Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
243
8. Шокиржонова К.Т. ,Абдумаликов У.Р., Шокиржонов Т.А, Жисмоний тарбия ва
спортдаги узликсиз таълимни ташкил килиш, ўқув-услубий қўлланма,Т., ЎзДЖТИ, 2012
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ: АМАЛИЁТ ВА ИСТИҚБОЛ
Дўстмуродов Н.И., Жозилова С.С., Шомурдова Ў.Н., талабалар
Самарқанд давлат университети, Самарқанд, Ўзбекистон
Дунё ҳамжамиятини жисмоний маданиятсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Зеро,
мамлакатларнинг ижтимоий, маънавий ва маъданий ривожланишида жисмоний маданият
муҳим аҳамият касб этиб, умуммаданиятнинг бир қисми сифатида умумбашарий қадриятлар
сирасига киритилмоқда. Жисмоний маданият ўз ичига жисмоний тарбия, спорт, оммавий спорт
тадбирлари ва мусобақалари, соғлом турмуш-тарзи, саломатлик, жисмоний ривожланиш каби
қатор тушунчаларни қамраб олади. Шу билан бирга жисмоний маданиятнинг маълум
функциялари мавжудки уларни тизимли равишда, мақсадли амалга ошириш талаб қилинади.
Ушбу вазифаларнинг самарали ва мақсадли бажарилиши бевосита соҳа бўйича кадрлар
фаолиятига боғлиқдир. Шу сабабли жисмоний маданият соҳаси кадрларини сифатли тайёрлаш
долзарб саналади.
Ўзбекистон Республикаси ривожланишнинг ўзига хос моделини танлаб олган мустақил,
демократик давлат. Мамлакатимиз кадрлар тайёрлаш тизимида ҳам ўз йўлини белгилаб олган.
Бу ўринда 1997 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури катта аҳамиятга эга. Ушбу дастур
ҳаётда ўз фикрига, ўзининг қарашлари ва қатъий фуқаролик позициясига эга бўлган, ҳар
томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўйди.
Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий
дастурининг ижроси амалда ниҳоясига етказилди. Шунинг билан бирга мамлакатда жисмоний
маданият соҳасини ривожлантиришнинг концептуал тизими ишлаб чиқилдики, бу жараён
амалда ўзининг нечоғли асосли эканлигини исботлаб келмоқда.
Мамлакатмизда Кадрлар тайёрлаш миллий Дастуридан келиб чиқиб жорий этилган уч
босқичли спорт мусобақалари тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада”
мусобақалари ёш авлодни соғлом турмуш тарзи-тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг
спортга қизиқишини, миллий ғурур ва ифтиҳор туйғусини ошириш борасида беқиёс аҳамият
касб этмоқда [4]. Шунингдек, ушбу мусобақалар ёш спортчиларни саралаб олиш ва терма
жамоаларни таркиб топтириш [2, 3], мураббийларнинг маҳорат даражасини янада
такомиллаштиришда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Мураббийлар, ҳакамлар мазкур
мусобақаларда иштирок этиш ва тайёргарлик кўриш жараёнида ўзларининг касбий малакасини
ошириб бориши кузатилмоқда. Шу сабабдан, ҳеч шубҳасиз уч босқичли спорт мусобақалари
тизими Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурининг амалий ижроси ва жисмоний маданият кадрлари
тайёрлаш тизимининг узвий қисми эканлигини эътироф этиш мумкин.
Мустақиллик йилларида республикамизда соҳани ривожлантириш, жисмоний маданият
кадрларини тайёрлашнинг ўзига хос тизими яратилди. Буни ЎзДЖТСУ (Ўзбекистон Давлат
Жисмоний Тарбия ва Спорт Университети) Олий таълим муассасалари таркибидаги жисмоний
маданият факультетларида олий малакали кадрлар, ИОЗМИ (Ихтисослашган Олимпия
Заҳиралари мактаб-интернатлари) ва Касб-ҳунар коллежлари жисмоний тарбия бўлимларида
ўрта махсус дипломга эга бўлган кичик мутахассис кадрлар тайёрланаётганлигида кўриш
мумкин.
Республикамизда хотин-қизларни спортга жалб қилиш, аёл устоз-мураббийлар тайёрлаш
масалалари ҳам самарали йўлга қўйилган. 2010 йил 1апрелдаги “Қишлоқ жойлардаги болалар
спорти объектларида банд бўлган аёл спорт устозлари меҳнатини рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарор мамлакатимизда аёл спорт мураббийлари тайёрлаш масаласини
янги босқичга кўтарди. Шуни айтиш керакки, 1999 йилда юртимизда уч мингга яқин аёл
мураббийлар фаолият юритган эди. Сўнгги йиллардаги кўрсаткич билан қиёслаганда эса бир
неча баробар кўпайган [4].
2006/2007 ўқув йилидан бошлаб ЎзДЖСУ ҳамда 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб
вилоятлардаги жисмоний маданият факультетларида хотин-қизлар спортини ривожлантириш
Do'stlaringiz bilan baham: |