Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 
Тадқиқот усуллари:
- таълим жараёнларига оид расмий давлат ҳужжатлари ва махсус адабиётларини илмий-назарий 
жихатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
- ҳаётда мавжуд бўлган ижтимоий турмуш, касб-ҳунар соҳаларидаги ақлий ва жисмоний 
меҳнатда жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш жараёнларини кузатиш, шу сохада 
савол-жавоблар ўтказиш; 
- тадқиқот натижаларини математик йўл билан ҳисоблашда технологик воситаларидан 
фойдаланиш. 
 
Тадкикот натижалари асосида қуйидаги тавсияларни бериш мақсадга 
мувофиқдир! 
*оила муҳитида болаларни ёшлигиданоқ жисмоний меҳнат қилишга ўргатиш, шу асосда 
уларнининг тушунчаларини боитиш; 
*таълим мусассасаларидаги ўқувчи ва талаба ёшларнинг ақлий салоҳиятини 
кучайтириши хамда жисмоний баркамол бўлиб барча меҳнат турларига лаёқатли қилиб 
тайёрлаш; 
*жисмоний тарбия дарсларига жимоний сифатларини тарбиялаш, касб-ҳунарга 
қаратилган машқ-ўйинларини кўпроқ такрорлаш; 
*мутахасис кадрлар таёрлашда касб-ҳунар билан узвий боғлиқ бўлган жисмоний 
тарбиянинг назарий тушунчалари ҳамда амалий фаолиятларга жиддий эътибор бериш йулида
ўқитувчиларни маъсулиятларини ошириш, янги технологик усулларини чуқур ўзлаштиришга
эришиш лозим. 
 
Тадқиқот натижалари, хулосалар ва тавсиялар: 
Меҳнатнинг таги рохат, сихат-саломатлик – умр гарови, жисмоний ҳаракат- меҳнатда 
баракат деган нақилларнинг ўзаро узвийлиги, уйғунлигида катта маънолар мужассамланиб, 
улар ҳаёт мазмунини чуқур ифодалаб берувчи ижтимоий-педагогик жараён ҳисобланади. 
Меҳнатсиз (ақлий ва жисмоний) турмуш бўлмаслиги ва турмушсиз яшаш вахшийликга 
ўхшаш ходиса эканлигини ҳар биримиз яхши биламиз. Шу сабабли, инсонлар бир умр ўзлари 


Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения 
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
 
242 
севган (баъзан мажбуран бошқа) касб-ҳунар ёки хобби билан астойдил меҳнат қилишади. 
Шахсан ўзи ва оилада қўйилган яхши мақсадларга эришади. Бу жараёнларни мактаб 
ўқувчилари, ҳатто баъзи катта ёшдаги ўсмир-йигитлар (айниқса дангаса, иш ёқмаслар) тўла 
тушинишмайди, тасаввур ҳам қилишмайди, балким исташмайди. Бу мулоҳазалар тахминий ёки 
«осмондан олиб» айтилаётган гап эмас. Бунинг далили сифатида шаҳар ва қишлоқларда ишсиз 
ёки ишламайдиган ёшларни кўз олдингизга келтиришингизни ўзи кифоя. Бунинг сабаблари кўп. 
Энг асосийси эса - мактабда яхши ўқимаганлик жисмоний меҳнат қилишга ўргамаганлик, бунда 
ота-оналарнинг беъэтиборлиги (балки ортиқча эркалатиш) десак ҳам катта ҳато бўлмайди.
Юқоридаги маълумотлар умумий тушунча бўлиб, баъзи худудлар ва оилалардаги маълум 
бўлган воқеаликнинг кўринишидир. 
Бу улуғвор ва ўта масъулиятли фаолиятларни Оила ва Таълим муассасаларида тўла ҳамда 
самарали амалга оширишда бутун жамоатчиликнинг иштирок этиши, шу асосда ақлий ва 
жисмоний меҳнатнинг уйғунлиги, уни мустаҳкамлаш йўлида ўқувчи ёшларнинг онгли раваишда 
ёндошишлари технологик усуллар асосида амалга оширишга тўғри келади. 
Амалий меҳнатда фаол ҳаракатлар камроқ бўлиб, тана аъзоларининг ҳаракатчанлиги суст 
бўлади. Бу эса ўсиш, ривожланиш ва жисмоний меҳнат қилишга салбий таъсир ўтказади. Шу 
сабабдан уй, ўқиш, турар жойларда жисмоний меҳнат қилиш, муҳими эса эрталаб бадан тарбия 
ва бўш пайитларда эса жисмоний ўйин ва машқларни, ёки бўлмасам ёқтирган спорт турлари 
билан шуғулланиш, ҳозирги кунга келиб, хаётий заруриятлардан бирига айланган. Бу эса ақлий 
ва жисмоний меҳнат ҳамда жисмоний тарбиянинг ажралмас қисми, ўзаро уйғунлигидир. 
Ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбия билан онгли равишда шуғулланишлари ва 
иқтидорли болаларни эса спорт билан банд бўлишларига барча шарт-шароитлар ва имкониятлар 
яратилган. Бунда Республика ҳукуматининг махсус қарорлари (2,4) муҳим аҳамият касб этади. 
Эътироф этиш жоизки бу каби ижобий тадбирлар ва Республика рахбарларининг бетакрор, 
доимий ғамхўрликлари туфайли ўқувчи ёшлар ҳамда талабалар орасидаги спортга бўлган 
қизиқиш, ихтиёж, интилиш кун сайин ошиб бормокда (75-80%-суҳбат, савол-жавобларда 
иштирок этганларга нисбатан). Уларнинг натижаларининг турли хил тоифадаги спорт 
тўгараклари, спорт секциялари, айниқса спорт мактабларида доимий равишда 
шуғулланувчиларнинг сонининг кўпайиши мисолида кўриш мумкин. 
Жисмоний тарбия ва спорт фаолияти бўйича кадрлар тайёрлаш, уларнинг меҳнатдаги 
хизмат вазифасиларини кучайтириш ҳамда ўқувчи ёшларнинг жисмоний баркамоллигини
тарбиялаш йўлида ўтказиб келинаётган (2000-2013) «Умид ниҳоллари» , «Баркамол авлод» каби 
кўп тармоқли спорт мусобақаларининг мақсадли, мазмунли ва қизиқарли воқеалар билан 
ташкил этилаётганлиги эътиборга сазовордир. 
Турли касбларни танлаб,тахсил олаётган ўқувчи ёшларнинг ҳаёти ва турмуш хақидаги назарий 
тушунчалари иккиланиб, анча мукаммалашмоқда, шу сабабли: 
-жисмоний меҳнат-амалий ҳарактнинг манбаи (70-75%); 
-жисмоний фаол ҳаракатларнинг асоси- машқ ва ўйинлар (60-65%); 
-ақлий меҳнатнинг ривожи-саломатлик ва жисмоний баркамоллик (55-60%); 
-касбий меҳнатига яраша ақлий ва жисмоний тарбияни йуналтириш ва ундан самарали 
фойдаланиш (45-50%); 
-жисмоний тарбия воситалари (айниқса спорт турлари) ақлий ва жисмоний меҳнатни 
таъминловчи манбаъа (40-45%) каби ўз мулоҳазаларига эгадир. 
Хулоса қилиб айтганда ақлий ва жисмоний меҳнат билан жисмоний тарбиянинг узвий 
боғлиқлиги ўқувчи ёшлар онгли равишда хис этмокда. Бунда оила, таълим муассасалари, 
ишлаб чиқариш корхоналари ва турли ижодий муассасаларининг ўрни муҳим ахамият касб 
этмоқда. 
Адабиётлар: 
1.ЎзРнинг «Таълим тўғрисидаги» қонуни,Т.,1997 
2. ЎзРнинг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни (1992, 2000) 
3. ЎзРнинг «2013йил Обод турмуш йили» давлат дастури , 2013 
4.ЎзРВМнинг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг шу 
фаолиятини ташкил топиш тўғрисида»ги қарори 30 октябрь 2002йил 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish