Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet71/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
Антик фасафа

сенека
ҲАЁТИ. Рим стоицизмининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган Луций Анний Сенека милоддан аввалги 5 (4) йилда Рим привовинцияларидан бири Кордова (баъзи манбаларда Жанубий Испанияда жойлашган бу шаҳар Кордоба деб ҳам аталади) шаҳрида туғилган. Ўртамиёна оилада тарбия кўрган Луций 5 ёшлик йилларида Римга келади. Ёшлигиданоқ катта бойликни жамлайди ҳамда сиёсат бобида ўзига хос мавқега эга бўлади. Тез бойиб кетишининг бир йўли бор «бойликдан ҳазар қилиш керак», - деб уқтиради у. Милодий 45 йилда Сенека бўлғуси император Нерон тарбиясига бел боғлайди. 54 йилда Нерон императорлик тахтига ўтиргач, Сенеканинг сиёсий мавқеи янада ортади. Императорга таъсир кўрсата олиш имкониятларидан фойдаланган Сенека яна бойлигини кўпайтириш, ўзига маъқул бўлмаган рақибларини император йўли билан бартараф этишга муккасидан кетади. Уни ўзи тарғиб этаётган фалсафий, принципларга зид яшаётганида айблаганларида Сенека «Мен ўзим ҳақимда эмас, эзгулик ва фозиллик тўғрисида ёзганман, имконият туғилган кундан эътиборан мен ҳам ўз таълимотим асосида яшай бошлайман», - деб жавоб қайтаради. Ниҳоят, милодий 60-йилларида устози каби бойликка ўч ва шафқатсиз император император Нерон сиёсатга ўралашиб қолган Сенекани сургун қилишни маъқул топади. 65 йилда ўзининг ўлимга ҳукм этилганини эшитган Сенека ўз жонига қасд қилади.
АСАРЛАРИ. Барча қадимги дунё мутафаккирлари каби Сенеканинг фалсафий мероси ҳам тўлиқлигича етиб келмаган. Унинг «Луцилийга ахлоққа доир хатлар», «Раҳмдиллик хусусида», «Эзгулик тўғрисида», «Табиат ҳақидаги тадқиқотлар» ва бир нечта этикага доир асарларигина бизга маълум. Файласуфларнинг эътирофларига қараганда, биз тилга олган асарлардан ташқари Сенеканинг кўплаб шеърлари ва трагедиялари ҳам мавжуд бўлган.
ТАЪЛИМОТИ. Сенека борлиқни яхлит ва бўлинмас деб тасаввур этади. Унинг барча таркибий қисмлари бир-бири билан уйғунлашиб, мувофиқлашиб кетган. Борлиқдаги барча нарсалар абадий ўзгаришларда ва ҳаракатда. Ҳар қандай нарса, деб уқдиради Сенека оловдан ва фақат оловдан таркиб топади. Ҳатто, инсон жони ҳам ана шу олов таъсирида юзага келади.
Олов Сенека таълимотида юқоридан қуйига ҳаракат қилувчи оқимдир. У соф ҳолда самодагина бўлиши мумкин. Қуйига қараб ҳаракатлангани сари у зичлашиб ва совиб боради. Оловнинг энг зичлашган ва совиган шакли Ердир. Оловнинг самога қайтиши эса ёнғин орқали содир бўлади. Шу боис, вақти-вақти билан дунё «ёниб» кетади. Самодаги энг соф олов Худодир. (Айни пайтда Сенека табиатдаги қонунлар, тақдирни ҳам Худо деб атайди).
Сенеканинг табиат тўғрисидаги қарашлари зиддиятларга бой. Хусусан, Худо деганда бир ўринда табиатдаги барча нарсалар (ёки уларнинг мавжуд бўлиш қонунларини) тушунилса, бошқа жойда Олий ғоя, Яратувчи Ақл англанади. Кўриниб турибдики, Сенека натурфалсафаси пантеизмнинг анъанавий ғояларини шаклланаётган монотеизмнинг янги тенденциялари билан бирлаштириш илинжидир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish