Синов саволлари



Download 90,3 Kb.
bet8/17
Sana21.02.2022
Hajmi90,3 Kb.
#76661
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17

Карамни ўғитлаш


Карам - асосий сабзавот экинларидан ҳисобланади. Навига боғлиқ равишда ўсиш даври 60-140 кунни ташкил этади. Карамнинг ўқ илдизи тупроқнинг 50-60 см чуқурлигига тарқалади.
З.И.Журбицкийнинг таъкидлашича, 100 ц карам ҳосили билан тупроқдан ўртача 31 кг азот, 12 кг фосфор ва 40 кг калий чиқиб кетади. Энг кўп озиқ моддалари карамбош шаклланаётган даврда ўзлаштирилади.
Карам сепма усулда ва кўчат қилинган ҳолда етиштирилиши мумкин. Кўчатлар муҳити (рН) 6-7 бўлган қуйидаги таркибли махсус аралашмада (75% торф, 22% чиринди, 2-3% қорамолнинг янги гўнгги) яхши ривожланади. Бир квадрат метр майдон учун маҳаллий ўғитларга 1,5 кг аммиакли селитра, 1,7 кг оддий суперфосфат, 0,6 кг калий хлориди, 0,5-1,0 г бура ва 0,4 г аммоний молибдат қўшилади.
Карам азотли ўғитларга ўта талабчанлиги билан бошқа сабзавот экинларидан ажралиб туради. У азотни то йиғим-терим давригача ўзлаштиради. Азот билан юқори даражада таъминланган тупроқларда ҳам азотли ўғитларни қўллаш, карам ҳосилдорлигини оширади. Бир га майдонга ўртача 90-180 кг азот қўллаш тавсия этилади.
Карам тупроқдан фосфорни кам миқдорда олиб чиқиб кетиши сабабли, фосфорли ўғитларга унча талабчан эмас. Ҳақиқатан ҳам, ҳаракатчан фосфор билан юқори даражада таъминланган тупроқларда фосфорли ўғитларнинг самараси яққол кўринмайди. Шунинг учун ҳам карам етиштириладиган пайкалларнинг бир гектарига 30-90 кг фосфор (Р2О5) тавсия қилинади. Фосфор карам ҳосилдорлигини ошириши ва сифатини яхшилаши билан бирга бирга киритилган азот ва бошқа моддаларнинг кўпроқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Масалан, Республика сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтида амалга оширилган дала тажрибаларида гектарига 100 кг азот билан бирга 100 кг фосфор қўлланилган. Бунда карам ҳосили 278 ц дан 300 ц га, таркибидаги қуруқ модда миқдори 6,30% дан 6,64% га, қанд миқдори 4,13% дан 4,37% га, С витаминининг миқдори эса 30,6 мг/% дан 32,2 мг/% га ошган.
Шунингдек, карамга йиллик фосфор меъёрини қўшимча озиқлантириш пайтида қўллаш ҳам юқорида айтилган кўрсаткичларни бир мунча ошишига олиб келади, чунончи, фосфор гектарига 150 кг миқдорда (200 кг азот ва 150 кг калий фонида) берилганда, ҳосилдорлик гектарига 407 ц га етиб, карам бошлардаги қуруқ модда 6,11% ни, қанд модда миқдори эса 4,34% ни ташкил этган. Айни шу фонда фосфор йиллик меъёрининг 20 кг га яқини кўчатларни ўтқазиш пайтида берилганда, ҳосилдорлик гектарига 20 ц га, қуруқ модда миқдори 0,21% га, қанд моддаси эса, 0,34% га кўпайган.
Карамнинг калийли ўғитларга бўлган талабчанлиги тупроқнинг алмашинувчан калий билан таъминланганлик даражасига боғлиқ. Умуман олганда, гектарига 80-180 кг атрофида калий қўллаб, карамдан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мумкин. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтида ўтказилган тажрибаларнинг натижаларига кўра, гектарига 100 кг калий киритилганда ( 200 кг азот ва 150 кг фосфор билан биргаликда) ҳосилдорлик калийсиз вариантга нисбатан 62 ц га, қуруқ модда ва қанд моддалари мос равишда 0,19 ва 0,20% га ошган. Маҳаллий ва минерал ўғитлар биргаликда қўлланилганда энг кўп қўшимча ҳосил олиш мумкинлиги исботланган.
Шудгор остига киритиладиган ўғитлардан сабзавот экинлари ривожланишнинг 20-30 кунларидан кейин фойдалана бошлайди, табиийки, ривожланиш даврининг бошланғич даврларида озиқ элементларининг танқислиги яққол сезилади. Бунинг олдини олиш учун уруғларни экиш билан бирга гектарига 10-15 кг фосфор берилади. Кўчатларни ўтқазиш пайтида эртапишар навлар экиладиган пайкалларнинг гектарига 10 кг азот, 20 кг фосфор ва 10 кг калий киритилади. Кечпишар навлар экиладиган пайкалларда эса ҳар уч элементдан 15 кг дан қўллаш лозим. Карамни қўшимча озиқлантиришлар сони ва муддатларини белгилаш бевосита асосий ва экиш олдидан амалга ошириладиган озиқлантиришларга боғлиқдир. Карамбош шаклланаётган даврда гектарига 30-40 кг азот берилса, ҳосилдорлик сезиларли даражада ошади.

Download 90,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish