Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
185
Э. Г. Лактионова, Қурбонов Ш, Керимов Ф.А), соғломлаштирувчи ва адаптив жисмоний
маданият назарияси (С. П. Евсеев, Л. В. Шапкова), жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланишнинг гигиеник концепцияси (А. П. Лаптев, В. Н. Макаров и др.) ташкил этади.
Тадқиқотнинг эмперик базаси сифатида Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш
бошқармаси ҳузуридаги СДКлари ҳамда вилоят “Нуроний” жамғармаси саломатлик марказлари
танлаб олинди. Тадқиқотда жами 160 нафар кекса ёшдаги кишилар иштирок этди.
Тизимли таҳлилни қўллаш соғломлаштирувчи жисмоний маданиятни: соғломлаштирувчи
жисмоний маданият машғулотлари билан шуғулланишни истайдиганларни танлаб олиш,
соғломлаштирувчи-ўқув машғулотлари, соғломлаштирувчи самарани кучайтиришга хизмат
қиладиган алоҳида факторлар ва моддий-техник таъминотни қамраб олувчи мақсадли
установка кўринишидаги яхлит бир тизим сифатида тақдим этиш имкониятини берди.
Мақсадли установка асосан машғулотлар давомида шахсий мотивация асосида
шуғулланувчилар организмини мослаштириш ҳамда саломатлик даражасини меъёрда сақлашга
йўналтирилди.
Соғломлаштирувчи жисмоний маданият билан шуғулланиш истагини билдирган кексалар
шифокор кўриги ва назорати натижалари асосида танлаб олинди. Ҳар бир кекса кишилар учун
алоҳида саломатлик паспортлари юритилди. Бу паспортларда асосий морфо-функционал
кўрсаткичлар, яъни: тана оғирлиги(кг), кўкрак қафаси айланаси (см, тинч ҳолатда, нафас олиш
ва чиқариш ҳолатида)ўз ифодасини топди. Шунингдек, баъзи функционал ҳолат кўрсаткичлари:
ўпканинг тириклик сиғими(л), нафас олиш вақтида нафасни сақлаш вақти (Штанге доимийси
с.), ўтирган ва тик турган ҳолатда юрак қисқаришлари частотаси (ур/дақ), систолик ва
диастолик (мм.с.уст) артериал қон босими, қўл динамометрияси (кг), назорат тести
кўрсаткичлари: юриш - 2000 м (с), 10 с да ўтириб туриш (марта), 10 с да гавдани олдига эгиш ва
ростлаш (марта) ҳам қайд этилди.
Тадқиқотимиз натижаларининг илмий янгилиги шундаки, биринчи марта Ўзбекистон
шароитида кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар асосида
махсус машқлар тизими ва уларни амалга оширишга мўлжалланган машғулотлар методикаси
ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди. Соғломлаштирувчи гуруҳларни ташкил этиш ва
улар билан соғломлаштирувчи машғулотларни ташкил этишни бошқаришнинг ташкилий-
методик шарт-шароитлари аниқланди.
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Кекса ёшдаги кишиларнинг соғломлаштирувчи жисмоний маданият машғулотларга
тайёргарлик даражаси уларнинг функционал имкониятлари ҳамда шахсий мотивацияларига
боғлиқ бўлиб 3 даражани ўз ичига олади.
Бу даражалар қуйидагилардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири учун индивидуал
дастурлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ:
Паст даража: яъни нофаоллар, уларнинг ҳаётида, асосан ақлий фаолият устунлик қилиб,
фаол турмуш таризи билан деярли шуғулланмайди.
Нобарқарор даража: илгари жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланмаган аммо фаол
турмуш тарзини олиб борган ҳолда, иш фаолияти жисмоний юкламалар билан боғлиқ бўлган
кексалар;
Барқарор даража : жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш кўникмалари ва
тажрибаларини сақлаб қолган, ҳамда фаол турмуш таризи олиб борувчи кексалар.
2. Кекса ёшдаги кишиларнинг адаптив имкониятлари улар организми функционал
кўрсаткичларининг соғломлаштирувчи жисмоний машқлар билан шуғулланиш натижасидаги
кенгайишида намоён бўлиб, уларда функционал ҳолатнинг тана оғирлиги, нафас олиш(кўкрак
қафаси айланаси,ўпканинг тириклик сиғими, нафас олиш вақтида нафасни сақлаш вақти
(Штанге пробаси), юрак-қон томир тизими (ЮҚЧ ва АҚБ кўрсаткичларининг пасайиши) каби
кўрсаткичлари ижобий тарзда барқаролашади ва яхшиланади. Бундай ҳолат ва асосий
ўзгаришлар айниқса функционал имкониятлари паст бўлган 3 гуруҳдаги кексалар
саломатлигида яққол намоён бўлади.
3. Кекса ёшдаги кишилар билан соғломлаштирувчи жисмоний маданият
машғулотларини олиб бориш технологияси умумий ривожлантирувчи динамик предмет( тўп,
гимнастика таёқчаси, обруч) ва предметсиз машқларни бажариш, енгиллаштирилган қоидалар
асосида ҳаракатли ва спорт ўйинлари(баскетбол, қўл тўпи) билан шуғулланиш, қатъий
регламент асосидаги юриш(қадам ташлаш мароми бир текисда бўлиши керак, яъни бир
Do'stlaringiz bilan baham: |