўғитланмаган кузги экинлар учун муҳимдир.
Серкарбонат тупроқларда азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни ўртача меъёрда киритиш гектаридан 4,0-7,0 ц қўшимча ҳосил олишни таъминлайди. Суғориладиган деҳқончилик шароитларида кузги экинларга қўлланиладиган ўғитларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. +ўлланиладиган бир килограм NPK ҳисобига 7-8 кг дон олинади. Суғориладиган шароитларда донли экинлардан юқори ҳосил олишда биринчи ўринда азот, ундан кейин фосфор туради.
Суғориладиган тупроқларда донли экинларнинг калийга бўлган талаби асосан тупроқдаги калий заҳираси ҳисобига қондирилади. Лекин бу экинлардан имкон қадар мўл ҳосил етиштириш учун азот ва фосфор билан бир қаторда калийли ўғитларни қўллашга ҳам эҳтиёж сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |