Bog'liq Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
244
йўналишлари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса аёл спорт мураббийлари тайёрлашда ўзига хос
аҳамият касб этмоқда. Бугунгача биргина ЎзДЖТСУ хотин-қизлар спорти йўналишинимингдан
ортиқ мутахассис тамомлаб [4] умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик
лицейларда жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактабларида мураббий ва соҳанинг бошқа
йўналишларида жисмоний маданият мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келишмоқда.
Бундан ташқари республикамизда мазкур соҳани ривожлантириш, жисмоний маданият
кадрларини сифатли тайёрлаш масаласига доир турли анжуманлар ташкил қилиниб келинмоқда.
Ташкил қилинаётган анжуманларда республикамизда жисмоний маданиятни ривожлантириш,
соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқа шу каби долзарб
масалаларга доир фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилмоқда.
Айтиб ўтиш керакки мамлакатимизда жисмоний маданият соҳаси кадрларини тайёрлаш
доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, катта тажриба тўпланган. Бу тажриба
ривожланган давлатларнинг кадрлар тайёрлаш тизимидан андоза олиш ва миллий таълим
тарбия намуналарини уйғунлаштириш асосида шакллантирилиб келинмоқда. Ўзбекистон
Республикасининг кадрлар тайёрлаш тизими дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф
этиляпди. Шу ўринда эришилган натижалар, жисмоний маданият кадрларини тайёрлаш
юзасидан қўлга киритилган ютуқларга таянган ҳолда кадрлар тайёрлаш жараёнини янада
такомиллаштириш, уни доимий тарзда янгилаб бориш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
тизимини мунтазам таҳлил қилиш зарурати туғилади.
Кадрлар тйёрлаш масаласида амалга оширилган ишларни мунтазам равишда, танқидий
таҳлил қилиш, унинг амалиётдаги ҳоатини объектив баҳолаш ва тизимли вазифаларни бажариш
муҳимдир. Бунинг учун қуйидаги масалалар кадрлар тайёрлаш тизимида доимий вазифа
сифатида ўз аксини топмоғи лозим:
- жисмоний маданият соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш ишларини мунтазам таҳлил қилиб
бориш;
- эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва шу асосида тегишли
вазифаларни белгилаб олиш;
- ривожланган давлатлар кадрлар тайёрлаш тизимининг илғор тажрибаларини
ўзлаштириш ва миллийлигимизга хос бўлган кадрлар тайёрлаш жараёнлари билан
уйғунлаштириш;
- соҳа бўйича кадрлар тайёрлашнинг энг оптимал тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётда
ундан самарали фойдаланиш;
- мазкур йўналишда илмий изланишларни янада кучайтириш (диссертациялар, грант
лойиҳалари ва б.).
Хулоса ўрнида айтиш керакки, жисмоний маданият кадрларини тайёрлаш тизими доимий
тарзда ислоҳ қилишга, такомиллаштиришга эҳтиёж сезади. Шу сабабли, мазкур масала
юзасидан мунтазам тадқиқотлар ўтказиш, мутахассислар ва олимларни илмий изланишларга
йўналтириш ҳамда эгалланган тажрибалардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Билдирилган фикр ва мулоҳазалар муаллифларнинг шахсий фикрлари ва кузатишлари асосида
шаклланди, албатта. Аммо, мазкур масала мамлакатда жисмоний тарбия ва спортнинг
ривожланишига бевосита алоқадор саналади.
Мустақил Ўзбекистонда жисмоний маданият давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
биридир. Ишонамизки, мазкур соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш ишлари тобора такомиллашиб,
замон билан ҳамнафас ривожланиб бораверади.
Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш
миллий Дастури. 1997 йил 29 август.
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги “Ўқувчи ва
талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини
ўтказиш тўғрисида”ги Қарори.
3. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширининг
долзарб масалалари. II Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами.
Тошкент – 2015 йил. 241 бет.